«обеспечение ускоренного развития национальной экономики и высоких темпов роста: проблемы и решения»


“Milliy iqtisodiyotni jadal rivojlantirish va yuqori o‘sish sur’atlarini ta’minlash: muammolar va yechimlar”


Download 4.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/320
Sana02.11.2023
Hajmi4.24 Mb.
#1739281
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   320
Bog'liq
13088 1 C2CE1620466447D43D239091BF37F94A6EA1D92C

“Milliy iqtisodiyotni jadal rivojlantirish va yuqori o‘sish sur’atlarini ta’minlash: muammolar va yechimlar” 
50 
томонлама боғлиқликка эга, яъни, ҳар бир қуйи даражадаги объектларнинг рақобатбардошлиги 
барча юқори даражадаги объектларнинг рақобатбардошлиги омили ҳисобланади. Ўз навбатида
юқори даражадаги объектлар қуйи даражадаги объектларнинг рақобатбардошлигини 
таъминлайдиган 
шароитларни 
яратади. 
Товар, 
товар 
ишлаб 
чиқарувчи, 
саноат 
рақобатбардошлигини бирлаштирган ва мамлакатнинг жаҳон бозоридаги мавқеини тавсифловчи 
синтетик кўрсаткич мамлакатлар рақобатбардошлиги кўрсаткичидир. Демак, таъкидлаш мумкинки, 
“рақобатбардошлик” атамаси яратилаётган маҳсулотларга ҳам, иқтисодий тизимнинг унсурларига 
нисбатан ҳам қўлланилади, яъни корхона (ишлаб чиқарувчи), технология, бутун тармоқ ёки 
минтақа, мамлакат даражасида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Илмий адабиётларни таҳлил қилиш натижасида рақобатбардошлик тушунчасига берилган 
таърифларни рақобат субъектига хос турли хусусусиятлар билан боғлиқ калит сўзларга асосланган 
ёндашув бўйича умумлаштиришга эришдик. Бу бизга рақобатбардошлик тармоқ корхоналарини 
инновацион-технологик ривожлантиришнинг стратегик параметрларини шакллантиришнинг асоси 
эканлигига илмий далиллар келтириш имконини беради. 
Энг кўп тарқалган калит сўзларга асосланган рақобатбардошлик таърифи субъектнинг 
бозорда аналогларга тенг равишда ёки улардан яхши ҳаракат қилиш хусусиятлари, бозорда 
рақобатчиларга нисбатан тенг ёки улардан устун бўлиш ҳисобланади. Ўз вақтида М.Портер 
рақобатбардошликни “мавжуд ўхшаш товарлар, хизматлар ёки бозор муносабатлари рақобатдош 
субъектлари билан тенг равишда бозорда ҳаракат қиладиган маҳсулот, хизмат, бозор 
муносабатлари субъектининг хусусияти”[12], деб таърифлаган бўлиб, ушбу ёндашувда у алоҳида 
корхоналар ишлаб чиқарадиган товар ва хизматларнинг тавсифлари билан боғлайди. М.Портер 
глобаллашувнинг аҳамияти ортиб бораётганига қарамай, миллий рақобатбардошлик муайян, 
маҳаллий шароитларга боғлиқ бўлган омиллар мажмуи билан белгиланишини таъкидлайди. Унинг 
фикрича, рақобатбардошликни таъминлашда корхона қандай қилиб рақобатдош устунликни 
яратиши ва сақлаб туришини тушуниб олиш учун мамлакат (тармоқ ва минтақа)нинг ролини аниқ 
белгилаш ва муваффақият келтирадиган рақобатбардошлик стратегиясини танлашга боғлиқ[13].
Р. A. Фатхутдинов, M. И. Гелвановский, Х.А. Фасхиевлар ҳам ўз асарларида юқоридаги 
фикрни тасдиқлаб, рақобатбардошликни фирманинг ушбу соҳадаги бошқа фирмаларга нисбатан 
мамлакат ичида ва чет элда иқтисодий рақобат субъекти учун афзалликларни яратадиган 
хусусиятларга эга бўлиш орқали ифодалайдилар. Маҳаллий олимларимиздан М.Болтабаев 
тадқиқотларида рақобатбардошликни қуйидагича таърифлаган: “...рақобатбардошлик бир 
нарсанинг яхши – ёмонлигидан қатъий назар у билан рақобатлаша олиш қобилияти бўлиб, бу ерда 
асосийси нимадандир афзалроқ бўлиш, яъни у бошқалар билан солиштирилади ва шу қиёслаш 
асосида рақобатбардошликнинг қиймати аниқланади.”[14] Аммо амалиётнинг кўрсатишича, 
рақибларига нисбатан фақат субъектнинг афзалликлари ҳамма вақт ҳам рақобат курашида ғолиб 
чиқишни таъминламайди. Бунинг учун мамлакат, тармоқ ва минтақа даражаларида шароитлар 
яратилиши ва улардан оқилона фойдаланиш қобилияти ҳам зарур.
Менежмент муаммолари Европа (ЕМР) форуми қуйидаги таърифни таклиф қилади: 
“рақобатбардошлик – бу фирмаларнинг уларда мавжуд шароитларда, рақобатчиларининг 
товарларига нисбатан нарх ва нархдан ташқари хусусиятлари билан истеъмолчилар учун кўпроқ 
жозибадор бўлган товарларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича реал ва потенциал 
қобилияти”. Ушбу таъриф, фирмаларнинг рақобатбардошлик даражасини белгиловчи асосий омил 
сифатида, истеъмолчиларнинг ҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидлайди. 
Бир қатор олимлар ҳам, шу жумладан Г. Л. Азоев, А.М. Алексеева, Е.И. Мазилкиналар, 
рақобатбардошликни аналоглар билан солиштирганда мижозлар эҳтиёжларини ўз товарлари билан 
қондириш даражаси, ташқи муҳит таъсири шароитида рақобатбардош афзалликларини бошқариш 
натижасида эришилган истеъмол талабининг параметрларини қондириш қобилияти, деган 
фикрларни билдирадилар. 
Маркетинг бўйича луғатда ташкилотнинг рақобатбардошлигига, шунингдек, бозорда 
товарнинг рақобатбардошлигига истеъмолчи нуқтаи назаридан қаралади: “компаниянинг 
рақобатбардошлиги бозорларда аналогли товарларни ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар билан 
юқори сифатли, арзон нархли товар таклиф этиш, харидорлар, истеъмолчиларга қулайлик яратиш 
орқали рақобатлашиш қобилияти” [15]. Ўзбек олимларидан С.Ш. Юсупов ҳам ушбу фикрга 
қўшилади: “Истеъмол бозорида товарнинг рақобатбардошлигига истеъмолчи нуқтаи назаридан 
қаралади. Кучли рақобат шароитида бундай ёндашиш рақобатли бозор натижаларига эришишга йўл 
кўрсатади” [16]. Бундай ёндашувнинг ҳам ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. 
Афзаллиги шундаки, ким учун ва нима ишлаб чиқариш аёнлигига асосланиб, рақобатбардошлик 



Download 4.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling