«обеспечение ускоренного развития национальной экономики и высоких темпов роста: проблемы и решения»


“Milliy iqtisodiyotni jadal rivojlantirish va yuqori o‘sish sur’atlarini ta’minlash: muammolar va yechimlar”


Download 4.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/320
Sana02.11.2023
Hajmi4.24 Mb.
#1739281
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   320
Bog'liq
13088 1 C2CE1620466447D43D239091BF37F94A6EA1D92C

“Milliy iqtisodiyotni jadal rivojlantirish va yuqori o‘sish sur’atlarini ta’minlash: muammolar va yechimlar” 
48 
Жумладан, 2021 йил якуни бўйича[3] тўқимачилик корхоналари томонидан жами 1,0 млн. тоннадан 
ортиқ, 2020 йилга нисбатан 18 фоизга кўп пахта толаси қайта ишланди. Саноат маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш ҳажми 64 трлн.сўмни, 2020 йилга нисбатан ўсиш суръати 145 фоизни ташкил этган
шундан 33,0 трлн. сўмлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 
жисмоний кўринишида 750 минг тонна калави ипи (2020 йилга нисбатан 119%), 550 млн. кв. м. 
газлама (135%), 176,0 минг тонна трикотаж мато (146%), 302 млн жуфт пайпоқ маҳсулотлари 
(117%), 553 млн. дона трикотаж маҳсулотлари (129%) ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
сураъти 130 фоизни ташкил қилган. 
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт хажми 3,0 млрд. долларни ташкил 
этиб, ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар ўсиш суръатлари таъминланган. Инвестиция дастури 
доирасида 21 та лойиҳа бўйича 243,3 млн. доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, шундан 
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хажми 174,0 млн.долларни ташкил этган. Сўнгги йилларда 
ҳудудларни ривожлантириш дастурлари доирасида умумий қиймати 733,2 млн.долларга тенг жами 
85 та лойиҳалар ўз фаолиятини бошлаб, 22 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Келтирилган 
маълумотлардан кўриниб турибдики, мустақилликдан олдинги йиллар давомида фақат пахта 
толасини экспорт қилган республика, бугунги кунда нафақат пахта толаси таъминотчиси сифатида, 
балки тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж, галантерия, чарм-мўйна тайёр маҳсулотларини экспорт 
қилувчиси сифатида шаклланиб бормоқда ва жаҳон енгил саноат бозорида етакчи мавқега эга 
бўлиш учун чекланмаган имкониятларга эга. Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон 
халқига Мурожаатномаларида миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги масалаларига катта 
эътибор қаратилиб, “Европа бозорларига текстиль, электр техникаси, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр 
маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар оширамиз”, деган вазифани белгилаб бердилар[2].
Бугунги кунда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, заҳираларнинг ички ва 
ташқи имкониятларидан самарали фойдаланиш, билимларга асосланган инновацион иқтисодиётни 
шакллантириш, иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ўзгартириш, диверсификациялаш, юқори 
технологияларга асосланган янги корхона яратиш ва ишлаб чиқариш тармоқларини 
модернизациялаш миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлашнинг шарт-шароитлари ва 
асосий йўналишлари ҳисобланади. Бу эса, тармоқ корхоналарини инновацион-технологик 
ривожлантиришнинг стратегик параметрларини шакллантириш мақсадида янги илмий тадқиқотлар 
олиб боришни тақозо этади. 
Рақобатбардошлик, рақобат, рақобат афзалликлари муаммоларига бағишланган кўплаб 
тадқиқотлар ўтказилган бўлсада, уларнинг илмий натижаларини амалиётга жорий этувчи 
тадбиркорлар томонидан ушбу категория тушунчасидаги айрим чалкашликлар сабабли тўғри ва 
тўлиқ англаб олишда муаммолар келтириб чиқармоқда. Ушбу мақоланинг мақсади
рақобатбардошлик ва рақобат афзалликлари тушунчаларига янада аниқлик киритиш, моҳиятини 
чуқурроқ ёритиш ва енгил саноат тармоғи рақобатбардошлик стратегиялари йўналишларини ишлаб 
чиқиш ҳисобланади.

Download 4.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   320




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling