Оценке достоверности информации


ЖИНОЯТЧИ ШАХСИ ҲАМДА ЖИНОЯТЧИНИ КРИМИНАЛ-


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

 
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИ ҲАМДА ЖИНОЯТЧИНИ КРИМИНАЛ-
ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШ, УНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, 
ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ 
Профайлинг ҳақида сўз юритганда жиноятчи шахси ва шахс-
ларга хос типажлар тушунчаларига тўхталиш зарур. Транспорт 
профайлингини жадал ривожлантираѐтган ғарб мамлакатларида 
муайян хулқ йўловчининг нормал хатти-ҳаракати доирасига тўғри 
келмаѐтганини аниқ тушунишга имкон берадиган ўзига хос 
«ғалатиликлар профили» ишлаб чиқилмоқда. Юқорида баѐн этил-
ганлар муносабати билан «шахснинг жиноий типи» тушунчасига 
тўхталиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 
Ҳозирги фанда ҳар қандай инсоннинг шахси ижтимоий, 
психологик ва биологик хусусиятлар (хоссалар)дан ташкил 
топадиган мураккаб тизим сифатида баҳоланади. Психологик 
характеристикани ифодаловчи шахснинг психологик хислатлари 
унга индивидуаллик, психологик хусусиятларининг такрорланмас-
лигини таъминлайди. Инсонда кўплаб биологик хислатларнинг 
мавжудлиги унинг биологик индивидуаллигини таъминлайди. 
Биологик индивидуаллик эса инсоннинг жисмоний хусусиятлари, 
1
Спирица Е. Психология лжи: кратко о сложном. – М., 2011. – С.67 
2
Ўша манба. – Б.68 


33 
антропологик белгилари, биокимѐвий хислатлари (хоссалари) ва 
бошқаларни қамраб олади. Жиноятчи шахсининг ижтимоий, 
психологик ва биологик хислатлари унинг индивидуаллигини 
шакллантиради. Инсон атрофидаги воқеликка, у ѐки бу ижтимоий 
тузилмага киргани билан ўзининг мустақиллиги ва бетакрорлиги-
ни сақлаб қолади. Унинг шахс сифатида бетакрорлиги табиий 
омиллар билан боғлиқ. Масалан, қўл бармоқларидаги ўзига хос 
тери нақшлари инсонни аниқлаш ва таниб олиш воситаси бўлиб 
хизмат қилади. Аммо индивидуалликнинг ҳақиқий маъноси инсон-
нинг ташқи қиѐфаси билангина эмас, балки мустақил фаолият 
субъекти сифатида мавжудлик усули билан ҳам боғлиқдир. Ана шу 
маълумотларни тўплаш, текшириш, баҳолаш ва қўллаш жиноятчи, 
тезкор ходимнинг жиноят содир этган шахсни аниқлашга қаратил-
ган фаолиятининг мазмунини ташкил этади. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling