Оценке достоверности информации


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

учун техник восита сифатида баҳоланиши лозим.
Мутахассислар томонидан полиграфни амалда қўллаш жара-
ѐнида сўралаѐтган шахс билан аввалдан суҳбатлашиш (ўзига хос 
тестдан олдинги интервью) ниҳоятда катта роль ўйнаши, бу 
сўров ўтказишнинг амалда мумкинлигини аниқлаш, саволнома-
ларга кирадиган саволларни тўғри ифодалаш учун умумий ва 
ақлий ривожланиш даражасини аниқлаш учунгина эмас, балки 
бевосита сўров процедураси бошлангунига қадар бир қатор 
тактик масалаларни ҳал қилишга ҳам имкон беради. Шу ўринда 
сўров ўтказиш шартларига қўйиладиган умумий талаблар, унинг 
натижаларини ишончлироқ ва аниқ талқин этиш учун уларни 
стандартлаштириш муҳим жиҳатлардир. 
Полиграф бор-йўғи қурол бўлиб, унинг қўлланиш самарадор-
лиги кимнинг қўлида эканлигига боғлиқлиги сабабли, Г. Фридман-
нинг «Ёлғонни аниқлаш бўйича қўлланма» асарида баѐн этилган 
«Полиграф операторига қўйиладиган ахлоқий талаблар»ни кел-
тириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Оператордан қуйида-
гилар талаб қилинади: 
1) олдиндан бичиб тўқилган фикрлардан холи бўлиш; 
2) ўз касбини эгаллаш учун астойдил интилиш; 
3) доимо ўз маҳоратини такомиллаштиришга ҳаракат қилиш; 
4) текширилаѐтган одам олдида жавобгарлигини доимо ѐдда 
тутиш ва барча йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолардан уни 
асраш; 
5) жисмоний ѐки ақлий ҳолати бундай текширув ўтказилиши 
мумкинмаслигидан далолат берувчи одамларни ҲЕЧ ҚАЧОН 
полиграфда текширмаслик; 


54 
6) текширувни доимо зарур касбий ва ахлоқий даражада 
ўтказиш; 
7) ўзининг шахсий ҳис-туйғулари, симпатиялари, ѐхуд бошқа-
ларнинг ҳиссиѐтлари, симпатиялари ва эътиқодлари текширув 
натижаларига таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик; 
8) текширилаѐтган шахс айтган ҳар қандай махфий ахборот
агар терговга ѐки бутун вазиятга алоқадор бўлмаса ва қонунга 
мувофиқ хабар берилиши зарур бўлмаса, ошкор бўлишига йўл 
қўймаслик; 
9) хизмат одоби (этикаси)нинг умумий тушунчаларига риоя 
этиш, ҳамкасбининг даражасини пасайтиришга уринмаслик, ҳам-
касбига, у қолдирган матнларга, унинг методларига нисбатан 
ҳақоратомуз танбеҳлар қилмаслик. 
Ҳозирги вақтда полиграфдан нафақат жиноятчилар билан 
ишлашда, балки ходимлар билан ишлашда ҳам кенг фойдаланил-
моқда. У ноинсоф ходимларни аниқлаш, моддий ва интеллектуал 
мулкни йўқотиш билан боғлиқ таваккалларни камайтириш, 
муайян жамоа ѐки ташкилот фаолиятининг барча жиҳатлари 
ҳақида аниқ ахборот олиш имконини бермоқда. Аммо фақат 
сифатли ускуна ҳамда полиграфологнинг ишга нисбатан касбий 
ва масъулият билан ѐндашишигина ѐлғон детекторида текши-
ришни ишончли маълумотлар олишнинг энг ишончли усулига 
айлантиради. 


55 
ХУЛОСА 
Профайлинг амалий психология усулларини қўллаган ҳолда 
хавф туғдириши мумкин бўлган шахс ва вазиятларни аниқлаш 
орқали ғайриқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш технологияси 
сифатида ички ишлар органлари ходимларининг жамоат тартиби 
ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифаларини 
ҳал қилишда зарурий ва етарлича самарали техникаси ҳисоб-
ланади. 
Мазкур технологиянинг амалий қиймати яширин жиноятчини 
аниқлаш ва ғайриқонуний ҳаракатларнинг олдини олишга имкон 
берувчи шубҳали белгилар тизими ишлаб чиқилишидадир. 
Ушбу усул ходимларни атроф вазиятни ва фуқароларнинг 
хатти-ҳаракатини онгли равишда кузатишга, шубҳали белгиларга 
эътибор беришга, идрок этилган нарса-ҳодисаларни қиѐслаш ва 
таҳлил қилишга, сабаб-оқибат алоқаларини аниқлашга ундайди. 
Ушбу технологияни хорижда қўллашнинг кўп йиллик муваф-
фақиятли тажрибаси, бунда олинган ижобий натижалар мазкур 
усулнинг амалда фойдали ва самарали эканлигини ҳамда уни 
жадал ўрганиш ва ички ишлар органлари ходимларининг амалий 
ҳаракатларига жорий этиш зарурлигини тасдиқламоқда. 


ТЕХНОЛОГИЯ ПРОФАЙЛИНГА И ПОЛИГРАФ В ОЦЕНКЕ 
ДОСТОВЕРНОСТИ ИНФОРМАЦИИ 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling