Оценке достоверности информации
ПОЛИГРАФНИ ҚЎЛЛАШГА АСОСЛАНГАН АХБОРОТНИ
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
ПОЛИГРАФНИ ҚЎЛЛАШГА АСОСЛАНГАН АХБОРОТНИ ТЕКШИРИШНИНГ ИНСТРУМЕНТАЛ УСУЛЛАРИ Ёлғон ҳаѐтимизнинг ажралмас қисми бўлиб, қадим замонлар- дан буѐн одамлар уни турли усуллар билан аниқлашга ҳаракат қилганлар ҳамда ѐлғонни аниқлаш учун тизимлар ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштиришда давом этмоқдалар. Қадимги греклар, масалан, ѐлғон гапираѐтганда одамнинг томир уриши тезлашишини билганлар ва баъзи шифокорлар ана шу билимдан (асосан, эр-хотиннинг бевафолигини аниқлаш учун) фойдаланганлар. Хитойлар, кейинроқ испанлар эса гумон қилинаѐтган шахсни бир сиқим қуруқ гуруч ѐки толқонни оғзига солиб, ютишга мажбур қилганлар, уни осонлик билан ютган одам айбсиз, акс ҳолда ѐлғончи ҳисобланган. Ҳиндистонда гумон қилинувчилардан «муқаддас» эшак сақланаѐтган қоронғу хонадан ўтиб, уни думидан тортиш талаб қилинган. Бунда, синалаѐтган шахсларга, агар айбдор шахс унинг думидан ушласа, эшак ҳанграб юбориши тушунтирил- 48 ган. Эшакнинг думига бўѐқ суркалган, аммо синовдаги шахс буни билмаган. Айбсиз одам эшакни қўрқмай думидан тортган ва хонадан қўллари бўялган ҳолда чиқиб келган. Айбдор эса ҳанграб юборишидан қўрқиб, эшакка тегмаган. Шу боис бундай одамнинг қўллари тоза қолган ва айбдорлиги исботланган. Африкада табиб (эмчи, дуохон, азайимхон) том маънода гумон қилинувчини ҳидлаб чиққан. Айрим ҳолларда гумон қилинувчилардан қўлларини аввал совуқ сувга, сўнгра қайнаб турган сувга ботириш талаб қилинган, эртасига қўллари шишиб чиққан шахс айбдор деб топилган. Ҳозирги вақтда ѐлғонни аниқлашда полиграф ва овоз анализаторидан кенг фойдаланилади, аммо улар билан бирга доимий такомиллаштириб борилаѐтган бошқа усуллар ҳам бор. Полиграф (polygraph, грекча poly – кўп ва graph – ѐзаман ѐки «ѐлғон детектори», «lie detector») – махсус тузилишга эга бўлган ва нафас олиш, юрак-томир фаоллиги, тери қаршилиги ва бошқа физиологик кўрсаткичларни бир вақтнинг ўзида қайд этиш ҳамда кейинчалик ушбу кўрсаткичларни аналог ѐки рақамли кўринишда тақдим этиш орқали инструментал психо-физиологик тадқиқот- лар ўтказиш учун мўлжалланган ускуна бўлиб, айтилган хабар- нинг ишончлилигини баҳолаш учун мўлжалланган 1 . «Полиграфдан фойдаланиш у ѐки бу стимулнинг индивид учун субъектив аҳамиятини объектив равишда акс эттириш имко- нини беради. ... Жиноят ҳодисаси ва ҳолатларининг идеал излари эгаси бўлган текширилувчининг реакциялари полиграфда процедура иштирокчисининг гавдасидаги турли жойларга бириктирилган датчиклар ѐрдамида қайд этилади. Бунда полиграфологнинг асосий вазифаси текширилувчининг у ѐки бу стимулларга физиологик реакциялари нисбатларини баҳолаш асосида унинг учун бу стимулларнинг субъектив аҳамияти ҳақида ҳукм чиқа- ришдир. Булар инсон хотирасида қандайдир ҳодиса ѐки унинг айрим элементларининг идеал излари борлигидан далолат бериб, уларнинг аниқланиши текширилаѐтган шахс муайян маълумотни яшираѐтгани ѐки яширмаѐтгани ҳақидаги масалани ҳал қилишда мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин. Полиграфолог ҳал 1 http://ru.wikipedia.org/wiki/Полиграф 49 қилиши учун қўйилган саволлар бўйича текширув жараѐнида олинган натижаларни комплекс таҳлил қилиш асосида хулоса чиқарилади» 1 . 1877 йилдаѐқ италия- лик физиолог Анжело Моссо томирларнинг қонга тўлиши ва пульснинг ўзгаришини ўлчайдиган асбоб (плетизмограф) ѐрдамида «эмоционал зўри- қишнинг катталигига қараб бир қатор физиологик кўрсаткичлар ўзгаради» деган хулосага келган. Масалан, А. Моссо ўз тадқиқотларида текширилаѐтган шахсга қўрқув юзага келтира- диган образларни кўрсатиш юрак уришининг тезлигига таъсир этишини айтган. Ана шу даврдан бошлаб ѐлғонни асбоблар ѐрдами да аниқлаш тарихи бошланган. Илк бор ѐлғонни аниқлашнинг инструментал усули италиялик криминалист Чезаре Ломброзо томонидан қўлланилган. 1881 йил- да Ч. Ломброзо жиноят содир этганликда гумон қилинаѐт- ганларни сўроқ қилишда махсус асбобдан фойдаланган. Унинг ѐрдамида текширилувчининг қон босимидаги ўзгаришлар қоғозда қайд этилган (гидростигмограф), бу эса кейинчалик уларни батафсил таҳлил қилишга имкон берган. 1895 йилда Ч. Ломброзо ўзининг «Жиноятчи шахс» китобида талончилик ҳақидаги жиноят иши бўйича ўтаѐтган шахсни текшириш давомида гидростигмографни амалда қўллаш натижа- сида эришилган ижобий тажрибани келтирган. У тергов қилина- ѐтган талончилик билан боғлиқ стимулларни келтиришга жаво- бан артериал босим динамикасида ҳеч қандай сезиларли ўзгариш- ларни қайд этмаган, айни вақтда паспортларни ўғирлаш билан боғлиқ бошқа жиноят иши бўйича берилган саволларга жавобан қон босимининг тушганлигини аниқлаган ва бу нарса кейинчалик ўз тасдиғини топган. 1 Использование полиграфа в борьбе с преступностью: реалии сегодняшнего дня // Актуальные проблемы специальных психофизиологических исследований и перспективы их использования в борьбе с преступностью и подборе кадров: Сборник трудов Юбилейной Десятой международной научно-практической конференции. – Краснодар: КубГТУ, 2009. – С. 66-71. 50 Шундан сўнг, 1902 йилда криминалист Ломброзо қиз бола- нинг номусига тегиш ва уни ўлдириш бўйича жиноят ишини тергов қилишга жалб қилинган. Ломброзо гумон қилинувчини сўроқ қилиш вақтида яна гидроплетизмографдан фойдаланган. Тадқиқотчи олинган маълумотларни таҳлил қилиб, сўроқ қилинаѐтган шахс турли математик ҳисобларни бажараѐтганида унинг томир уришида сезиларли ўзгариш бўлганлигини аниқлаган. Айни вақтда гумон қилинувчига жароҳатланган болаларнинг тасвирлари (жумладан ўлдирилган қиз фотосурати) кўрсатилганида асбобда ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган. Ушбу ҳодисаларни тергов қилиш билан боғлиқ кейинги ҳаракатлар натижасида гумон қилинувчи мазкур жиноятда айбсиз эканлиги ишончли тарзда исботланди. Ёлғонни инструментал детекциялаш соҳасидаги тадқиқотлар давом эттирилди. Масалан, Ч. Ломброзо билан бирга ишлаган А. Моссо турли стимулларга жавобан нафас олиш модели ҳам ўзгаришини аниқлаган. 1914 йилда эса (Граце шаҳридаги) Австрия университетининг психофизика муаммоларини ўрганган профессори италиялик Витторио Белусси нафас олиш жараѐни динамикасига оид тадқиқотларининг натижаларини эълон қилган. Улар текширилаѐтган шахс ѐлғон гапираѐтганида нафас олиш ва чиқариш давомийлигининг нисбати ҳамда нафас олиш цикллари- нинг чуқурлиги ва тезлиги ўзгаришини кўрсатган. Бунда нафас олишни қайд этадиган асбоб – пневмографдан фойдаланган. 1921 йилга келиб Калифорния штати полициясининг ходими Жон Ларсон ҳозирги полиграфнинг илк намунасини ясаган. Ларсон полиграфи айни вақтда артерия босими динамикасидаги, пульс ва нафас олишдаги ўзга- ришларни қайд этган ҳамда жиноятларни тергов қилиш жараѐнида мунтазам равишда қўлланилган. 1933 йилда Ж. Ларсоннинг шогирди Леонард Киллер дала қўл полиграфини ишлаб чиқди. Мазкур полиграфнинг хусу- 51 сиятларига тери қаршилигини ўлчаш канали кирган. Кейинчалик Л. Киллер бундай полиграфларни кўплаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳозирги вақтда ѐлғон детекторларининг турли моделлари мавжуд. Айни вақтда барча полиграфларни маълумотларни қайд этиш усулига кўра қуйидаги турларга ажратиш қабул қилинган: 1) аналог полиграфлар (патли, сиѐҳ билан ѐзувчи, анъанавий), буларда маълумотлар диаграммали қоғозда қайд этилади (хорижий моделлари: «Lafayette», «Stoelting» ва бошқалар); 2) рақамли (компьютерга оид) – бунда шахсий компьютер ѐрдамида электрон ташувчида қайд этилади (хорижий моделлари: «Lafayette-LX4000», «Stoelting-86225»; Россиянинг «Барьер-14», «Крис», «Корсар», «Конкорд», «Диана», «Эпос», «Поларг» ва бошқа аппаратлари). Мутахассислар орасида қайси полиграф яхшироқ деган масалада баҳслар юритилади. Айрим мутахассислар: «агар классик типдаги полиграфларнинг афзалликларига оддийлик ва ишдаги ишончлилик, қўшимча рақамли ишлов берилмаган эгри чизиқларнинг кўргазмалилиги, натижаларни ишлаш ва талқин этишга таъсир этиши мумкин бўлган барча артефактларни ҳисобга олиш мумкинлиги кирса, уларнинг камчилиги сифатида операторга қайд этилган ўзгаришларни талқин этувчи физиолог сифатида юксак талаблар қўйилишини келтириш лозим. Компь- ютер полиграфининг асосий устунликлари сифатида, аксинча, мутахассисга физиолог сифатида нисбатан паст талаблар қўйи- лиши, натижаларнинг тез ишланиши, қайд этиладиган эгри чизиқларни таҳлил қилишда «субъектив омилни истисно этувчи» стандарт ишлов дастурлари мавжудлиги келтирилади. Бу типдаги полиграфларнинг камчилиги шундаки, ишлов дастури ҳар доим ҳам артефактларни «танимайди», тизим («инсон-машина» тизими) барибир мутахассис иши билан боғлиқ бўлади. Ҳар қандай «инсон-машина» тизими сингари тизимнинг ўзи қарор қабул қилмайди, балки маслаҳат бериш вазифасини бажаради» 1 . 1 Скрыпников А.И., Зубрилова И.С., Зерин С.Н. Методика и тактика применения полиграфа при раскрытии преступлений: Методическое пособие. – ВНИИ МВД России, 1997. – 112 с. 52 Ҳозирги замон компьютер полиграфи сенсор блокли ва ахборот ечиб олиш датчиклари бўлган кўтариб юриладиган шахсий компьютердир. Сенсор блок физиологик жараѐнлар ҳақидаги ахборотни қайд этувчи датчиклардан сигналларни олиш, ушбу сигналларни кучайтириш ва фильтрлаш, уларни рақамли кодга айлантириш ва шахсий компьютерга узатиш учун мўлжалланган. Физиологик маълумотларни қайд этиш учун қуйидаги датчик- лардан фойдаланилади: 1) юқори (кўкрак) ва қуйи (қорин) нафаси датчиклари; 2) томирлар уриши, қон билан тўлиши ва/ѐки артериал босим ўлчайдиган юрак-томир фаоллиги датчиги; 3) теридан электр токи ўтишини (тери қаршилиги, тери- гальваник рефлексни) ўлчайдиган датчиклар. Психофизиологик тадқиқот давомида мазкур физиологик жараѐнларни айни вақтнинг ўзида назорат қилиш қатъий мажбурий талабдир: амалдаги халқаро стандартларга мувофиқ, ушбу жараѐнлардан ақалли биттасини назоратдан чиқариш полиграфда текшириш процедурасини новалид қилади. Полиграфларнинг ҳар хил моделлари мажмуига киритилади- ган қолган датчиклар ѐрдамчи вазифани бажаради. Масалан, тремор (ҳаракат фаоллиги) ва овоз датчикларидан текширилувчи- нинг ҳаракатлари ва тегишлича ташқи шовқинлар сингари артефактларни қайд этиш учун фойдаланилиши мумкин. Овоз датчиги (микрофон) ҳам савол-жавоб моментларини аниқроқ қайд этиш ва сўров фонограммасини ѐзиш учун қўлланилиши мумкин. Г. Фельдман таъкидлаганидек, ѐлғончини фош этишга ури- нишлар давомида нафақат жараѐннинг асбоблардан фойдаланил- ган томони, балки гумон қилинувчини, айниқса жиноятларни тергов қилиш ва шпионаж соҳаларида сўроқ қилиш ва сўров ўтказиш тизимининг ўзи ҳам ривожланган. А. И. Скрипников, И. С. Зубрилова, С. Н. Зерин бир қатор хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида полиграфнинг қўлланилиш тажрибасини кўриб чиқиб, дунѐдаги 50 дан ортиқ мамлакатлар, жумладан қарор топган демократик анъаналар ва яхши шаклланган жиноят қонунчилигига эга бўлган АҚШ, Франция, Япония сингари мамлакатлардаги ҳуқуқни муҳо- 53 фаза қилиш органларида содир этилган жиноятга алоқадор шахс- ларни аниқлаш учун муайян тарзда қурилган сўров давомида психофизиологик реакцияларни қайд этиш ва баҳолаш методлари (полиграф ишлатиладиган сўров) кенг қўлланилади. Полиграф (масалан, жиноят содир этиш пайтида ҳам, шунингдек жиноят- нинг ўзи ѐки тафсилотлари ҳақидаги хотираларни фаоллаштириш чоғида ҳам юзага келадиган) эмоционал стрессни аниқлаш учун мўлжалланган. Яъни, полиграф «ѐлғонни аниқлаш воситаси» сифатида эмас, балки махсус сўров шароитида субъект орга- низмида юз берадиган физиологик ўзгаришларни тез қайд этиш Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling