Оценке достоверности информации
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
ББК 88.4я73
© Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. 3 КИРИШ Ҳозирги замон жиноятчилигининг даражаси, жиноятчилар касбий маҳоратининг борган сайин ошиб бораѐтгани ички ишлар идоралари ходимларидан ўз касбий фаолиятида замонавий психологик усул ва методикалардан фойдаланиш борасидаги касбий маҳоратларини доимий равишда ошириб боришларини талаб этмоқда. Нисбатан яқинда пайдо бўлган ана шундай усуллардан бири профайлинг бўлиб, у шахслараро мулоқотда фойдаланиладиган новербал компонентларни англаш имконини беради ва ҳозирги вақтда ғайриҳуқуқий ниятларга эга шахсларни аниқлашда қўлланилади. Профайлингни ѐлғонни билиб олиш ва ҳақиқатни аниқлаш усуллари ҳақидаги фан деб ҳам таърифлаш мумкин. Профайлинг концепцияси шахснинг психологик пор- третини яратишга асосланади ва унинг хулқини таҳлил қилишга таянади. Профайлингдан бутун дунѐ хавфсизлик хизматлари жиноий қилмиш содир этишлари мумкин бўлган шахслар (масалан, тер- рорчилик ҳаракатларини содир этишга мойил шахслар)ни аниқ- лашда фойдаланилади. Бу технологияларнинг асосий вазифаси хавфсизликни таъминлашдир. Ўзбекистон ички ишлар органлари тизимида бу методика ҳали ўрганилмаган ва шу боис кенг тарқалмаган. Бироқ ғарб мамлакатларида уни қўллаш борасида тўпланган муваффақиятли тажриба мазкур технология турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, жумладан терроризмнинг олдини олишга қаратилган превентив чораларнинг асосини ташкил этиши мумкинлигини ишонч билан таъкидлашга имкон беради. У имкониятдаги ҳуқуқбузарларни аниқлашга имкон беради, чунки вербал ва новербал хулқнинг жиноятчини аниқлаш ва хавф солиши мумкин бўлган шахслар тоифасига киритиш имконини берадиган асосий белгилари мавжуд. Ушбу ўқув-методик қўлланмада келтирилган материал жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишида профайлинг концеп- циясини янада ривожлантириш ривожлантиришга хизмат қилади. 4 Унда ушбу технологиянинг асослари келтирилган, профайлинг технологиясида визуал психодиагностиканинг роли кўрсатилган, вербал ва новербал белгилари бўйича ѐлғонни аниқлаш усуллари кўриб чиқилган, жиноятчи шахси ҳамда жиноятчини криминал- психологик ўрганишнинг аҳамияти батафсил ѐритилган, жиноят содир этмоқчи бўлган шахсларнинг хатти-ҳаракатларини аниқ- лашга имкон берувчи жиноий жиҳатдан муҳим белгилари келти- рилган. Шунингдек, қўлланмада полиграфдан фойдаланиб ѐлғон- ни аниқлаш йўллари, унинг вазифаси, турлари ва қўлланиш имкониятлари кўриб чиқилган. Қўлланмани тайѐрлашда Н. Н. Анисимова, С. В. Асямов, В. Н. Бурлаков, Ю. М. Волинский-Басманов, А. И. Долгова, В. П. Сальников, Е. Спириц, А. М. Столяренко, В. Л. Цветков, Н. В. Чаленко, Н. Д. Эриашвили ва бошқа олимларнинг асарлари- дан фойдаланилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling