Оценке достоверности информации


кўпинча қабул қилишни ўйлаѐтган нарсамизни идрок этамиз


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

кўпинча қабул қилишни ўйлаѐтган нарсамизни идрок этамиз 
ва идрок этган нарсамизни ўзимиз истагандек талқин 
қиламиз. Яъни кузатувчи установкалари ва руҳий ҳолатининг 
кучли таъсири – ўз гипотезасини тасдиқлашга перцептив тайѐр-
лик (идрок этишга ички установка) кўринади; бу кузатиш 
қонунияти бўлиб, кузатувчи субъективликка йўл қўймаслик учун 
уни ҳисобга олиши шарт. 
ВЕРБАЛ ВА НОВЕРБАЛ БЕЛГИЛАР БЎЙИЧА ЁЛҒОННИ 
АНИҚЛАШ 
Профайлинг технологиясининг асосида, юқорида айтилгани-
дек, вазифаси инсоннинг сўзлари ва хулқи ўртасидаги конгруэнт-
лик даражасини аниқлаш бўлган визуал кузатув ѐтгани боис, 
ходим суҳбатдоши рост ѐки ѐлғон гапираѐтганини қайси белги-
ларга қараб аниқлаш мумкинлигини билиши муҳим. 
С. В. Асямовнинг фикрича, ѐлғонни аниқлаш тафаккур пси-
хологиясининг хусусиятларини билишга асосланади. Ёлғон 
гапираѐтган одамнинг онгида бир вақтнинг ўзида икки образ – 
ҳақиқат сифатида кўрсатишни истаѐтган уйдирма воқеа ҳамда 
айтишни истамаѐтган реал воқеа – мавжуд бўлади. Ёлғончининг 
хаѐлий кўз ўнгида доимо юз берган воқеанинг ҳақиқий манзараси 
туради. Бу манзара ѐрқин, барқарор ва батафсил бўлади. Шу боис 
ѐлғон сўзловчи доимо бу манзарани бостириши, шубҳасиз ожиз 
ва хира уйдирма образлар билан алмаштиришига тўғри келади. У 
амалда юз берган (ва шу боис яхши эслаб қолинган) воқеани 
хотирасидан ҳайдашга ва фақат хаѐлдагина бўлган (ва шу боис 
эслаб қолиши қийин бўлган) нарсани хотирасида сақлашига; 
айтиб бўлмайдиган ҳақиқат, айтса бўладиган ҳақиқат ҳамда 
яширилаѐтган ҳақиқатнинг ўрнини босиши керак бўлган уйдирма 
ўртасида «ўйнашга» тўғри келади. 
Ёлғончи айни вақтда бирор марта ҳам адашмаслиги, аввал 
айтган гапини унутмаслиги, ўзи ўйлаб топган нарсаларни бир 
ҳафта, бир ойдан кейин ҳам барча тафсилотлари билан аниқ 
такрорлаши керак бўлади. Ёлғон гапираѐтган шахс доимо 


15 
яширилаѐтган ахборотни айтиб қўйиш, яъни тўғри хабарнинг бир 
қисмини билдириб қўйишдан хавфсираб туради, чунки унинг бу 
ахбороти дарҳол аввал айтганларига зид келиб, унинг айбли 
хабардорлигини билдириб қўяди. Буларнинг ҳаммаси уни 
ниҳоятда толиқтиради, зеро бўлмаган воқеаларни ўйлаб топиш-
дан кўра тўғрисини айтиш осон кечади. 
Суҳбатдошни кузатиш ва қуйида келтирилган белгиларни 
таҳлил қилиш орқали қуйидаги ҳолларда у ѐлғон маълумот 
бераѐтганлигини катта эҳтимоллик билан айтиш мумкин: 
бир масалада турли маълумотлар бераѐтган бўлса; 
кўрсатмаларида берган маълумотлар ноаниқ, хатоли бўлса; 
турли шахсларнинг айни бир масаладаги кўрсатмаларида 
энг майда тафсилотларгача ўзаро мос келса; 
сўроқ ўтказилаѐтган масалада ушбу шахс воқеанинг ҳолат-
ларидан хабардорлигини яшираѐтганидан далолат берувчи «бехос-
дан айтиб юборишлар» бўлса; 
кўрсатмаларнинг ҳиссий (эмоционал) фонида умумийлик, 
ноаниқлик кузатилса; 
суҳбатдош ўзининг ҳалоллиги ва иш натижасидан манфа-
атдор эмаслигини қайта-қайта таъкидлаши; 
берилган аниқ саволга жавоб беришдан ўзини олиб қочиши; 
унга маълум бўлмаслиги мумкин бўлмаган аниқ фактларни 
яшириши. 
Махсус адабиѐтларда сўроқ қилинаѐтган шахс хулқининг 
(хатти-ҳаракатининг) мураккаброқ шакллари бўйича айбдорни 
беайб шахсдан ажратиш масаласига қизиқиш билдирилиши 
табиийдир. 
Таниқли криминалист Ф. Луваж ярим аср аввал бу масалада 
нозик психологик мулоҳазаларини билдирган бўлиб, улар бугун 
ҳам қизиқиш уйғотади. У айбдорнинг хатти-ҳаракатини беайб 
шахсникидан фарқловчи қуйидаги белгиларни кўрсатиб ўтган. 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling