Оценке достоверности информации
ВИЗУАЛ ПСИХОДИАГНОСТИКА ВА УНИНГ ПРОФАЙЛИНГ
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Отелло хатоси» ҳамда «Индивидуал хусусиятлар
ВИЗУАЛ ПСИХОДИАГНОСТИКА ВА УНИНГ ПРОФАЙЛИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИДАГИ РОЛИ Профайлинг технологиясининг асосида нима бўлади? Е. Спирица ўз асарларида таъкидлаганидек, «тана ва онг – бир тизимнинг қисмлари. Инсоннинг ичида юз бераѐтган нарса доимо унинг юзида, танасида намоѐн бўлади. Ва энг асосийси, биз аслида ўзимиз ҳақимизда қандай ўйлаѐтган бўлсак, шундаймиз. Юз бераѐтган барча ички кечинмаларимиз доимо юзага чиқади. Лекин, мимика, ҳолат, ишора ва бошқа ифодали ҳаракат- ларда нафақат жадал (динамик), ўткинчи ҳиссий ҳолатлар, балки шахснинг барқарор хислатлари ҳам акс этади. Биз кўпроқ сўзларга таянганимиз учун одамларга ишонамиз. Тана эса шу пайтда бутунлай бошқа нарсани кўрсатиши мумкин, аммо кўпинча биз бунга эътибор бермаймиз ва вербал ахборотга ишонишга ҳаракат қиламиз. Ёлғонни аниқлаш бўйича мутахассислар сўзларга ишонишни бас қилинг, деб даъват қиладилар. Сўзлар – ахборотнинг атиги 7 %, холос». Альберт Мейерабианнинг аниқлашича, ахборот: – 7 % ҳолларда вербал воситалар (фақат сўзлар); – 38 % ҳолларда товуш воситалари (жумладан овоз оҳанги, товуш интонацияси); – 55 % ҳолларда эса новербал воситалар орқали узатилади. Профессор Бердвиссл одамлар хатти-ҳаракатларида новербал ахборотнинг улуши масаласида тадқиқот ўтказиб, қуйидагиларни аниқлаган: инсон ўртача кунига 10–15 дақиқа мобайнида сўзлар орқали гаплашади, ҳар бир гапи ўртача 2,5 сония давом этади. Мейерабиан сингари у ҳам суҳбат жараѐнида сўзлар орқали амалга ошириладиган мулоқот 35 %дан камлигини, ахборотнинг 65 % идан ортиғи эса новербал мулоқот воситалари орқали берилишини аниқлаган. Америкалик психологларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, вербал, яъни сўзлар орқали ифодаланган ахборот мулоқотнинг 1/6 қисмини; ҳолат, интонация, нафас олиш ва ритм тили эса 5/6 қисмини ташкил этади. 11 Биз новербал ахборотни эмас, балки асосан сўзларда ифода- ланган ахборотни назорат қилганимиз сабабли, айнан новербал сигналлар инсонни фош этишини таъкидлашимиз мумкин. Бу кўпгина илмий асарларда ўз тасдиғини топган. Хусусан, Пол Экман «Ёлғон психологияси» асарида бундай кўринишларни кўп марта тавсифлаган. Дарҳақиқат, вербал кўринишларга қараганда новербал хулқни назорат қилиш қийинроқ кечади. Профайлинг технологияси қандай ишлашини тушуниш учун ҳақиқийлик, очиқлик, тўғрисўзлик маъноларини англатувчи ―конгруэнтлик” (инглизча congruence дан) тушунчасини аниқ- лаб олиш керак. Мутахассисларнинг айтишларича, конгруэнт хулқ яхлитлик, обрў-эътибор, қулайлик сингари кечинмаларни акс эттирувчи ички ҳолатни ифодалайди. Бу новербал кўри- нишлар – сўзлар, ҳаракатлар ва мимика, имо-ишора, интонация, овоз тембрининг мувофиқлиги, ҳаракатларнинг уйғунлиги ва вазиятга мувофиқлиги, яъни сўзларнинг ҳаракатлар ва мимикага, овоз интонацияси ва тембрига мос келиши бўйича ташқаридан сезилади (инсон қайғурганида биз буни унинг юзида кўрамиз ва овозида эшитамиз, ѐки, аксинча, у шодланса, буни биз чеҳрасида, хатти-ҳаракатлари, юриш-туришида, овозида сезамиз). Кўпинча суҳбатдошнинг конгруэнтлик даражаси интуитив равишда ва англанмаган ҳолда баҳоланади. Ноконгруэнтлик новербал ва вербал хатти-ҳаракат компо- нентлари ўртасидаги номувофиқликда намоѐн бўлади. Биз буни инсон билан мулоқот вақтида идрок этишнинг турли каналлари бўйича ҳар хил хабарлар олганимизда кўришимиз ва эшитиши- миз мумкин. Масалан, одам бизни ҳурмат қилиши ва дўст деб билиши ҳақида гапиради, аммо унинг юзида бундай аломатларни кўрмаймиз, унинг пинҳона имо-ишоралари ва ҳолати бунинг аксини кўрсатади. Яъни нутқ, овоз интонацияси, ҳолат, имо- ишоралар ва мимикани қиѐслаганда мувофиқликни сезмаймиз. Гўѐки бир вақтнинг ўзида айни бир масалада бир қанча ўзаро зид фикрловчи суҳбатдошлар сўзлашаѐтгандек бўлади. Н. Н. Анисимова таъкидлаганидек, «профайл-методда ахборот- нинг жиноий йўсинда ўзгартирилиши, аввало, вербал (сўзда ифодаланган) ва новербал (кинестетик) хабарларнинг конгруэнт- лигини (мувофиқлигини) баҳолаш нуқтаи назаридан баҳоланади. 12 Шундай қилиб, профайлингнинг асосий мақсади йўловчи хатти- ҳаракатида ноконгруэнтлик (номувофиқлик) юзага келишининг сабабини муқаррар равишда аниқлашдир. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин: айнан шу турдаги транспорт воситасида ҳаракатланиш зарурлигидан қўрқиш (бу инсоннинг психологик хусусиятлари билан боғлиқ); ўзини ѐмон сезиш; шахсий, баъзан фожиали кечинмалар ва ҳ.к. Бироқ шахснинг транспорт объекти- даги террорчилик ҳаракатини тайѐрлаш ва ўтказишга алоқадор- лиги ҳам ана шундай сабаб бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шубҳали хулқ батафсилроқ кўздан кечириш ва ҳужжатларни текшириш учун асосли сабаб ҳисобланади». Профайлинг технологиясининг асосида визуал психодиагнос- тика ѐтади. Визуал психодиагностика – инсоннинг психологик ҳолатини кузатувчининг уни ташқаридан идрок этиши асосида аниқлаш (идентификациялаш)дир 1 . Идрок этиш мулоқот жараѐнининг таркибий қисми сифатида ижтимоий психологияда батафсил кўриб чиқилган. Инсон идрок этиш жараѐнини очиб бериши учун инсон образининг ва унинг шахси ҳақидаги тушунчанинг у билан мулоқот қилаѐтган индивидда шаклланиши хусусиятларини куза- тиш керак. Н. Н. Анисимова таъкидлаганидек, профайл-методга нисбатан қўллаганда, жумладан ѐлғонни ва яширилаѐтган ҳолатларни ташҳислашга тааллуқли жиҳатида, инсон ѐлғонни фош қилишга уринаѐтганида йўл қўйиши мумкин бўлган иккита такрорланувчи хато мавжуд. Бу хатоларга батафсилроқ тўхталиш жоиз. П. Экман уларни «Отелло хатоси» ҳамда «Индивидуал хусусиятлар Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling