Оценке достоверности информации
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
№
Гапни баҳолаш мезонлари Рост гаплар Ёлғон гаплар 1 2 3 1. Билимдонлик ва хабардорлик Кўпинча инсон билим- лари ва хабардорлиги доирасидан чиқади. У одатда тўғри гапларини нафақат шахсий тажри- басига, балки амалда Одатда инсоннинг таж- рибаси, малакаси ва маъ- лумот даражаси, шунинг- дек хаѐл суриш қобилия- ти билан чекланган бўла- ди. Бундан ташқари ѐлғон 1 Асямов С.В. Стратегия выявления лжи // Щит. – 2006. – № 1. 2 Прикладная юридическая психология:. Учебное пособие / Под ред. А.М. Сто- ляренко. – М., 2001. 19 кўрган ѐки бошқа шахс- лардан эшитган, ѐхуд китоб, газеталардан ўқи- ган фактларига асосла- ниб ҳам тузади фикрлар амалий ҳаѐт, адабиѐт, кино кабиларда- ги ҳаракатларнинг наму- навий вариантлари асо- сида қурилиши мумкин 2. Гапларнинг нутқий тавсифи Одатда инсоннинг ўз сўзларида ифодаланади ҳамда унинг амалдаги дунѐқараши, ҳаѐтий таж- рибаси ва маълумот даражасини акс эттиради Ёлғон нутқий конструк- цияларда каттароқ аҳа- мият бериш мақсадида мураккаб (тиббий, ҳуқу- қий ва ш.к.) терминлар ҳаддан ташқари кўп бўла- ди, шунингдек бундай одамнинг малакаси, маъ- лумоти ва ҳаѐтий тажри- басига хос бўлмаган луға- вий бойликдан фойдала- наѐтгани сезилиб туради 3. Гапларнинг ноѐблиги Рост гаплар доимо инди- видуал бўлиб, ноѐб хусу- сиятга эга бўлади. Улар- да тафсилотлар, воқеалар ва аниқ иштирок этувчи шахслар кўпроқ бўлади Ёлғон гаплар кўпроқ схе- матик, стереотиплар шак- лида бўлиб, хусусий жи- ҳатлари, тафсилотлари, аниқ иштирок этувчи шахслари бўлмайди. Кў- пинча бундай гаплар маз- мунидан сиз уларни қачонлардир ва қаерда- дир эшитгандек туйили- ши мумкин 4. Гапларнинг ҳис- сий (эмоционал) тўлиқлиги ва ишончлилиги Рост гапларда доимо кучли ҳиссиѐт ва инсон нутқининг ишончлилиги бўлади. У ҳақиқатни гапиради, уни чалғитиш, сўзларидан воз кечишга, фикрини ўзгартиришга мажбурлаш қийин Ёлғон нутқий конструк- цияларда ҳиссиѐтлар кам- роқ, баъзан саҳна кўрини- шига эга бўлади. Ҳис- туйғу ва кечинмалар сунъий бўлиб, уларни атайин намойиш қилаѐт- ганликда гумон қилиш мумкин. У ўз гаплари тўғрилигини оташин нутқ орқали эмас, балки сўз, ҳаракат ва ишларини тасдиқловчи бошқа шахс- ларга суяниб эришишга уринади 20 5. Гаплардаги номувофиқликлар Қанчалик ғалати туюлма- син, ҳаққоний ҳукмларда номувофиқликлар, таф- силотларнинг мос кел- маслигини кўпроқ учра- тиш мумкин, бу ҳол реал, зиддиятларга тўла ҳаѐт фактларини акс эттиради Ёлғон ҳукмларда одатда номувофиқликлар учра- майди, барча фактлар «силлиқ» ва келишти- рилган бўлади. Бу ҳолат кўпинча инсоннинг носа- мимийлигидан далолат беради 6. Сўзловчининг ролли позицияси Рост гапларда инсоннинг ҳақиқий шахсий пози- цияси, эътиқоди (ишон- чи) намоѐн бўлади. У ўз номидан гапиради, ўзига хос бўлмаган ижтимоий (ҳуқуқ тартибот орган- лари ходими, шифокор, давлат аппаратининг хиз- матчиси ва бошқа) ролни эгалламайди Ёлғон нутқий конструк- цияларда кўпроқ ташқи кузатувчининг позицияси кўринади («одатда шундай қилинади», «шундай дейи- шади; шундай қилиш керак» ва ш.к.). Бундан ташқари сўзлаѐтган шахс учун фойдали («адолат учун курашчи», «жамият- даги камчиликлар танқид- чиси» ва бошқалар) по- зиция эгалланиши мумкин 7. Алоқаларнинг ноаниқлиги Одатда бўлмайди алоқаларнинг ноаниқлиги кўп учрайди 8. Ҳаддан ташқари, атайин эришилган аниқлик Мавжуд эмас Носамимий гапларга хос 9. гапираѐтган шахс ўзи ҳақида бера- ѐтган маълумот- ларнинг фақат ижобийлиги Рост гапларга хос эмас Одатда мавжуд бўлади 10. Аниқ саволга жавоб беришдан бўйин товлаш («савол унутилади») Мавжуд эмас Ёлғон гапларга хос 11. Айни бир хил гапларнинг бир неча марта қайтарилиши Савол берилмаса, одатда гаплар қайтарилмайди Суҳбатдошга таъсир кўр- сатиш мақсадида гаплар кўп такрорланади 12. Бехосдан айтиб юборишлар Мавжуд эмас Кўп учрайди 21 Ахборотни бериш-узатиш техникаси (йўллари) билан боғлиқ ѐлғон белгиларига алоҳида эътибор қаратиш лозим 1 : – саволларга ҳаддан ташқари тез берилаѐтган жавоблар ўйлашга мажбур қилиши лозим; – берилаѐтган ахборотга ҳақиқий муносабатни ниқоблаш ѐки бузиб кўрсатган ҳолда қандайдир бошқа жиҳатларини нутқий воситалар – интонация, паузалар ва бошқалар ѐрдамида намо- йишкорона таъкидлаш (ажратиб кўрсатиш). Охирги белги ѐлғон гапирувчилар бошқа бировни чалкаш- тириш учун атайин қўллайдиган усуллар гуруҳига киради ва бошқа маълумотлар билан қиѐслаганда ѐлғон кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кундалик амалиѐтда бу айнан усул эканлигига ишонч ҳосил қилинганида, бундай ҳолатлар ҳақида бошқа бировни ишонтиришга уриниб «ошириб юборди» дейилади. Суҳбатдошингиз сизни самимий гапираѐтганига, тўғрисўзли- гига ишонтиришга қаттиқ ҳаракат қилаѐтгани, унинг сўзларига ишонмаѐтганингизни сезганида фақат ҳақиқатни гапираѐтганли- гини қайта-қайта таъкидлаши ѐлғон гапираѐтганидан далолат бериши мумкин 2 . Масалан: – Соғлиғим билан қасам ичаман ... – Чин сўзим, билмайман ... – Онт ичаман, Қўлимни кесиб ташлашингиз мумкин ... – Бу ҳам ... дек тўғри гап ... – Чин сўзим, айнан шундай бўлган эди ... – булар ѐлғондан далолат берувчи энг кўп тарқалган ва аниқ сўздаги аломатлардир. Баъзи мавзу ва масалаларни муҳокама қилишдан қочиш (агар улар инсон учун қандайдир нохуш жиҳатларга тааллуқли бўлмаса): – Эсимда йўқ ... – Бундай деганим йўқ ... – Буни муҳокама қилмоқчи эмасман ... – Бунда ҳеч бир алоқадорлик кўрмаяпман ... – Бу саволингизга жавоб беролмайман ... 1 Грачев Г., Мельник И. Манипулирование личностью: Организация, способы и технологии информационно-психологического воздействия. – М.: ЭКСМО, 2003. 2 Анисимова Н.Н. Особенности визуальной психодиагностики личности тер- рориста. обнаружение криминального искажения информации: Учебно-методическое пособие. – Д., 2007. – С.21-23 22 Суҳбатдошни асоссиз менсимай, унинг жиғига тегиб ѐки унга душманларча оҳангда гапириш, атайин қўполлик қилиш иғводан далолат беради: – Гап нимадалигини тушунмаяпман ... – Сиз билан гаплашишни умуман истамайман ... – Саволларингизга жавоб беришга мажбур эмасман ... Бу шахс билан аввалги муносабатларингиз яқинликка олиб келмаганида ишончингизни қозониш, раҳмингизни келтиришга уриниш: – Мен ҳам сизга ўхшаган одамман ... – Муаммоларим ҳам худди сизникига ўхшайди ... – Оилам, болаларим бор ... Берилган аниқ-дангал саволларга қисқа рад жавоби ѐки бепарволик билан, мужмал жавоблар олиш; оддий такрорланувчи жавоблар ѐки оддий рад этишни такрорлаш; «Ҳа» ѐки «Йўқ» сўзларини ишлатмасликка уриниш: – Буни ўзингиз айтгансиз-ку! – Ишонч билан айтолмайман ... – Мени ҳурмат қиласизми? – Сиз, шубҳасиз, жиддий одамсиз ... – Бу ҳақда ҳеч нарса билмайман ... Тажрибадан маълум бўлишича, самимий инсон ўзига нис- батан шубҳа борлигини кўрганида кўпроқ гапиришга ва сами- мийлигини исботлашга ҳаракат қилади, айни вақтда берилган тўғри саволларга қайтарилган бепарво, мужмал жавоблар нормал хатти-ҳаракат тушунчасига мос келмайди. Бундай жавоблар суҳбат жараѐнида ѐлғон гапириш борган сари қийинлашиб бориши билан боғлиқ: сўзларда қатъиятсизлик пайдо бўлиши; тўхтовсиз гаплашиш ѐки кўплаб саволлар бериш орқали суҳбатдошни чалғитиш; саволларга жавоб беришни истамаслик ѐки жавоб берол- маслик; саволларга жавоб беришдан олдин узоқ вақт жим қолиш; саволларга ҳаддан ташқари имиллаб ѐки чалкаш жавоб бериш; саволга савол билан жавоб бериш; 23 берилаѐтган саволларни овоз чиқариб такрорлаш ѐки тушу- нарлироқ қилиб беришни сўраш; саволнинг моҳиятини ишга алоқаси бўлмаган ортиқча маълумотлар билан ниқоблаш. Инсон турли сабаблар (ҳаѐтий тажрибаси, маълумоти камлиги ва бошқалар) туфайли ҳақиқатан янглишиши мумкин ва шу боис, гаплари ѐлғонлиги аниқ бўлса-да, ҳар доим ҳам ахборотни атайин бузаѐтгани ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. «Самимий» янглишув у ѐки бу ҳодиса ҳақидаги ахборотни идрок этиш, ишлаш, эслаб қолиш ва айтиб бериш қийинчиликлари билан боғлиқ. Шу ҳолат сабабли инсон беихтиѐр ўзаро боғлиқ бўлмаган фактларни бирлаштириши, воқеаларнинг давом этиш муддатини узайтириш ѐки қисқартириши, ҳодисага хос бўлмаган фактларни қўшиши, ўхшаш бўлмаган объектларни айнанлаштириши мумкин ва ҳ.к. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling