Оценке достоверности информации


хатоси» ѐки «Брокау қопқони»


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

хатоси» ѐки «Брокау қопқони» деб ифодалаган:
Йўл қўйилиши мумкин бўлган биринчи хато – «Отелло 
хатоси». Шекспирнинг эри уни ўлдириши мумкинлигини англа-
шидан келиб чиққан Дездемонанинг қўрқуви ва руҳий азоб-
ларини нотўғри талқин этган фожиали қаҳрамони Отелло ўз 
хотинининг бу ҳиссиѐтларни ѐлғон аломати деб ҳисоблаганидек, 
ѐлғонни фош этишга уринаѐтган инсон ҳақиқатга ишонмайди ва 
1
Анисимова Н.Н. Особенности визуальной психодиагностики личности тер-
рориста. Обнаружение криминального искажения информации: Учебно-методическое 
пособие. – Д., 2007. – С.7. 


13 
ишонмагани туфайли келиб чиққан стрессни эътиборга 
олмайди. Масалан, инсоннинг унга ишонмасликлари мумкинли-
гидан хавотири фош бўлишдан қўрқиш сифатида нотўғри талқин 
этилиши мумкин. Боз устига, айримлар ўзларини бировлар 
нимададир айблаган ҳар сафар кучли айбдорлик ҳиссини 
туядилар ва бу ҳислар алдаганлиги учун айбдорлик белгиси 
сифатида нотўғри талқин этилиши мумкин. 
Бошқача вазият ҳам бўлиши мумкин: одамлар ҳақиқатни 
гапира туриб ѐлғон айб қўяѐтган шахсларга нисбатан нафрат ҳис 
қиладилар ѐки, агар айбловчининг ҳақ эмаслигини исботлай 
олсалар, шодликдан ўзларини қўярга жой топмайдилар; ѐхуд 
айбсизлиги исботланиши (оқланиши)ни олдиндан сезиб, хурсанд 
бўладилар. Бу ҳис-туйғулар алдашдан шодланиш белгиларига 
ўхшаш аломатларни юзага келтириши мумкин. Гарчи сабаби ҳар 
хил бўлса-да, ѐлғончи ҳам, ҳақиқатни айтаѐтган инсон ҳам ўзини 
фош этаѐтган шахснинг гумонлари ѐки саволларидан ҳайрат, 
ғазаб, умидсизлик, дилсиѐҳлик ѐки нафрат туйишлари мумкин. 
Яъни «Отелло хатоси» шундан иборатки, «ҳақгўй инсон унга 
ишонмасликларидан қўрқиб, ўзини худди фош бўлишдан 
қўрқаѐтган ѐлғончидек тутиши мумкин».
Иккинчи – «Индивидуал хусусиятлар хатоси» – инсоннинг 
ѐлғончининг имкониятдаги хулқида бўладиган индивидуал фарқ-
ларни ҳисобга ола билмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бундай 
хато туфайли ҳақиқатни – ѐлғон, ѐлғонни эса, аксинча, ҳақиқат 
деб қабул қилиш мумкин. 
Масалан, кўпчилик ѐлғон сўзловчи шахс суҳбатдошининг 
кўзига тик қарай олмайди, деб ҳисоблайди. Ҳолбуки, тадқиқот-
ларнинг кўрсатишича, кўз қарашлари ѐлғонга асло боғлиқ эмас, 
балки дунѐни ҳис-туйғулар орқали идрок этиш усули билан 
боғлиқдир, яъни инсон мулоқот жараѐнида гўѐки ўзига, ўз 
ҳиссиѐтларига қулоқ солади ва шу тариқа суҳбатдошини яхшироқ 
тушунишга уринади. Бошқача айтганда, «Брокау қопқони» 
шундан иборатки, аксарият ҳолларда ѐлғондан далолат берувчи 
ҳар қандай кўринишлар айримлар хулқининг одатдаги таркибий 
қисми бўлиши мумкин. 
Юқоридагиларга хулоса қилиб, А. А. Анисимованинг қуйида-
ги сўзларига тўхталишни истардик: олиш имкони бўлган ҳар 


14 
қандай ахборотдан муқаррар равишда бизнинг йўналиш ва 
шахсимизга хос хусусиятларга боғлиқларини танлаб оламиз. Биз 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling