Оценке достоверности информации
Ёлғонни нутқий гаплар бўйича аниқлаш
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
Ёлғонни нутқий гаплар бўйича аниқлаш.
Инсон рост сўзлаѐтганида ўзини эркин тутади (нутқида бемалоллик кўринади), у қолиплардан фойдаланмайди, нарса ва ҳодисаларни тавсифлаш учун ўзи шакллар ўйлаб топади. Ёлғончи эса, бошқа нарсани гапириб қўйишдан қўрқиб, қолип иборалар (намунавий конструкциялар), фильм ва китоблардаги сюжетлар- дан фойдаланади ва ҳ.к. С. В. Асямовнинг «Ёлғонни аниқлаш стратегияси» асарида таъкидланганидек, айнан тафсилотларнинг зиддияти эмас, балки ўзаро номувофиқлиги суҳбатдошнинг ҳақгўйлигидан далолат беради. «Гап шундаки, ҳақиқатни сўзловчи инсон сўзлари қандай қабул қилиниши, бировнинг унга ишониш-ишонмаслиги ҳақида ўйламайди. У оддийгина ҳақиқий воқеаларни баѐн этади ва бирорта факт аввал баѐн этилганларига мос келмаѐтганидан уялмайди – ахир ҳаѐтнинг ўзи зиддиятларга тўла. Ёлғончи эса барча фактларни «силлиқлайди», ҳикоясини имкон қадар муво- фиқлашган ва, унинг фикрича, ишончли қилишга интилади. Ёлғончининг ѐдлаб олган ибораларни кўп бора такрорлаши айнан шу билан изоҳланади. У аввал айтган сўзларидан чекинишдан, 1 См.: Ратинов А.Р. Феноменология лжи // Судебно-психологический взгляд. Юридическая психология: Сб. научных трудов. — М., 1998. — С.103—104. Изоҳ: айрим мезонлар ва уларнинг тавсифи қуйидаги манбалардан олинган: Ратинов А.Р., Гаврилова Н.И. Логико-психологическая структура лжи и ошибки в свидетельских показаниях // Вопросы борьбы с преступностью. – 1982. – Вып. 37. – С. 44-57. 18 ҳикоясида ноаниқликларни сезиб қолганингизда унга ишонмай қўйишингиздан қўрқади. Агар бунга ишонч ҳосил қилишни истасангиз, сўроқ ўтказиш тактикаси бўйича тавсиялардан фойда- ланинг: суҳбатдошингизга маъно жиҳатдан бир хил саволларни ҳар сафар янги шаклда беринг. Ҳақгўй суҳбатдошингиз ҳар сафар жавобни янги шаклда беради (бироқ агар саволларни суҳбат- дошингиз уларга қисқача жавоб бера оладиган тарзда берсангиз, бу усул иш бермаслиги мумкин). Ёлғончи эса айтилган вариант- дан чекинмасликни афзал билади ва ѐдлаб олган жавобини такрорлайверади» 1 . Ёлғончини нутқнинг кучи, баландлиги, тембри, интонация- лари, суръати ва тўхтамлари фош этиши мумкин. Вақти-вақти билан йўталиб қўйиш, томоқ қириш, интонациялар ва тембрни беихтиѐр алмаштириш, овозда титроқ пайдо бўлиши – буларнинг бари суҳбатдошнинг, эҳтимол, ѐлғон гапираѐтгани туфайли, ҳад- дан ташқари зўриқаѐтганини кўрсатувчи аломатлардир. Ман- тиқий ва ҳиссий жиҳатдан асоссиз тўхтамлар, саволларга ҳаддан ташқари тез жавоб берилаѐтгани ҳам ѐлғоннинг ташқи кўриниши сифатида баҳоланиши мумкин. А. М. Столяренконинг фикрича, инсоннинг нутқидаги гап- ларини таҳлил қилиш асосида ѐлғон ва яширилаѐтган ҳолатларни аниқлаш усули муайян мезон ѐки белгиларни ажратиш орқали рост ва ѐлғон гапларни баҳолашга асосланади. Улар тушуниш қулай бўлиши учун жадвал кўринишида келтирилган (1-жадвал) 2 . 1-жадвал. «Инсоннинг самимийлиги ва носамимийлигини баҳолаш мезонлари Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling