Оценке достоверности информации


ЖИНОЯТЧИНИ КРИМИНАЛ-ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШ


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

 
ЖИНОЯТЧИНИ КРИМИНАЛ-ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШ, 
УНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ЗАРУРЛИГИ ВА АҲАМИЯТИ 
Жиноят доимо иккита илдизга эга бўлади: бири жиноятчи 
шахсида ѐтади ва унинг конституцияси (тузилиши)даги хусусият-
лардан келиб чиқади, бошқаси эса ушбу шахс учун ташқи 
хусусиятга эга бўлган, ўз таъсири билан уни жиноий йўлга 
ундаган фактлардан ташкил топади. Жиноятнинг «шахсий» 
илдизига асос бўладиган элементларни – бу жиноятнинг эндоген 
омиллари, субъектни жиноятга ундаган ташқи ҳодисаларни эса 
экзоген омиллар деб аташ мумкин. Ҳар бир жиноятнинг келиб 
чиқишида ҳар икки турдаги омиллар иштирок этади, фақат баъзи 
ҳолларда эндоген, бошқаларида эса, аксинча, экзоген омиллар 
устунлик қилади. Лекин ҳеч бир жиноятни, уни содир этган шахс 
хусусиятларини инобатга олмай, фақат ташқи сабаблар билан 
изоҳлаб бўлмайди. Ташқи ҳодисаларнинг ҳар қандай занжири 
мавжуд бўлса ҳам, барибир, улар таъсирида жиноят юз бериши 
учун уларга шахснинг муайян тузилиши қўшиш зарур бўлади. 
Бошқача тузилишига эга шахс худди шу шароитда ѐ бошқача 
жиноятни содир этади, ѐ умуман жиноят содир этмайди, балки 
ўзи тушиб қолган ҳолатдан бошқача тарзда чиқиш йўлини топади 
(балки ўзини ўзи ўлдирар, тиламчилик қилар, жанжаллашиб 
юрган қариндошлари билан ярашар ва улардан узр сўрар, 
касбини ўзгартирар, фойдали никоҳ тузар ва ҳ.к). Аммо инсон 
учун ҳар қандай танлов имкони йўқоладиган ва олинган 
таассуротларга нисбатан маълум бир шаклдаги реакцияга олиб 
келиши муқаррар бўлган шароитлардан иборат манзара чизила-
диган бўлса, бундай ҳолатларга «жиноят» тушунчасини қўллаб 
бўлмайди. Бу ҳеч қандай жиноий жавобгарликка сабаб бўла 
олмайдиган бахтсиз ҳодисалардир.
Жиноят мавжуд бўлиши учун айб, яъни қасд ѐки эҳтиѐтсиз-
лик бўлиши керак, айб эса жиноят содир этганнинг шахсида ана 
шу жиноятнинг илдизи бўлиб хизмат қилган нимадир мавжуд-
лигини кўрсатади. У ѐки бу жиноятда намоѐн бўлган айб, аслида, 


36 
инсонда икки хил куч, яъни, бир томондан, атроф муҳитда юз 
берган турли воқеаларнинг, бошқа томондан эса унинг руҳий 
тузилишининг унга таъсирида шаклланган ўткинчи аниқ 
кайфиятдир.
Жиноятчилар оламини фақат психопатология ѐки лоақал 
кенгроқ доирада, яъни тиббиѐт нуқтаи назаридан, яъни унинг 
вакилларида кўзга ташланадиган инсоннинг жисмоний ва руҳий 
саломатлиги деб ҳисобланадиган нормадан оғишлар нуқтаи 
назаридан ўрганиш мумкин ва керак деб ўйлаш ниҳоятда хато 
бўлади. Албатта, судья ѐки терговчи рўпарасида турган жиноят-
чининг касал ѐки соғ эканлиғини билиши муҳим, аммо улар 
нафақат буни, балки шахс ҳақидаги тиббий тадқиқотлар доира-
сидан анча ташқарига чиқадиган ушбу инсоннинг шахси ҳақида 
кўп нарсаларни ҳам билиши муҳим ва керак. Жиноятчилар, 
кўпинча жуда оғир жиноятларни содир этган шахсларнинг 
каттагина фоизи – соғлом, аммо бу уларнинг ҳаммаси бир хил 
ялпи омма эканлигини, уларни индивидларини ташкил этувчи 
хусусиятлари нуқтаи назаридан ўрганиш керакмаслигини бил-
дирмайди; аксинча, жиноятчилар оламининг бу қисми орасида 
ниҳоятда кўп хилма-хил типдаги одамлар мавжуд бўлиб, уларни 
фарқлаш жиноятчиликнинг олдини олиш учун ҳам, жиноят 
процесси чоралари ѐрдамида уларга қарши курашиш учун ҳам 
жуда муҳим.
Бошқа томондан, гарчи маълум патологик жиҳатлардан холи 
бўлмасалар-да, аммо, шунга қарамай, психиатрик муассасада 
сақлашга муҳтож ва жиноий жавобгар бўлмаган жиноятчилар 
орасида тиббий тадқиқот доирасидан ташқари турадиган, аммо 
ушбу жиноятчиларга нисбатан амалий чоралар кўриш, баъзан эса 
ҳатто уларни тўлиқ ҳамда уларга хос патологик жиҳатлар 
хусусиятларидан келиб чиқиб тушуниш учун жуда муҳим бўлган 
руҳий хусусиятлар кўп. Бундай жиноятчиларга неврастения, 
истерия (жазавага тушиш), тутқаноқ билан оғриган кўплаб шахс-
лар, психопат деган ноаниқ термин билан аталадиган шахслар 
киради ва ҳ.к.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling