Оценке достоверности информации


Вегетатив асаб тизимининг реакцияси бўйича алдаш


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/52
Sana16.04.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1358315
TuriУчебно-методическое пособие
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52
Bog'liq
Профайлинг 2021

Вегетатив асаб тизимининг реакцияси бўйича алдаш 
белгилари 
Алдаѐтган инсон фош бўлишдан қўрқиш билан боғлиқ 
эмоционал стрессни туяди. Бундай ҳолатнинг аломатлари қуйи-
дагилар бўлиши мумкин: 
1
Профайлинг в деятельности органов внутренних дел: Учебное пособие / Под 
ред. В.Л. Цветкова. – М., 2014. – С.153-155 


31 
- тер томчилари, айниқса юқори лаб устида ѐки пешанада 
пайдо бўлиши; 
- оғиз қуриши, чанқаш; 
- лаб қуриши, бунинг натижасида вақти-вақти билан лабларни 
ялаш; 
- оғир нафас олиш, бунда нафас нохуш ҳидли бўлади; 
- овоз чиқариб нафас чиқариш, чуқур нафас олиш; 
- юз рангининг ўзгариши (қизариши, оқариши ѐки доғлар 
билан қопланиши); 
- юз мушакларининг (қовоқ, оғиз бурчаги, қошлар чекаси 
каби жойларнинг) учиши; 
- юзда вертикал ажинлар пайдо бўлиши; 
- оғиз қийшайиши, лаблар таранглашуви, лабларни тишлай 
бошлаш; 
- баданда титроқ пайдо бўлиши; 
- овозда титроқ сезилиши; 
- кўз пирпирашининг кучайиши
- қўлларнинг «ғоз териси» белгилари билан қопланиши; 
- эснаш бошланиши; 
- юрак зарбининг тезлашуви, натижада томирларда қон оқиши-
нинг (пульсациянинг) кучайиши; бўйин, пешона, чакка, уйқу 
артерияси томирларида қон пульсациясининг сезиларли бўлиб 
қолиши; 
- дудуқланиш бошланиши; 
- асабий равишда вақт-вақти билан йўталиб туриш; 
- овоз тембри ва оҳанги устидан назорат йўқолиши; 
- тез-тез ва (ѐки) кучли тарзда ютиниш юз бериши, бунда 
кекирдак олмаси кескин ҳаракатланиши. 
Хулоса сифатида Е. Спирицанинг қуйидаги сўзларини келти-
ришни истардик: «Шуни ѐдда тутингки, ѐлғонни аниқлашда икки 
турдаги хавф мавжуд: ҳақиқатга ишонмаслик (рост гапираѐтган 
одам ѐлғончи деб қабул қилинганида) ҳамда ѐлғонга ишониш 
(ѐлғончини рост гапираяпти деб ҳисоблаганда). Бу хатолардан 
батамом холи бўлишнинг иложи йўқ, шу боис ушбу хатоларнинг 
барча оқибатларини батафсил кўриб чиқинг. 
Ёлғон белгиларининг йўқлиги ҳали ҳақиқатнинг далолати 
эмас. Айрим ѐлғончилар умуман ҳеч қандай хатога йўл қўймай-


32 
дилар. Аммо ѐлғон белгиларининг мавжудлиги ҳам ҳали ѐлғон 
гапирилаѐтганидан далолат бермайди. Айримлар ҳатто соф 
ҳақиқатни гапираѐтганларида ҳам ўзларини ноқулай ѐки айбдор 
ҳис қиладилар. Аммо ўз мулоҳазаларини гумон қилинувчининг 
хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар асосида қурилганида, хатти-
ҳаракатлардаги индивидуал фарқлар туфайли юзага келадиган 
Брокау қопқонининг хавфини камайтириш мумкин»
1

«Ҳеч қачон ѐлғоннинг хулқий белгиларини талқин этишингиз 
асосидагина одам ѐлғон ѐки рост гапираѐтгани ҳақида узил-кесил 
хулоса чиқарманг. Бу белгилар фақат батафсилроқ ахборот ва 
чуқурроқ текширув зарурлигидан далолат берувчи огоҳлантириш 
бўлиб хизмат қилиши лозим. Хулқий белгилар, ѐлғон детектори-
нинг кўрсаткичлари сингари, ўз-ўзича мутлақ далил бўла 
олмайди»
2


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling