Оценке достоверности информации
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХС ХУЛҚИНИ
Download 1.19 Mb. Pdf ko'rish
|
Профайлинг 2021
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХС ХУЛҚИНИ АНИҚЛАШГА ИМКОН БЕРАДИГАН КРИМИНАЛ ЖИҲАТДАН МУҲИМ ШАХСИЙ БЕЛГИЛАР Профайлинг асосида визуал кузатув ѐтади ва ходим жиноят содир этилганидан далолат бериши мумкин бўлган муайян белгиларни кўра олиши лозим. Хавф туғдириши мумкин бўлган шахсларни аниқлашда кузатув жараѐни учун қуйидаги хатти-ҳаракатлар мажмуи муҳимдир 1 : – жағларнинг сиқилиши, кўзларнинг торайиши – тажовуз- корлик ҳолатини ифодалайдиган жиноий ниятларни кўрсатиши мумкин; – суҳбатдошига қаттиқ қараш, оғзининг аниқ сиқилиб туриши, лаблардаги тик чизиқлар, елка камарининг зўриқиши, қўлларнинг мушт тугииши, пешона остидан қараш – тажовузкор- лик, кучли зўриқиш, курашиш ва қатъий ҳаракатларга тайѐрлик; – бармоқларнинг бир маромда ҳаракатланиши, типирчилаши, нарсаларни (масалан, сигарета пачкасини) қўлда айлантириш – ички хавотир белгилари; – маконга йўналтирилган «бўм-бўш» нигоҳ, эгик бош, баланд кўтарилган елкалар, баданга жипслаштирилган тирсаклар, катта очилган кўзлар – тушкунлик, қатъиятсизлик, тўлиқ пассивлик белгилари. Назаримизда, жиноят содир этишга тайѐргарлик кўраѐтган шахслар хулқини, инсонда қурол, жумладан, пистолет борлиги- дан далолат берувчи белгиларни ҳамда наркотик модда истеъмол қилганликдан далолат берувчи билвосита белгиларни аниқлашга имкон берадиган жиноий муҳим шахсий белгилар қизиқарли бўлиб, улар Н. Н. Анисимованинг «Особенности визуальной 1 Профайлинг. Технологии предотвращения противоправных действий / Под ред. Ю.М. Волынского-Басманова, Н.Д. Эриашвили. 2-е изд. – М., 2013. – С.89. 43 диагностики личности террориста. Обнаружение криминального искажения информации» номли ўқув-методик қўлланмасида келтирилган. Жиноят содир этишга тайѐргарлик кўраѐтган шахслар хатти- ҳаракати белгиларига қуйидагилар киради: - безовталик, кучли зўриқиш, асабийлашиш, нотабиий хуш- чақчақлик ѐки бетакаллуфлик (одобсизлик, сурбетлик), айниқса милиция ходимини кўрганида ѐки у ҳужжатларини текшириш учун яқинлашганида; - ўзига эътиборни тортмаслик истагида шошиб ѐки ортиқча зўриқиб юриш; - биров кузатмаѐтганига ишонч ҳосил қилиш учун орқа ва атрофга хавотир ва шиддат билан қараш; - «дум»дан қутулиш усулларини қўллаш (охирги лаҳзада автобус, метрога кириш ва худди шу тариқа ундан чиқиш, транспортда кўп марта бошқасига ўтириш ва бошқалар); - бу шахсларга ҳам, катта жиноий тажрибага эга бошқа шахс- ларга ҳам хос бўлган орқасидан биров юришига йўл қўймаслик одати. Бундай ҳолларда улар ѐ қадамларини тезлаштирадилар, ѐ орқадан келаѐтган одамни ўтказиб юборадилар. Жиноий фаолият билан шуғулланадиган шахсларга хос белгилар: - «гражданин бошлиқ», «командир» сингари мурожаат турлари, «ўғрилар қўшиқлари»даги сўз ва ибораларнинг ишлатилиши; - жадал имо-ишоралар (жестикуляция), кафт ва бармоқлар билан ифодали ҳаракатлар қилиш (жиноятчилар оламида, озод- ликдан маҳрум қилиш жойларида ишоралардан овоз чиқармай ахборот алмашиш ва алоқа воситаси сифатида фойдаланилади); - бино ѐки хонага киришнинг муайян услуби, юриш тарзи; - девор олдида чўққайиб ўтириш, кутиш хусусиятлари (бир томонга уч қадам, бошқа томонга ҳам уч қадам); - айрим одамларга лақаби билан мурожаат этиш, ошхонада пичоқ ва вилка ишлатишни билмаслик, турли овқатларни битта қилиб аралаштириш одати, бармоқларида қимматбаҳо узуклар бўлиши ва бошқалар; - инсон ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаѐтган қиѐфага кўрсата- ѐтган хислатларининг мос келмаслиги; 44 - ниҳоятда ҳақгўйлик, одоблилик ва беғаразлик кабиларни намойиш этиш; - ўзини ҳимоя қилишга ҳаддан ташқари тайѐрлик; - ўта эҳтиѐткорлик, шубҳаланишга ниҳоятда кескин реакция ва бошқалардан гумонсираш, ўзини қаттиқ назорат қилиш ва бошқалар. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling