Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.
Катехоламин гормонлар биринчидан кўндаланг-тарғил ва силлиқ
мушакларнинг тонуси ва қисқаришига таъсир қилади, икинчидан, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иштирок қилади. Адреналин қонда глюкоза миқдорини кўпайишини тезлаштиради. Бу жигарда гликоген парчаланишини тезлашишининг натижасидир. Норадреналин қондаги глюкоза миқдорига кам таъсир қилади. Адреналин энг кучли контринсуляр гормон бўлиб, қондаги глюкоза миқдорини бошқаришда муҳим аҳамиятига эга. Адреналин ва норадреналин ёғ тўқимасида ёғнинг парчаланишини тезлаштириб, қонда эркин ёғ кислоталар миқдорини оширади. Ёғ кислоталар энергия манбаи сифатида сарфланади. Адреналин таъсирида катта ёшли одамнинг асосий модда алмашинуви 1,3 марта атрофида, чақалоқларда эса 4 мартага яқин тезлашади. Бундай термоген самара норадреналинда кузатилади. Катехоламинлар юрак-томир тизимига кучли таъсир қилади. Норадреналин бош мия томирларидан ташқари ма томирларнинг силлиқ мушак толаларини қўзғатиб, торайтиради. Адреналин баъзи қон томирларни, масалан, тери қон томирларини торайтириб, бошқа қон томирларни (скелет мушаклар томирларини) кенгайтиради. Адреналин ва норадреналин организмдан ажратиб олинган юракка мусбат хронотроп ва инотроп таъсир кўрсатади. Адреналин ва норадреналин нафас олишни чуқурлаштириб, бронхларни кенгайтиради. Одатда, булар овқат хазм қилиш тизими аъзоларининг силлиқ мушакларини бўшаштиради, аммо бошқа аъзолардаги силлиқ мушакларни (талоқ қобиғи, тери тукларини кўтарувчи мушаклар, қорачиқни кенгайтирувчи мушакларга) кўзғатади. Адреналин марказий асаб тизимининг фаолиятини рағбатлантиради. Тинч ҳолатда буйрак усти безидан адреналин ва норадреналин ажралиши унча кўп эмас, фақат САТ қўзғалганда уларнинг қондаги миқдори кўпаяди. Буни стресс ҳолатларда яққол кўриш мумкин. Эркакларнинг жинсий безлари гормонлари Мояк буралма каналчалари ва у ерда жойлашган қон томирлар атрофида уруғдоннинг йирик интерстицал без ҳужайралари, яъни Лейдиг тўплами жойлашган. Лейдиг ҳужайраларида жинсий гормон - тестостерон ишлаб чиқарилади. Каламушларнинг уруғдонини ўртача оғирлиги 2,5-3 г ни ташкил қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling