Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/10
Sana14.11.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1772832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.

 Айрисимон без (тимус
Бу без иммун тизимининг марказий 
аъзоси бўлиб, эндокрин фаолият кўрсатади. 
Бу без тўқимасидан бир қанча пептид ва 
оқсил табиатли физиологик моддалар 
олинган. 
Уларга 
лимфоцитларни 
рағбатлантирувчи гормон тимозин, тимин, 
тимотоксин ва бошқалар киради. Бу 
моддалар 
иммунитетнинг 
турли 
омилларига, лимфопоэзга, асаб–мушак 
ўтказувчанлигига таъсир қилади. Аммо 
уларни чин гормон ҳисоблаб бўлмайди.
4-расм. Тимус топографияси
Тимуснинг физиологик фаол моддалари билан тироксин, жинсий 
гормонлар, 
адренокортикотроп 
гормонлар 
ўртасида 
қарама–қарши 
муносабатлар бор. Ўсиш гормонига эса тимус гормонлари кўмакдош. Демак, 
тимус иммун тизими ва ички секреция безлари фаолиятини монандлаштириб 
турувчи аъзо. 
 Қалқонсимон без 


Бу без одам ва умуртқали 
ҳайвонларда бўйин соҳасидаги 
хиқилдоқнинг 
қалқонсимон 
тоғай 
олди 
томонида 
жойлашган. 
У 
тақасимон 
шаклда, ўнг ва чап бўлаклардан 
иборат. Пастда узуксимон 
тоғайни 
ва 
кекирдакнинг 
юқори 3-4 тоғай ҳалқаларини 
қисман 
олдиндан 
ва 
ён 
томондан қалқон каби ўраб 
туради (5-расм). Одамлардаги 
безни 
ён 
бўлакларининг 
вертикал узунлиги 50 мм, 
қалинлиги 10-20 мм га тенг. 
Безнинг оғирлиги 30-50 г га 
тенг. 
5-расм. Қалқонсимон без 
Каламушларда қалқонсимон безнинг вазни 15-20 мг ни ташкил қилади. 
Қалқонсимон бездан оқиб ўтадиган қон миқдори буйракдан оқиб ўтадиган 
қондан беш ҳисса кўп. Бу без ҳар иккала томонидан бир жуфт юқори 
қалқонсимон артериялар, пастроқда бир жуфт пастки қалқонсимон артериялар 
ва тоқ артерия ёрдамида қон билан таъминланади. 
Бу артериялар безнинг ташқарисида ва ичида жуда кўплаб анастамозлар 
ҳосил қилади. 
Асаб толалар эса парасимпатик толаларни n. vagus дан, симпатик 
толаларни эса бўйиндаги симпатик тугунлардан олади (ўрта, юқори 
чигаллари). 
Майда 
лимфа 
томирлари 
безнинг 
ички 
қисмидаги 
фолликулаларни ўраб ўтиб, хиқилдоқ олди ва кекирдак олди лимфа 
тугунларига қуяди. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling