Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12


-расм. Уруғдон гормонлари ва уларнинг функцияси


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana14.11.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1772832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.

11-расм. Уруғдон гормонлари ва уларнинг функцияси. 
 
Аёлларнинг жинсий безлари гормонлари 
Экстрогенлар 
ва гестагенлар аёлларнинг жинсий гормонлари 
хисобланади. Асосий эстрогенларга - эстрон, эстриол ва эстрадиоллар 
киради. Эстрогенларнинг кўп қисми фолликуллар билан Грааф 
пуфакчаларининг пардасида ҳосил бўлади. Буйрак усти безларининг 
пўстлоғида бир оз миқдорда экстрогенлар ҳосил бўлади. Эстрогенлар аёлнинг 
балоғатга етишига яъни, унинг организми ва жинсий аъзоларнинг 
ривожланиши, уруғланиши, хомиланинг ривожланиши ва бола туғишни 
таъминлаб берадиган даражага етишига замин яратади. Бу гормон организмда 
иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлишида асосий роль ўйнайди. Демак, 
овариал-менструал цикл экстрогенларнинг ҳосил бўлиши ва физиологик 
таъсирига боғлиқ жараён. Циклнинг ўртасида эстрогенлар ҳаммадан кўп 
ишлаб чиқарилади. Эстрогенлар эндометрий ва миометрий гипертрофияси ва 
гиперплазиясига сабабчи бўлади, бачадоннинг қон билан таъминланишини 
яхшилайди. Эстрогенлар балоғатга етиш даврида бачадонни катталашиб, сут 
безларини ўсишига ёрдам беради. Эстрогенлар асаб ва юрак-томир тизимига, 
моддалар алмашинувига жиддий таъсир қилади. 
 


12-расм. Тухумдон гормонлари ва уларнинг функциялари 
Тухумдонлардаги сариқ танада ҳосил бўлган гормонларга гестагенлар 
киради ва унинг асосий вакили прогестерондир. Бу гормон ҳомиладорликнинг 
меъёрида боришини таъминлайди. Прогестерон уруғланган тухум 
ҳужайранинг пайвандланиб олишига эндометрийни тайёрлайди, миометрий 
гипертрофияси ва сут безлари ривожланишини тезлаштиради. Кейинчароқ 
прогестерон хомиладорлик билан алоқадор бўлган бир қанча жараёнларни 
таъминлаб беради. Ҳомиладорликнинг кейинги босқичида прогестеронни 
плацента ишлаб чиқаради.  
 Гипофизда гонадотропинлар икки хил даражада секрецияланади. 
Биринчиси гонодропинлар паст даражада доимий равишда ишлаб чиқарилади. 
Циклик равишда ўтадиган иккинчиси овариал-менструал циклнинг муайн 
босқичида юзага чиқади ва даражаси биринчисидан кўра юқорироқ бўлади. 
Хайз циклининг бошида фолликулларни стимулловчи гормон кўпайиб, 6-9-
кунлари энг юқори даражага етади. Кейинчароқ бу гормон секрецияси секин-
аста пасайиб кетади ва лютеинловчи гормон секрецияси кучая бошлайди. 


Лютеинловчи гормон секрецияси энг юқори даражага чиқиши овуляцияга 
олиб келади. 
Гонадотропинлар ва жинсий гормонлар секрециялари орасида қайтар 
алоқа мавжуд. Эстрогенлар кам миқдорда бўлганида фолликулларни 
стимуловчи гормоннинг ҳосил бўлиши тезлашади, аммо эстрогенлар миқдори 
кўпайиши билан бу жараён секинлашади. Прогестероннинг кичик миқдори 
лютеинловчи гормон секрециясини кучайтирса, катта миқдори уни 
камайтиради. Демак, ҳайз цикли ўз-ўзини идора этиб борувчи қўшалоқ тизим: 
гипоталамус-гипофиз-тухумдон тизими идора қилади. 
 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling