Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан лаборатория машғулоти №12


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana14.11.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1772832
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
15-lab. Endokrin bezlarning makro- va mikrotuzilishi.



Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанидан 
 лаборатория машғулоти 
№12 
 
Мавзу:Эндокрин безларнинг макро-ва микротузилиши.
Қисқача назария 
Эндокрин безлар асаб тизими билан биргаликда организм фаолиятини 
бошқаришда жуда катта аҳамиятга эга. Эндокрин тизимга: гипофиз, жинсий 
безлар, буйрак ости безининг пўстлоқ қисми ва мағиз қисми, меъда ости 
безининг Лангерганс оралчаларидаги ҳужайралар, қалқонсимон без ва 
қалқонсимон без олди безлари, эпифиз, ҳазм аъзолари шиллиқ пардасидаги 
инкретор ҳужайралар киради. Эндокрин тизим гормонлар ёрдамида таъсир 
қилади. Гормон ишлаб чиқарувчи эндокрин чиқариш йўллари йўқ, 
синтезланган моддалар тўғридан-тўғри қонга ўтади.
Гормонларнинг асосий хусусиятлари. Гормонларнинг ўзига хос 
хусусиятлари қуйидагидан иборат: 1) ҳар бир гормон муайян ихтисослашган 
безда ишлаб чиқарилади; 2) ҳар бир гормон муайян аъзо ва фаолиятларга 
таъсир қилиб, уларда ўзига хос ўзгаришлар пайдо қилади; 3) жуда катта 
биологик фаолликка эга (1 мг адреналин 10000 ажратиб олинган бақа юрагини 
ишини тезлаштира олади); 4) дистант таъсир қилади; 5) ҳужайра 
мембраналаридан ўтиш қобилиятига эга; 6) нисбатан тез парчаланади (ярим 
парчаланиш вақти бир неча сониядан (пептид гормонлар) бир неча кунни 
(йодтиронинлар) ташкил қилади; 7) кўпчилик гормонларни турга оид 
махсуслик ҳоссалари йўқ; 8) фақат ҳужайраларда ёки уларнинг фаол 
тузилмаларда рўй берувчи жараёнларга таъсир қилади. 
Гормонларнинг кимёвий тузилиши ва таъсир этиш механизми. 
Кимёвий тузилишига кўра гормонлар: аминлар, йодтиронинлар, кичик 
пептидлар, оқсиллар, гликопротеинлар ва стероидларга бўлинади (4-расм). 
Амин гормонлар гуруҳини дофамин, норадреналин, адреналин ва мелатонин 
ташкил қилади. Йодтиронинлар гуруҳи тироксин ва трийодтирониндан 
иборат. Пептид гормонлар гуруҳига антидиуретик гормон, окситоцин, 
меланоцитларни рағбатлантирувчи гормон (МРГ), тиреотропин рилизинг 
гормон (ТРГ), гонатропин – рилизинг гормон (ГРГ), соматостатин, 
кортикотропин – рилизинг гормон (КРГ), соматокринин ва ангиотинзинлар 
киради. Оқсил гормонларга инсулин, гликагон, ўсиш гормони, плацентар 
лактоген (ПЛ), пролактин, паратгормон, энкефалин, кальцитонин, 
адренокартикотроп гормон (АКТГ), секретин, холецистокинин, гастрин, 
меъданинг ингибирловчи пептиди (МИП) киради. Глюкопротеид гормонлар 
гуруҳини фолликулаларни рағбатлантирувчи гормон ва хорионик 
гонадотропинлар ташкил қилади. Стероид гормонларга гликокортикоидлар, 
эстрогентлар, тестостерон, прогестерон ва альдостеронлар киради. 
Вазифасига кўра гормонлар 3 турга бўлинади: 1) нишон аъзоларга 
бевосита таъсир қилувчи гормонлар, яъни эффектор гормонлар; 2) эффектор 
гормонларининг синтези ва ажралишини бошқарадиган гормонлар 
(гландотроп гормонлар); 3) гипоталамуснинг асаб 
ҳужайраларида 


синтезланувчи ва гландотроп гормонларнинг ажралишини бошқарувчи 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling