Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


Ҳ.Э. Ёдгоров - Ўзбек тили ва адабиѐти кафедраси доценти


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

Ҳ.Э. Ёдгоров - Ўзбек тили ва адабиѐти кафедраси доценти 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
96 
ИЛМГА БАХШИДА УМР 
 
Жўраев Рисбой Ҳайдарович талабалик ва тадқиқотчилик даврларидан бошлаб Республикамизнинг 
таниқли педагог олимларининг диққатини ўзига жалб қилгани ва уларнинг таҳсинига сазовор бўлганлиги 
бежиз эмас.
1963 йилда Тошкент политехника институтини ―Мухандислик-гидроэнергетик‖ ихтисослини бўйича 
тамомлаган ѐш мутахассисни институтда ассисент лавозимида иш бошлаб тадқиқотчилик лаѐқатини намоѐн 
эта бошлади. 
Рисбой Ҳайдарович раҳбарлик лавозимларида ишлаган даврларида ҳам педагог олим сифатида илмий 
изланишлар олиб борди ва илм пиллапояларидан илм чўққисига кўтарилиб борди. 
Турли йилларда институт ѐшлар ташкилоти котиби, Ўзбекистон КПМК инструктори, Республика ҳунар-
техника таълими Давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, кейинчалик шу қўмитанинг раиси, Халқ 
таълими вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида бўлим мудири, Гулистон давлат университети 
ректори, Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими Марказининг раҳбари, Халқ таълими вазири лавозимларида 
ишлаш жараѐнида нафақат моҳир ташкилотчи, талабчан раҳбар сифатида, балки ўзининг илмий салоҳиятини 
ошириш борасида тинимсиз изланишлар олиб борди ва натижада эл-юрт эътирофига сазовор бўлди.
1987 йилда техника фанлари номзоди, 1996 йилда эса педагогика фанлари доктори илмий даражаси, 
профессор илмий унвонга эга бўлди, дисертация муаммоси доирасида касб-ҳунар таълими, педагогик 
технологияларни таълим тизимига жорий этиш борасида ўз илмий мактабига эга бўлган устоз сифатида 
танилди. 
Домланинг бевосита раҳбарлигида фан доктори ва фан номзоди илмий даражасини олган 
тадқиқотчилар устоз мактабининг муносиб давомчилари сифатида Республикамиз педагогика фани, таълим 
тизимининг равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Р.Ҳ.Жўраевнинг 400 дан ортиқ 
илмий ишлари-монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмалари ва илмий мақолалари Республикамизда 
амалга оширилаѐтган таълимий ислоҳатларнинг мувоффақиятини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб 
қўшилмоқда. 
Р.Ҳ.Жўраев педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш бўйича диссертациялар ҳимояси 
юзасидан ихтисослашган кенгаш раиси сифатида ҳам кенг қамровли ишларни амалга ошириб келди. 
Бир неча йил Т.Н.Қори Ниѐзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот 
институти директори лавозимида ишлаш жараѐнида институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, 
жамоани салмоқли илмий йўналишларга сафарбар қилишда ўзига хос маданият, раҳбарлик салоҳиятини 
намоѐн этди. 
Биргина мисол, устоз Гулистон давлат университетини бошқарган даврларда ўзига хос илмий 
мактабини шакллантирган. Илмий педагогик муаммо ечимига оид тадқиқот ишларини олиб борган. Ҳозирга 
қадар университетда устознинг ғояси ўз ифодасига эга.
Домла университетни 1992-1998 йиллар бошқарган даврларда ѐшларни илмий ижодий ишларга 
йўналтиришнинг ўзига хос йўлини танлаган, уларда илмий дунѐқарашни шакллантириш тизимини ишлаб 
чиққан ва Гулистон давлат университетининг ўқув ва илмий-методик жараѐнига татбиқ этган. Ушбу илмий 
ғояни докторлик диссертация сифатида илмий-назарий жиҳатдан асослаш мақсадида ―Талаба–ѐшларни 
илмий-тадқиқот ишларига йўналтиришнинг ижтимоий-педагогик асослари‖ мавзусида докторлик 
диссертациясини ѐзиш ғоясини докторант тадиқотчиларга берган ва илмий маслаҳатчи сифатида мазкур 
илмий жараѐнда ўзининг илмий фикр ва мулоҳазаларини бериб борган. 
Мазкур ғояларнинг амалий татбиқини ўзида ифода этган диссертация 2009 йил ҳимоя қилинди. 
Мазкур диссертацияда ―Ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш модели‖ ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти кўплаб республикамизда таниқли 
педагог олимларни етиштириб берган муқаддас даргоҳдир. Мана бир неча йиллар мобайнида Рисбой 
Ҳайдарович ушбу даргоҳда таълим-тарбия илмини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб 
келмоқда. Институтнинг илмий салоҳиятини бутун дунѐга намойиш қилишга эришди ва устоз бир қанча 
давлатларнинг фахрий профессори саналади.


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling