Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish
Download 1.46 Mb. Pdf ko'rish
|
maple kitob guliston
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. № 1 * 95 ФАНИМИЗ ЗАҲМАТКАШЛАРИДАН БИРИ
Таянч сўзлар: демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамият, сиѐсий–ҳуқуқий маданият,
инсон ҳуқуқлари, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги. Аннотация РОЛЬ ПОЛИТИЧЕСКИХ ПАРТИЙ В УСОВЕРШЕНСТВОВАНИИ ГРАЖДАНСКОГО СООБЩЕСТВА И ОРГАНИЗАЦИИ ГОСУДАРСТВЕННЫХ ВЛАСТЕЙ З.Э.Каюмов Данная статья раскрывает вопросы связанные с обширной пропагандой правовых знаний и повышения правовой грамотности граждан в сообразии с политическо-правовой культурой, создании сообщества с устойчивыми гражданскими правами в период развития демократического правового государства и справедливого гражданского сообщества. Ключевые слова: демократическое правовое государство, справедливое гражданское сообщество, политическо-правовой культурь, права человека, правовая грамотность граждан. Summary THE ROLE OF POLITICAL PARTIES IN IMPROVEMENT OF CIVIL SOCIETY AND ORGANIZING STATE AUTHORITIES Z.E.Kayumov The following article enlightens the issues related to extensive propaganda of legal knowledge and increasing legal literacy of citizens in conformity with political-legal culture, creating the society with sustainable civil rights while developing democratic legal state and just civil society. Key words: democratic legal state, just civil society, political-legal culture, civil rights, legal literacy of citizens. * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. № 1 * 95 ФАНИМИЗ ЗАҲМАТКАШЛАРИДАН БИРИ Олимлар ҳам ўзлари мансуб фаннинг умумий қонуниятларини тадқиқ этишда қанчалик бир- бирларига ўхшасалар-да, уларнинг ҳар бири тадқиқотчилик соҳаси, фаолият йўналиши, текшириш объектига муносабати ва таҳлил даражаси жиҳатидан шунчалик ўзларига хос, такрорланмасдирлар. Уларнинг қай бирлари фаннинг умумий масалалари, назарий муаммоларини тадқиқ этишда донг таратган бўлсалар, бошқалари унинг амалиѐти жиҳатларини ишлашда шуҳрат қозонганлар. Шу сабабли ҳам у ѐки бу давр фани тараққиѐтида уларнинг ҳар бирининг муносиб ўрни, ўзларига хос ҳиссалари бор. Шу жиҳатдан қараганда, атоқли тилшунос, филология фанлари доктори, профессор Худойберди Дониѐровнинг илмий ва амалий фаолияти ҳам шундай умумийлик ва ўзига хос жиҳатларга эга. Бўлғуси олим 1927 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида таваллуд топди. 1946-1951 йилларда Алишер Навоий номли Самарқанд давлат университетида ўқиб, уни имтиѐзли диплом билан тугатгач, МДУ аспирантурасида таълим олади. 1955 йилда ―Ўзбек тилининг Бахмал шеваси‖ мавзусида номзодлик, 1977 йилда ―Шарқий – қипчоқ (―Ж-лашган‖) шевалари ва унинг ўзбек адабий тилининг ривожидаги иштироки‖ мавзусида докторлик диссертацияни ѐқлади. 1955-1968 йиллар давомида СамДУда ўқитувчи, доцент, кафедра мудири лавозимида фаолият кўрсатди. 1968 йилнинг кузидан 1979 йилнинг кузига қадар Сирдарѐ давлат педагогика институти (ҳозирги ГулДУ)да ректорлик лавозимида ишлади. 1980 йилдан то умрининг охиргача (1991 йил 1 июль) Самарқанд давлат университетида ―Умумий тилшунослик‖ кафедрасида мудир лавозимида ишлади. Маълумки, ўзбек тилшунослик фани ва унинг тараққиѐти проф.Х.Дониѐровнинг илмий-педагогик фаолияти билан бевосита боғлиқ. Ўзбек тилшунослигининг бирор соҳаси ѐки йўналиши йўқки, проф. Х.Дониѐровнинг қўли тегмаган бўлсин, ўзбек афавити ва орфографияси, фонетикаси ва орфоэпияси, услубият ва лексикаси, ўзбек адабий тили тарихи грамматикаси тараққиѐтида ҳам ўз ўрнига эгадир. Х.Дониѐров 20 дан ортиқ йирик монографиялар, 350 дан ортиқ илмий-оммавий мақолалар муаллифидир, 30га яқин фан номзоди ва 6 та фан доктори етиштирган. Худойберди Дониѐровнинг илмий бисотида катта асарлар (дарслик, ўқув қўлланмалар ва монографиялар) салмоқли ўрин эгаллайди. Олимнинг ―Эски ўзбек адабий тили ва қипчоқ дилекти‖ (1976), ―Ўзбек адабий тилининг ривожланишида ―Ж‖ лашган шеваларнинг роли‖ (1978), ―Қипчоқ диалектларининг лексикаси‖ (1979) каби монографиялар ўз вақтида тилшунослик фанида янгилик бўлди. Бу асарларда қипчоқ шевалари ҳар жиҳатдан ўрганилган ва илмий асосда таҳлил этилган. Хусусан, қипчоқ шевалари ғарбий ва шарқий гуруҳларининг лексикаси ўзаро, шунингдек, адабий тил бойликлари билан кенг қиѐсланган. Қипчоқ (―Ж‖ лашган) шеваларининг ўзига хос хусусиятлари, стилистик имкониятлари, уларнинг адабий тил билан алоқаси масалалари атрофлича ѐритилган. Шундай қилиб, қипчоқ шеваларининг эски ва ҳозирги замон ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва ривожланишига таъсири бой фактик материал воситасида кўрсатилган. Шу билан бирга, ўзбек тилшунослигининг қатор муҳим ва долзарб муаммолари ечиб берилган. Профессор Х.Дониѐров асарларида ўзбек адабий тили, ѐзувчи тили ва бадиий маҳорат, тил ва услуб мавзулари ҳам кенг, теран ишланган. Унинг, ―Алишер Навоий ва ўзбек адабий тили‖ (1972), ―Бадиий асар тилини ўрганиш масаласига доир‖ (1962), ―Ҳозирги ўзбек адабий тили‖ (1980), ―Адабий тил ва бадиий стиль‖ (1988) каби китоблари ва қатор илмий мақолалари ана шундан далолат беради. Бу асарларда ўзбек тилининг бойлиги, ўзига хос фазилатлари, унинг ривожланиш йўллари ва манбалари, адабий тилнинг маҳаллий диалектлар (шевалар) билан ўзаро бир-бирига таъсири, бадиий асар тилини ўрганишнинг назарий масалалари ва амалий аҳамияти жуда кўп далиллар, характерли мисоллар асосида теран ѐритилган. Х.Дониѐровнинг бу мавзудаги илмий асарлари орасида унинг сўнгги монографияси- ―Адабий тил ва бадиий стиль‖ (1988) китоби алоҳида ажралиб туради. Уни олимнинг бу соҳадаги илмий тадқиқот ишларининг синтези дейиш мумкин. Профессор Худойберди Дониѐров таниқли тилшунос бўлиш билан бирга, ўзбек мумтоз адабиѐти, хусусан, ҳозирги ўзбек адабиѐти ва халқ оғзаки ижодини узоқ йиллар давомида тадқиқ этиш натижасида юзага келган ―Сўз санъати‖ (1962), ―Ўзбек совет адабиѐти‖ (1969) каби ўқув қўлланмаси ва мақолалар тўплами бунинг исботидир. Унинг ―Ўзбек совет адабиѐти‖ китоби икки марта (1969, 1978) нашр этилди ва узоқ йиллар давомида Олий мактабларда талабалар томонидан дарслик сифатида фойдаланиб келинди. Шундай қилиб, профессор Худойберди Дониѐровнинг илм-фан, олий таълим, ѐш авлодни тарбиялаш соҳасидаги хизматлари катта ва самаралидир. ―Халқлар дўстлиги‖ ордени ва қатор медаллар ҳамда Фахрий ѐрлиқлар билан мукофотланган. Унга ‖Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маориф ходими‖ унвони берилган. Олимнинг хотирасини абадийлаштириш соҳасида ҳам муайян тадбирлар амалга оширилган. Самарқанд шаҳрида обод кўча, Бекобод туманида катта мактаб Худойберди Дониѐров номи билан аталмоқда. Шу билан бирга, Гулистон давлат университетида Худойберди Дониѐров номида музей ташкил этилган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling