Oddiy differensial tenglamalarning analitik yechimini maple dasturi yordamida topish


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/131
Sana08.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1253350
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131
Bog'liq
maple kitob guliston

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, 2016. 
№ 1 *
73 
2009; Белолипов ва бошқ., 2015). Ҳозирги кунда интродукция соҳасидаги айрим ишлар ЎзФА Ўсимлик ва 
ҳайвонот олами генофонди институтининг Ботаника боғи ва унинг Бўстон шаҳридаги филиалида давом 
эттирилмоқда. Интродукция соҳасида етук кадрлар тайѐрлаш масаласига келсак бу йуналишда қатор 
масалалар ўз ечимини кутмоқда. 
Тадқиқотнинг мақсади ўсимликлар интродукцияси йўналишида амалга оширилган илмий ишлар 
таҳлили асосида ушбу курсни 5А420100–биология (ботаника) мутахассислигида ўқув дастурига киритиш ва 
унинг мазмунини белгилаб олишдир.
Тадқиқот объекти ва қўлланилган методлар 
Тадқиқот объекти сифатида чет элларда ва Ўзбекистонда шу йўналишда матбуотда эълон қилинган 
илмий ишлар ва улардан Республикамиз айрим ОТМларида танлов фани сифатида ўқитилган ўсимликлар 
интродукцияси курсида фойдаланиш масалалари олинди. Тадқиқотимизда таҳлилий ва умумлаштириш
методларидан фойдаланилди. 
Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
Ўсимликлар интродукцияси, яъни ўсимликларни янги жойда ўстириш ҳамда маданийлаштириш
ҳозирги кун ботаника фани олдида турган долзарб масалалардан ҳисобланади. Чунки бу масала 
Республикамизда амалга оширилаѐтган биохилма-хилликни сақлаш, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш масалалари билан чамбарчас боғланиб кетади. Ўзбекистон Республикаси 1995 йили ―Биохилма-
хиллик бўйича Конвенция‖ (Рио-де-Жанейро, 1992 йил 5 июн) га қўшилди ва биохилма-хилликни сақлаш, 
генетик ресурслардан оқилона фойдаланишнинг меъѐрий-ҳуқуқий асосларини яратишга киришди. 1998 йил 
1 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан ―Ўзбекистон Республикасининг биохилма- хилликни 
сақлашнинг Миллий стратегияси ва ҳаракат режаси‖ тасдиқланди. Унда Республикамизда мухофаза 
қилинадиган табиий ҳудудлар тизимни яратиш, аҳоли орасида экологик таълим - тарбияни кенг йўлга қўйиш 
ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг илғор ва тежамли усулларини қўллаш вазифалари 
қўйилган. 
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил қабул қилинган ―Ўсимлик дунѐсини муҳофаза қилиш ва 
ундан фойдаланиш тўғрисида‖ги қонунида ушбу соҳадаги асосий вазифалар сифатида флоранинг тур бўйича 
таркибини ва генетик фондини табиий шароитларда сақлаб қолиш ва бойитиш, ўсимлик дунѐсидан оқилона 
фойдаланишни ва уни такрор етиштиришни таъминлаш, ўсимлик объектларидан маданий-маърифий, 
соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда кенг фойдаланиш йўлга қўйиш белгиланган. 
2012 йилда ЎзФА Ботаника ва Зоология институтлари негизида ―Ўсимлик ва ҳайвонот олами 
генофонди институти‖ ташкил қилиниб, унинг олдидаги устивор масалалардан бири сифатида ―Ўсимликлар 
интродукцияси ва акклимитизациясининг назарий асосларини ишлаб чиқиш, истиқболли ўсимлик турларини 
ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларига татбиқ қилиш‖ деб қайд этилгани масаланинг ўта долзарблигини 
кўрсатади. Ўсимликлар интродукцияси соҳасида ўтказиладиган тадқиқотлар флора таркибини янада 
бойитиш, табиий ўсимликлар ресурсларидан самарали фойдаланиш, Республикамиз аҳолиси ва ишлаб 
чиқариши учун керакли бўлган фойдали ўсимлик турларини танлаб олиш ва маданийлаштириш, селекция 
ишларини янада кенгайтириш, истиқболли янги ўсимлик навларини яратиш, провард натижада, Ватанимиз 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланишига замин яратади.
Ўсимликлар интродукцияси курси ботаника, ўсимликшунослик ва деҳқончилик (агрономия)
фанлари чегарасида юзага келган синтетик фан ҳисобланади. Шу сабабли ушбу фан биология ва қишлоқ 
хўжалигига оид мутахассислар тайѐрланадиган олий таълим муассасалари(ОТМ)да танлов фанлар доирасида 
ўқитилиши мумкин. Чунки у мутахассислик йўналишларида ўқитилаѐтган айрим фанларнинг мантиқий 
давоми ҳисобланади. 
Ўсимликлар интродукцияси синтетик фан бўлгани туфайли ўсимликлардаги биологик
жараѐнларини ўрганишда қатор биологик фанлар, жумладан ботаника, ўсимликлар физиологияси, 
ўсимликлар эмбриологияси, ўсимликлар цитологияси, ўсимликлар экологияси, фитоценология, антэкология, 
карпология, уруғшунослик, ўсимликшунослик, агрономия каби фанларнинг текшириш методларидан ҳам 
кенг фойдаланилади (Белолипов ва бошқ., 2015). 
Ўсимликлар интродукцияси ўсимликни янгича шароитда ўрганади. Ўсимликдаги биологик ва 
физиологик жараѐнларни ўрганишда хилма-хил текшириш методларини қўллаш талаб этилади. 
Фойдаланилаѐтган тадқиқот методларнинг ўз ўрнида тўғри қўлланиши объектив ва аниқ натижалар 
олишни кафолатлайди.Ўсимликлар интродукциясининг тадқиқ этиш методларини шартли равишда табиий 
ҳолдаги кузатув, дала ва лаборатория тажрибалар ўтказиш методларига ажратиш мумкин. Табиий ҳолдаги 
кузатувлар бевосита табиий шароитда ўтказилиб, ўсимликларда борадиган жараѐнларни миқдорий ва сифат 
ўзгаришларини маълум вақт мобайнида қайд қилиб бориш имкониятини беради. 
Лаборатория тажрибалари эса ўсимликни ўсиши ва ривожланиш жараѐнига таъсир этувчи 
омилларни ўрганиш ва уларнинг таъсири қиѐсий баҳолашга хизмат қилади. 



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling