Одил Абдурахмон Ўқ отилмади


Download 355.5 Kb.
bet1/7
Sana03.01.2023
Hajmi355.5 Kb.
#1076115
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўқ отилмади ҳикоялари


Ўқ отилмади

Ола-буқада каклик кўп бўлади. Еттинчи синфда ўқиётганимда борувдим. Чотқол тоғ тизмалари бошланган бу қир­гиз ерининг манзараси ҳap қандай одамни ўзига мафтун қилмай қўймайди. Саричелек деган афсонавий кўлни эшитганмисиз? Ана шу кўлнинг поёнсиз чор атрофи давлат муҳофазасига олиниб, қуриқхонага айлантирилган, Ана шу ажойиб жойга худди шу ердан йўл ўтган. Лекин унга анча бор. йўл юрадиган одам Олабуқада тунаб қолишга тўғри келади, Мен бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Сўзлаб бермоқчи бўлган ҳикоям эчки ҳақида. Мана сиз ўзингиз ҳеч қачон эчки гўшти емаган бўлсангиз керак. Ҳозир бизда ҳатто хонаки эчкилар ҳам йуқолиб кетяпти. Одамлар эчки гўшти емай қуйишдими, қассоблар ҳам нуқул мол ва қуй суядиган бўлиб қолишган. Олабуқада эса борган меҳмонни ёввойи эчки гўштисиз жўнатишмайди. Кўрдингизми, мен сизга худди шу ҳақда сўзламоқчиман.


Ўша томонларда отамнинг синглиси — аммам яшайди. Аммам бизникига тез-тез келиб турса-да, отамнинг иши куплигигами, тўғрироғи йўлнинг олислигими кам боради. Бир куни каникулга чиққанимга энди 3—4 кун бўлган эди, отам аммамникига бормоқчи бўлиб, отланиб қолди.

  • Мениям оборасизми? — сўрадим оғилимиз ёнидаги катакчадан қоплонни бўшатаётиб.

Отам менга қаради-ю, oқ оралаб сийраклашиб. қолган сочларини панжаси билан тараб деди:

  • Иш қилиб уялтириб қўймасанг обораман.

  • Нимага уялтириб қўяман, дада?—сўрадим ҳайрон бўлиб.

  • Энди-да, ўғлим. Аммангни ўқитувчилигини яхши биласан. Географиядан сал чатоқсан, бирон нимани сўраб қолса жавоб беролмай уятлтириб қуймагин дейман-да.

Отамнинг ниятига тушундим. Лекин бўш келмай:

  • Қишлоқ болаларингиз нима бўпти, ота. Жуда қолса менчалик ўқир-да.

  • Кўрганман, ўнинчини битирганлариям сизнинг олдингизга ўқишга ёрдам сўраб келишади.

Отамнинг олдига қишлоқдан бир-иккитаси келганини билардим. Шунгами ёки ўзимни қанақа ўқиётганимни кўрсатиб қўйиш учунми катта гапириб, бўш келмадим.
Отам мийиғида кулиб қўйди.

  • Беш панжа бир хил эмас. Унақалари шаҳрингдаям кўп. Ҳабиб Абдуллаев деган академикни эшитганмисан-а?

  • Нега билмай, ота.

  • Ўшаям қишлоқ боласи бўлган.

Отам тўғри гапираётган эди. Уялганимдан бонқа ҳеч ни­ма демадим. Тайёргарликни кўриб, йўлга чиқдик. Наманган билан Косонсойни биринчи кўришим. йўл шу томондан ўтмайдими, автобус ойнасидан бошимни чиқариб, отам ёки шофёр кўриб қолиб, дакки бермагунча гоҳ у, гоҳ бу томонга қарайман. Бирам баҳаво жойлар эканки, асти қўяверасиз. Нега биз томонларда ҳам шунақа тоғ-роғ йуқ экан деб юборасиз. Шу шаҳримиз четидаги ёзда кўкатлари куйиб, қизариб ётадиган адрлар тоғ бўлиб қолса нима қиларкин. Ўша адрларни ҳам одамлар қўйишмаяпти. Ҳар йили бульдозерда сураверишиб, пахта экишади. Илгарилари баҳор келиши билан ўша адрларга мол-қўйларимизни ҳайдардик. Шаҳарлик бўлганимиз билан сигир боқамиз. Бу ойимнинг иши. «Бозордан қатиқ-сут сотиб олгандан ўзимизники бўлгани яхши. Баҳонада қўшнилар ҳам баҳра олади», дейди ойим. Кўни-қўшнилар билан нима иши бор, ойимга ҳайрон қоласан.
Нима тўғрисида гапираётган эдим?— Ҳа, тоғлар ҳақидайди шекилли. Тоғнинг бўлгани яхши. Тоғ бўлмаса сув бўлмайди. Буни ўша сал нарсага аччиғи бурни устига қўниб юрадигаи география ўқитувчимиз гапиравериб, қулоқларимизга қуйиб ташлаган. Тоғда арча роса кўп бўлса керак. Арча байрамини кесилган арча шоҳи атрофида эмас, ўзига ўйинчоқларни осиб қўйиб, давра айлансанг жуда соз-а. Лекин бунга бизларда имкон қаерда дейсиз. Ҳали арчани тоғда қандай ўсишини кўрганим ҳам йўқ.
Ниҳоят манзилга етиб келиб, автобусдан тушдик. Ҳайқириб оқаётган сойдан ўтиб, тепаликка кўтарилган эдик пешонамиздан катта олма боғ чиқиб қолди. Эҳе, олмаларнинг хили шу ерда-ку. Қатор-қатор қилиб, план билан солинган уйларни айтмайсизми. Нега отам қишлоқ девдийкин. Маданият саройи, кинотеатр, магазинлар... Рўпарамиздаги катта бино меҳмонхона экан.
Бу жойлар анча совуқ шекилли баданларим жунжикиб, совқота бошладим. Аммо ҳавоси бирам ёқимлики, тўйиб-тўйиб нафас олгинг келади. Булбулнинг ширали овози қулоққа чалинди. Биз томонда эса булбулларнинг йуқолиб кетганига анча бўлди. Иўлнинг икки бетидаги қатор-қатор бақатераклар учида саватдек уйчалар. Бир ерини кўтариб, патлари орасига яшириб олган оппоқ лайлакларга кўзим тушди.
Бизнинг келишимиз аммамни қувонтириб юборди. Суюнганидан бизни ўтиргизгани жой топа олмай гоҳ у бетимдан, гоҳ бу бетимдан чупиллатиб ўпади.
Ўҳ-ҳў, бизнинг Толиб билан тенглашиб, катта йигитча бўлиб қолибсан-ку,— дейди аммам менинг ҳам остимгал икки қават атлас тўшак ташлар экан.
Толиб эса ётсирабми, қўлининг учинигина бериб мен билан сўрашди. Шунда мен тоғa бўлгани билан бунақа болаларбулса икки кунда зерикиб қоламан, деб ўйладим.
Заб бир кепсизлар-да,— деди кечқурун аммамнинг уйи кўни-қўшнилар билан лиқ тўлиб ўтирганимизда поччам.— Ҳа, зўр бўпти-да.
Нимасини айтасиз,— деди аммам поччамнинг гапини қувватлаб.
Совхозимиз чорвадор хўжалик,— сўзини давом эттирди. Сотволди поччам анордай қизариб турган юзини қўли билан ищқалаб.— Ўша сиз дастлаб келган вақтдаги қийинчиликлар тушдай бўлиб қолган. Хоҳласангизлар машина сотиб олганман эртага қишлоқларни айланамиз. Худога шукур ҳаммаёқ кенгчилик. Хуллас ўн кун турсангизлар ҳам зерикиб бўпсиз.
Отамнинг ёнида ўтирган оқ сочли киши қўлидаги пиёлага чойнакдан қулт-қулт чой қуяр экан гапга қўшилди:
— Яхшиси эртага овга чиқа қолайлик. Ҳозир тоғда ёввойи эчкилар сероб. Ов қилишга рухсат олиб қўйганман. Меҳмонни меҳмондек кузатмасак кўнгил ўрнига тушармиди Шунчадан-шунчага келган одам овга чиқмай кетса бўларканми. Тайёрини еган бошқа, ўзи ов қилганини еган бошқа.
Ўтирганлар унинг гапини маъқуллашди. Эрталаб нонуштага каклик гўшти тортилди. Гўшти каттаэканки битта сони қорнимни қаппайтирди. Бирам лаззатлики, илгарилари бунақа гўшт емаганимгами, мазаси оғзимда қолди. Тўйиб қолган бўлсам ҳам тағин олиб егим келди-ю, уялганимдан қўлимни артдим.
Отамлар овга жунашмоқчи бўлишди. Толиб билан ҳали киришиб кета олмаганимизгами, отамга қараб тумтайдим:
Зерикдим, кетамиз...
Ие, полвон, нега зерикдингиз?— сўради кеча ҳаммани овга таклиф қилган Жумавой ака елкасига иккита қуштир милтиқни осиб олар экан.
Бошимни ерга осилтириб, индамадим.
Буларниям олиб кетамиз,— деди у елкамга қоқиб қўяр экан.— Гўштини ейишдан ови мазалироқ буни. Бир томо­ша қилиб келишади ҳам. Овга чиқсин, чиниқади. Толиб қани тез тайёрлан-чи. Эски-пески этигинг бўлса опчиқ. Ўзинг эскисини кийсанг ҳам бўлаверади.

  • Размеринг неччи?— сўради Толиб.

  • Ўттиз беш.

  • Тенг экан.

  • Яна ўша Жумавой аканинг таклифи билан овга пиёда жўнадик.

Толибдан бекорга ранжиган эканман. Авваллари тоғлик болалар абжир, эпчил, кўп нарсани билувчан бўлишади деса ишонмасдим. Аммамнинг ўғлида мендан устунлик томонлар кўп эканлигини гапидан сездим. Синфком экан. Ўтган йили «Артек» ка борибди. Математиклар олимпиадасида республикада иккинчи ўринни эгаллаганини кеча аммамдан эшитувдим. Адабиётдан қайси мавзуга келганлигимизни сўради. Шунақа савол-жавобдан кейин бир-биримиздан ётсирамай қўйдик. Бунинг устига қариндошлигимиз бир-биримизни боғларди.

  • Сизларнинг тоғларингиз маза,— дедим жазирама ёзда ҳам оппоқ қорга ўралиб ётган чуққи томон қўл чўзиб.

  • Сизларда ҳаммаёқ пахта,— деди у.

Тўғри, аммо тоғни кийиб бўлмайди-да,— дедим ўз еримни камситишни истамай.

  • У кулиб юбориб, гапимга қушилди.

  • Лекин тоғ бўлмаса сув ҳам бўлмайди-да Мен ҳам унинг фикрига қўшилдим.

  • Тоғнинг ярим белига чиқиб қолганимизда олдинда бораётган Жумавой ака Толибга бир нималарни уқтирди. Шунда Толиб:

  • Қариндош, яна юқориласак биз қийналиб қоламиз. Ҳозир билинмайди-ю, эртага ётиб қоламиз. Бу ери жа тик. Отамларни шу ерда кутсак,— деди юмалоқ кўзларини менга тикиб,— Сенга тоғ эчкилари ҳақида гапириб бераман, келишдикми?

Юқорига чиққим бор эди, Шундан-шунга келамиз-у, тепага чиқмайманми. Шундай бўлса ҳам катталарнинг гапини қайтаргим келмай:

  • Бўпти,— дедим.

Жумавой акалар бизни уйдай келадиган катта харсанг ёнида қолдириб, ўзлари юқорилаб кетишди. Биз Толиб билан харсанг устига тирмашиб чиқдик-да, атрофини томоша қила бошладик. Тепадан паст янада гўзалроқ кўринаркан. Район маркази кўз ўнгимда белбоғдек бўлиб қолган эди. Йўл ва дарё илон изидек олис-олисларга чувалашиб кетган; қалин дарахтлар эса оёғимиз остидаги майсаларга ўхшаб, жуда кичкина кўринарди.

  • Менга қара, Толиб,— дедим қўлимдаги арча шохини унинг бўйнига теккизиб.

  • Тоғда қуёшга анча яқин турасан-у, нега совуқ?

  • Қанча юқорилаган саринг иссиқ шунчалик камаяди,— жавоб қилди у бошидаги шляпасини олиб, тош устига қўяр экан.— Шунинг учун чўққига қор, ерга ёмғир ёғади.

  • Ҳа-а,— дедим ўзимнинг унга нисбатан кам нарса билишимни яширмоқчи бўлиб.

  • Ўзим ҳам тўғри ўйлаган эканман. Лекин ўзинг тўғри деб ўйлаган нарсангни арзимаган деб ўқитувчидан сўраб ўтирмайсан-да.— Тоғда ғорлар ҳам кўп бўлса керак?

  • Топилади.

  • Биронтаси яқинми?

  • Нимайди?

  • Электр фонаримиз бўлгандами...

  • Нима, кўришга қизиқасанми?

  • Химм..

  • Тошбақанинг тухумини кўрганмисан?— қўққисдан сў­ради Толиб.

  • Бее... йўў...ўқ.

Толиб харсангдан икки метрча баланддан пастга ирғиб тушди. Атрофга бир-бир қараб бўлгандан кейин йигирма метрча нарига юриб бориб муштдай келадиган тошни олиб ташлади. Арча шохидан синдириб олиб, ўша ерни ковлашга тушди. Чап қўлини ковлаган жойга тирсагигача тиқиб, тухум олиб кўрсатди:
Кўрдингми?
Ие, товуқникими?
Жуда ўхшаш. Лекин тошбақаники. Чўккалаб, тухумни жойига қайта қўйиб қўяр экан жим туриб қолди. Атрофга қаради.Ўрнидан шошиб турди-да, «юр!» дегандек қўли билан нмлади.. Ирғиб пастга тушдим.

  • Ҳе, нима?

  • Жим!

  • Бўри-пўримасми?— хаёлимга шу фикр келди.

У яна «жим» ишорасини қилган эди, ортидан эргашдим.
Икки-уч юз метрча пастга томон юрганимиздан сўнг рупарамдаги ғорга кўзим тушди. Толиб ўша томонга қўлини чўзди:
Шошилмай, майдароқ қадамла!.
Ғop оғзига бориб, ичкарига мўраладик. Хеч нима кўринмади. Толиб гугурт чаққан эди анчагина саёз ғорда икки кўзини мўлтиратиб қулоқчаларини динг қилган икки улоқчага кўзим тушди.
— Зўр-у, Толиб. Олиб кетамизми-а? Бировникимасми?
— Э... нима деяпсан. Ҳозир онаси келиб қолса керак,— ишонч билан деди Толиб.— Болаларини ташлаб, узоққа кетиб қолмайди. Хали кўрасан, жудаям ҳушёрки, нафас олишингдан сезади.
Толибнинг айтганини қилиб, ғорга яқинроқ жойдаги тош панасига ўзимизни олиб, ёввойи эчкини кута бошладик. Ниҳоят тошларнинг шарқираган овози эшитилди. Бир вақт рўпарада узун соқолини силкиб,қулорини чор-атрофга динг қилган ёввойи эчкини кўрдим. Унинг шохлари кийикникига ўхшаш узун ва қайрилма эди. Толибга қарадим. У ўзининг ўткир юмалок кўзлари билан эчкини кузатарди. Яна эчки томон қараган эдим, йўқ.
Қани у?
Юр, аммо секин қадамла,— таъкидлади тағин Толиб.
Орадан кўп фурсат ўтмай аммамнинг эри, Сотволди
акалар холпишлаб келиб қолишди. Улар зўрға нафас оларди.
Ҳозир шу томонга ўтган эди-да,— деди Жумавой аканинг кўзлари ўйнаб. Пешонасида йилтиллаётган терни қўли билан сидириб ташлар экан.
Толиб елка қисди.
Нима?
— Ёввойи эчки-да.
Кўрганимиз йўқ,— қуруққина жавоб қилди Толиб. «ёлғон гапиряпти, унинг гапига ишонманглар, кўрдик», демоқчи бўлиб, оғиз жуфтлаган эдим Толиб ниятимни сезиб қолди шекилли «жим» дегандек кўз қисди. У нега бундай қиляпти тушуна олмадим.
Ўша куни мақтанган Жумавой акалар фақатгина иккита каклик отишди холос. Уйга қайтаётганда Толибнинг қулоғига шипшидим:
Нега ёлғон гапирдинг?
Болаларини кўрмадингми?—деди Толиб паст товуш билан Жумавой акалар эшитиб қолмасин дедими энгашиб.-— Айтгудек бўлсак икки улоқчани уйга олиб келишади-да, эчкини отиб, гўшт қилишади. Бизда “отангдан ҳам меҳмон азиз” деган гaп қаттиқ...
Ҳа-а...— дедим унинг ниятига энди тушуниб.
Кейинги кунларда овга чиқа олмадик. Отам шамоллаб, оғриб қолди. Орадан беш кун ўтиб, уйга қайтдик. Лекин ҳозиргача отам ҳам, мен ҳам ўзимиз отган ёввойи эчки гўштидан еганимиз йўқ. Отам келгуси йили ўша томонга бориб, мен билан ёввойи эчки гўшти ейиш орзусида.
Менга қолса ўқ отилмагани яхши.



Download 355.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling