Одил Абдурахмон Ўқ отилмади


Сув гадоси ва аёл қалби ҳақида афсона


Download 355.5 Kb.
bet5/7
Sana03.01.2023
Hajmi355.5 Kb.
#1076115
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўқ отилмади ҳикоялари

Сув гадоси ва аёл қалби ҳақида афсона
Бобом билан суҳбат
Бобом қўлидаги ҳассани ерга «дуқ-дуқ» уради.Тўқсонни уриб, тўқсон бобо бўлиб қолгани билан гоҳ ҳовлида, гоҳ кўчада кимни кўрса гапга тутади. Унинг кордай оқ, булутдай юмшқ ва беғубор сочларига, кўкрагига тушган соқолларига узоқ тикилиб ўтираман. У мен билан суҳбатлашиб қолгундай бўлса кичик укам Мирвосилникидай кўзлари чақнаб кетади.
Сенга афсона айтаман, — деди у тўсатдан,
—Қанақа афсона? — сўрадим қизиқиб.
— Эшит, кейин ақлинг кирганда эслаб юрасан, — деди офтобда жизғанак бўлган қовун пўчоққа ўхшаш қўллари билан юзларимни сийпалаб.
— Эшит, ҳали сенга керак бўлади. Ҳали деганим менйнг бобом ҳам сендақалигимда айтиб берувди буни. Ҳаммаси тўғрийкан.
Оғзим очилиб, гаплар сирғалиб чиқаётган бобомнинг оғ зига тикиламан. Бобом эса афсонасини бошлайди.
....Ўшанда одамлар учун йўлнинг боши ҳам, охири ҳам ўзлари бош эгиб, сажда қилаётган-у, жонсиз кампиртошдан бошланарди.
Пастда ҳайқириб оқаётган дарё эса жонсиз тош одамни парчалаб ташлагудек куч билан олдинга интиларди. Аммо қайсидир қудрат ёки афсун билан бир умр одамлар авлоди качон пайдо бўлганини ўзида пинҳон тутиб келаётган одам - нусха тошни юмалатиб юборишдан ожиз пишқириб қўярди.
Менинг ҳам юз баҳорни қаршилаган бобом бор эди. Унга ўхшаш юзлаб, балки минглаб кекса чоллар панжасини ёзиб, ҳаво тўлиб қолган кафтларини юзларига суртиб секингина аллақандай дуоларни ўқиб, йўлларида давом этишаверарди. Қанча йиллар, асрлар ўтди. Камииртошга таъзим қилмаган, илтижо этмаган одамлар оз қолди. Аммо яралгандан бери жон ва қудрат ато этилмаган одаммижоз Кампиртош ҳеч кимга ўз сирини айтмай, пинҳон сақларди.
Айтишларича у фақат саратоннинг қайноқ дамларида олди томонидаги тоғлар чўққисига боқиб, беғуборликни кўргандан пичирлаб қўяр эмиш.
Унинг сўзларинн соч ва соқоллари оппоқ кишиларгина эмас, нияти булут сингари беғубор одамлар ҳам ўқиб олса бўлармиш...
Менинг бобом қачонлардир чўл юлғунидан ўзи йўниб олган эгри ҳассасини иягига тираб, ёнида ким ва нима борлигига эътибор бермай афсонасини бошлаганда кўк гумбазидан шуъла сочиб турган қуёш ҳам тоқат қила олмай беғубор оппоқ булутлар қатига ўралиб, кўз ёш қилганини ўз кўзим билан кўрганман.
...Элатлар қирғини одамлар яралгандан буён давом этади. Олам ўз кенглиги билан қанчалар мақтанмасин икки одамга у тор эди. Ер деб ерга, сув деб сувга тўйишмади, бу одамлар. Аммо ҳали инсон ҳаёли етмаган ерлар ҳам, сувлар ҳам ошиб-тошиб ётарди. Улар шўх Аму жилвасини ҳам, Сир ёқаларидаги жаннатмакон кенгликларни ҳам бир-бирларидан қизғанишарди. Сирни бошлаб берган Қорадарё бўйларида бир вақтлар авлод ва аждодларимиз бўлган уруғлар кўпайиб, бир-бирларига тағин қирғин сола бошладилар. Дарёлар эса улардан тўкилган қонларни ялаб, ҳеч нима кўрмагандай пишқирганича оқаверарди.
Қириб битирилган қабиланинг унгирда адашиб қолиб кетган ёлғиз гдакдан бошқа нишони қолмади. Қон ялаган Қорадарё боланинг қақраб-қақшаган лабига сув тутишдан ожиз эди. Аслида шзи оч бшлган дарё қумларини ялаб, ер қаърига тобора ичкари кириб борарди. Бола саратонда тандир тобини олган тоғ-тошларига момиқ ва юмшоқ товонларини ишқаб, жажжи қўлчалари билан янтоқ ва тирғек яссиланган тошларни чангаллаб, ҳали ўзи билмаган нафс деб аталган очликка нажот изларди. Иссиқдан қорайиб кетган кулча юзлари, яланғоч баданлари ёрилиб, қуёш рангига ранг урарди.
Бола ҳамон юришда давом этар, қачонлардир лиммо-лим оққан дарёга кўз суқиб, ниҳоят пастда ялтираб турган тош ва қумдан ютиниб жавдирарди холос. У ўз аждодлари ўйлаб топтан қизил алангани, унинг устида жизғанак бўлиб, ҳид бурҳитаётган емишни сезиб ярим яланғоч одамлар даврасига кириб борди. Бу одамлар унинг уруғини ном-нишонсиз қуритиб, улар устидан ғолиб келганлар эди. Ўтирганлар болага ўзларининг ўткир ва ёввойи нигоҳларини қададилар.
— Емиш!— даҳшатли ўкирикка ўхшаш овозлар таралди.
— Сув,., сув...
Қийкириқ ва бақириқлар бутун ўрмонни тутиб кетди.
— Емиш!Емиш!
Сув...— боланинг аъзойи-баданй қoқ суякка айланган, фақат юзларида икки ёқут ялтираб турарди.
Шу пайт икки кўкрагини панжалари билан чангаллаган аёл ҳаммани ҳайратга қўйиб, оломон ўртасига отилнб чиқди.Унинг сочлари ўртага ёриб чиққанда боланинг офтоб урган баданларидек тим қора эди. Унинг узун ва зимистон қўйнидек сочлари бола томон илтижоли қўл чўзганда беғубор осмон узра сузиб юрадиган булутлардек оқариб кетди. Ярим ёввойи одамларда шу пайт биринчи бор меҳр деган ҳис пайдо бўлди. Аёл сочларининг тоғ чўққиларидек беғубор оқликка айланиши уларнинг ёввойи ҳирс ва ёвуз ниятларидан усун келиб, орқага чекиндилар.
Бола она кўкрагини ниқтаб-ниқтаб сўрар экан қониқмаётгандек фақат биттагина сўзни такрорларди:
— Сув.
Онага айланган аёл бола лабларини кўкракларидан узмай Қорадарё томон талпинди. Йул олис эди. Янтоқ ва қирра тошлар ўз улушини олиб қолгандай она товони теккан жойдан қон ялаб қоларди.
— Сув бер, эй она дарё! — илтижо билан панжаларини ёзди она.
— Сув бер, она дарё!— қўлларини қумга ботирди у.
Сув...— нимжон овоз берди бола. Шу пайт чарақлаб турган кўк тумтайди. Она илтижосидан олов сочиб турган бераҳм қуёш лахта-лахта булутлар қатига кириб кетди. У она илтижосига тоб беролмай уялиб, шундай қилди шекилли. Аёл эса ҳамон тошдек қотиб, илтижо қиларди.
— Тошмисан олам, сен-чи, дарё?
— Сен тошсан!— акс-садога ўхшаш даҳшатли овоз келди.
— Мен тошман!— нидо қилди она.
— Сув берасанми?
— Сен тошсан,— деди акс-садо,— ол, ана сенга сув!
Дарё сувга тўлиб кетди. Боланинг баданларидаги қopa
доғларни сув ўзи билан бирга ювиб олиб кетди. Бола бахти қopa азим дарё бўйида югурар, жажжи қўлчалари билан сув сочар, қиқирлаб куларди холос. Аммо у ўз бағридан сут берган, ҳаёт учун сув ато эта олган онани ҳаёлига келтирмай дарё бўйида чопқиллаганича кетиб борарди.
Дарё ўртасида эса қўлларини кўкка ёзганича Кампиртош турарди.
У ўша она эди...
Бобом афсонасини тугатди шекилли ҳассасини «дўқ-дўқ» уриб нарига юриб кетди. Қуёш эса тепамизда ўткир нурларини тикиб, инсон афсонасига ҳам, унинг қудратига ҳам тан бергандай ёниб турарди.
Мен бу афсонани бобомдан эшитганман. Сизга эса мен айтиб беряпман.


ДОВУЛ

Кўкнинг олтин соққаси тoғ ортига юмалаб бораётганда қизил гардиш ҳосил бўлади. Уни одамлар шафақ деб қўйишади. Худди шу пайт оқ лахтак булут олтин соққани тўсиб олмоқчи бўлади-ю, лекин бутун атроф қизилга бўялади. Кекеалар ана шу манзарага кўз ташлаб «эртага ҳаво очиқ бўлар экан», деб каромат қилишади.


Яйловда умрини ўтказган чўпонлар эса тағин ҳам сергакроқ бўлишади. Кўкда айланиб қолган бир шапалоқ қopa булут юзлаб отарларга икки-уч соат ичида қандай даҳшат солишини билишмаганда эди...
Биз отларни ниқтаганимизча қир ёқалаб борардик. Со­бирали от жиловини холи қўйиб, ўнг томонимизда ҳайқириб оқаётган сойнинг тор ва нишаб жойларидагина тизгинни тортиб:
— Маҳкамроқ ушлаб ол, Хомит,— деб қўярди-да, яна қовоғини тушириб оларди.
Манзилга яна беш чақиримча бор. Жилғадан ўтиб, катта йўлга чиқиб олганимизда ҳам унчалик қўрқинчли бўлмас эди. Бу илон изи йўлларда оч бўрининг учраб қолиши эҳтиолдан узоқ эмас. Лекин биз на оч бўрининг даҳшатини, на тобора яқинлашаётган зимистон қўйнини ўйлардик. Кечаги шамолда узилган телефон симлари биз қишлоқдан чиқмай туриб икки соат олдин рўй берган ёмон воқеадан сўнг зудлик билан шаҳардан врачни олиб келиш вазифасини гарданимизга юклаган эди.
Гапнинг пўсткалласи ўн чоғлик уй қуппидек қишлоқ ҳам бўлавермайди. Хотин ва болаларни ҳисобга олмаганда уй бошлиқлари — эркаклар эрта тонгдаёқ отарларни қир орти­га ҳайдаб кетишган эди. Чамамда улар эндигина уйларига қайтиб, Нуржон опанинг апендецитдан қорнини чангаллаб, тўлғониб ётганидан хабар топган бўлсалар керак.
Қирга бедов солиш керак, — деди Мирғози чол эгри ёғочдан ўзи йўниб олган ҳассасини ерга «дўқ-дўқ» урар экан.
Қанақа қирга, ота?! — деди ҳўнграб йиғлаётган келини Ойбадан ҳаммага бир-бир қараб чиқар экан, мўлтираб.
— Ахир ким боради, ким? Боргандаям қиргамас, шаҳарга чопиш керак.
Гапни олиб учадиган симниям узилмайдиган қилиб қўйиламаган экан-да, уни топганлар, — яна ғулдиради Мирғози чол.
Шу пайт Собирали менга қаради-ю, кўзларини пир-пиратиб туриб қолди. Унинг чақнаб турган қийиқ кўзларидан «биз пионерлармиз-ку, Ҳамид», деган маънони уқсам ҳам ҳозиргина кўкда пайдо бўлиб қолган бир парча қора булут даҳшатидан қалтираб кетдим. Лекин Собиралининг чақноқ нигоҳи қўрқувдан кучлироқ эди.
— Қайси отни минамиз?—дедим беихтиёр шу пайт Со­бирали билан Мирғози чолга қараб.
— Қаёқа? — сўради амакимнинг хотини ҳавотирланиб.
— Шаҳарга-да, дўхтир олиб келгани.
Тўпланган хотин-халаж ва чоллар Собирали билан менга тикилиб қарашди.
— Довул-чи, довул? — дейишди бир-иккитаси.
Довулгача етиб оламиз,— деди Собирали бошқаларнинг гапини чўрт кесиб.
Бу гапни балки амакимнинг хотинига айтдими, билмадим. Хеч ким бошқа савол бермади. Мирғози чол ўғлининг пойгага минадиган бедовини эгарлашга улгурган эди.
— Жилғанинг чап томони билан кетинглар, узоқ бўлса- ям!— бақириб қолишди кўпчилик орқамиздан.
Лекин биз отни қнг қирғоққа солган эдик.
От пинқириб, бесаранжом бўлгандай туюлди. Собирали бошини қимирлатиб, юзини мен томонга ўгирган бўлса ҳам қоронғида аниқ кўра олмадим, фақат миямда «бу бўридан бошқа нарса эмас» деган ўй,
— Ёрдам беринглар!
Тўсатдан бировнинг овози тун қоронғисида янграб кетди.
— Нима! — деб бақирди Собирали.
— Ёрдам беринглар, ёрдам!!
Тун қоронғисининг тағин ҳам ичкарироғига кириб, отдан ирғиб тушдик. Собирали от жиловини менга тутқазиб, овоз келган томонга тағин ҳам яқинроқ бориб, бақирди:
— Кимсиз, сиз?
— Яқинрод, ке, ҳаммаёғим синиб кетган. Сен ўзинг кимсан?
— Ким бўларди, икки кишимиз. — Собиралининг овози ажралиб турарди.
— Нима бўлди, амаки? — Собиралининг овози бир оз тиниб, яна қулоқа чалинди.
— Отдан йиқилдим. Оёғим синган шекилли. Елкам ҳам соғ эмас.
— Ўзларинг нима қилиб юришибсан? Гўдаклар, довулни кўришмаяпсанми, энди бошланади. Бўрним керилди. «Бу одам роса қизиғ-у, отдан йиқилиб, ҳаммаёғим синиб кетган деяпти-ю, тағин дўқ қилганинй қаранг», ўйлайман.
Собиралининг бўлган воқеани унга тушунтирганини эс- элас уқдим.
— Овозингдан Халчанинг ўғлимасмисан?
— Мен сиззи танидим. Парткомимиссиз-да, Мирвали ака. Хомит, яқинроқ ке, парткомимиз.
Вақтни қўлдан бермаслик кераклигини яхши тушунган Мирвали ака оғир бир инграб қўйгандан сўнг:
— Бари бир учаламиз битта отда кетолмаймиз. Яхшиси иккалангиз тезроқ етиб боришингиз лозим. Қани, жўнанглар-чи! — деди буйруқ бериб.
— Йўқ! — деди Собирали. — Хомит сиз билан қолади. Тўғрими, Хомит. Ё қўрқасанми?
Нега қўрқай? — дедим бу гапни эшитиб, ичимга сал тироқ кирган бўлса ҳам сирни бой бермай.
— Ёлғиз сенга қандай бўларкин-а? — деди Мирвали ака орғиқнинг зўриданми қатиқщ «уф» тортиб.
— Мен кетдим. — Собирали ирғиб отга минди-да, кўздан ғойиб бўлди. Аммо анчагача тоғ тошларда от туёқларининг чақнаган овози эшитилиб турди.
— Мана, довул ҳам бошланяпти, — деди Мирвали ака азоб бераётган оёғини уқалаб.
— Шамоллайсиз-ку,— дедим қоронғида даҳшатга тушиб юрагим увишар экан ўзимни гапга алаҳситиб туриш учун.
— Гапинг тўғри, ҳамроҳ болакай, — деди у ижирғаниб, лаблари устидан тиши оқариб.
— Пана-манага ўтиб олганимиздаям... Хали совуқ ўтиши ҳам ҳеч гап бўлмай қолади. Нимагаям сени бетта қолишингга кўндимикин ўзи.
Мирвали ака тишлари билан лабларини эзғилаб ташлади, шекилли, кучли чақмоқ ёруғида милки чаккасидан сизиб чиққан қонга кўзим тушди.
Одамниям кичкинаси яхшироқ экан, — деди ортиқча нарироққа судраб бориш учун мажолим қолмай, ҳансираётганимни сезган Мирвали ака.
— Аммо шу йўғон гавдам бўлмаганда икки марта бўри билан олишиб ҳеч бўлмаганда бирига ем бўлармидиммикин.
— Отингиз ёмон экан, — дедим панага етиб олиб, довул авжига чиққанда.
— Нега?
— Йиқитиб юборипти-ю. Яхши от йиқитмайди.
— Тойиб кетди, тойиб. Бечора от сойга ем бўлди шекил­ли. Ҳали унга неча йил ачинаманикин, билмайман. Ўрганиб қолувдим, жудаям.
Шундан кейин Мирвали ака жим бўлиб қолди. Қўрқиб кетдим. Аммо яна орғиқ қўзиди шекилли чўпон ҳам қичқирди-ки, довул тўс-тўполони бўлмаганда унинг бақиририни овулдагилар эшитиб қолишарди.
Собиралини уч йилдан буён яхши танийман. Ҳар йили яйловга
бир-икки келиш одатим бор. Собирали ҳам бизникида икки марта бўлган. Амаким чўпонлик қилаётган яйлов менга ёққани учунми бир йил келмай қолсам ўзимни шаҳарга сиғмай қолаётгандек ҳис қиламан. Ёнғоқзор ва олмазорларнинг зўри шу ерда. Баҳор келиши билан яйлов яна ҳам гўзаллашиб кетади. Мактабимиз музейидаги турли ҳайвон ва паррандаларга ўхшаш ёғоч экспонатларининг кўпини ўзим топиб келтирганман. Бу ҳақда газетага ёзишган эди, негадир чиқмади. Балки болалар мени алдаганми. География ўқитувчимизнинг касал бўлган онаси ҳам ўзининг айтишича тоғ ва яйловлардан мен териб келтирган доривор ўсимликлардан шифо топган эмиш.
Ҳозир эса тепамиздаги айвончага ўхшаш суйғи тушган тошдан пастга дарёдек бўлиб сув қуйиляпти. Пастда эса тоғ тошларини ялаб-юлқаётган сой баттар даҳшат солиб ғувиллар, кучли чақмоқ ёруғида тобора қирғоққa кўтарилаётган сув «лип» этиб кўриниб қолаётган тоғни ҳам қўпориб, оқизиб кетадигандай қўрқинчли эди.
Билсангиз эди, қанча соат ана шундай қўрқинч ва даҳшат билан олишганимни. Бундай воқеа энди ҳаётимда ҳеч қачон такрорланмаса керак. Бу.кун менинг энг бахтсиз ва қўрқинчли куним бўлиб қолади. Ўша тунда бундан буён ҳеч қачон яйловга чиқмасликка қасам ичдим. Миям жуда тез ва аниқ ишласа-да, икки соат юз берган довул билан чамамда бир умр олишгандай бўлдим. Мирвали ака ҳушидан кетиб қолган эди. Кейин нима бўлганини иссиқ уйда бадан-баданимга жон кириб, юрагимнинг гупиллаб уришидан кейингина билдим.
— Сизлар келганда ҳушимдан кетган эканманми-а?— сўрадим Собиралидан.
— Бе нимани сўраяпсан? — деди у кулимсираб.
— Шаҳарлик бўлганинг билан тоғ болаларидай тоғча юрагинг бор экан, ошнам. Ўзинг қалтираб, тишларинг такирлайди-ю, Мирвали акани от устига олишгани ёрдамлашганингга қoйилман.
— Собирали елкамга дустона қўлини ташлаб давом этди.
— Мирвали ака ҳам, Нуржон опа ҳам сенга раҳматнинг каттасини айтиб юборди. Эрта-индин газетага чиқсанг керак. Мухбир келган экан, битта ошнанг ҳамма воқеани айтиб берипти...
— Ёзган иншоинг менга ёқди. Яйловга тез-тез бориб туришингни биламандим-у, ишқилиб бўлган воқеа эмасми? — сўради ўқитувчимиз.
— Ҳаммаси бўлган воқеа, — дедим секин.
— Ундай бўлса ҳаётингдаги энг ёмон ва энг даҳшатли воқеа эмас экан. — Энг яхши, энг бахтли кун деб тўғрилаб қўйсам майлими? — сўради
ўқитувчимиз. Ғалати бўлиб кетдим.
— Билмадим...
Бировнинг ҳаётини сақлаб қолиш айрим катталарнинг қўлидан келавермайди. Тағин мақтовдан талтайиб кетма. Собирали ва унинг ўртоғи сингари болаларни ҳақиқий пио­нер деса бўлади, — ўқитувчимиз бу сўзни болаларга қарата айтди.
Собиралининг ўртоғи мен эканлигимдан хурсанд бўлдим-у, лекин яйловга ҳеч қачон бормайман деган пионерлик сўзимнинг устидан чиқа олмадим.



Download 355.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling