Одил Абдурахмон Ўқ отилмади


Download 355.5 Kb.
bet3/7
Sana03.01.2023
Hajmi355.5 Kb.
#1076115
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ўқ отилмади ҳикоялари

ҚАЛДИРҒОЧ

Баҳорнинг келишини кўчамиздаги бир туп қизларнинг сочидан билиман. Улар кўм-кўк бўлиб қолган тол новдаларини синдириб олишадида, қовиғини чивиғидан ажратиб, сочларига тақиб олишади. Кейиин эса ҳудди қимматбаҳо топиб олишгандай биз ўғил болаларга кўз-кўз қилишади. Ўғил болалар эса сарпойчанг ариқ бўйларида югуришганича ғоз даста ўйнашга, ғоз оқ байроқ, қизил байрооқ тикишга тушиб, куннинг қандай кеч бўлиб қолганини билмай шошилганларича уй-уйларига тарқалишади. Ўшанда кундузи билан укасини кўтаришдан қочиб, кеч пешинда лапшайиб уйга кириб келадиган менга ўхшаш болалар онасидан койишнинг каттасини эшитишиб ҳам олишади.


Аммо бу йилги баҳорда қизлар баҳор билан мени табриклашга улгириша олмади. Менинг қалдиррочим қайтиб келган эди. Эҳ у учиб келишга келди-ю, бутун меҳримни ўзига боғлаб олди. Мен буни қаердан билай. Уйга тўппа- тўғри учиб кирди-ю, ғужур-ғужур қилганича потираб, шифтнинг гоҳ у томонига, гоҳ бу томонига ўзини уради. Шифтга бездя ва анор илиб қўйиш учун ойим қовдан михлар унга қадрдондай унисидан бунисига ўтиб, ғужурлайди. Уни кўр­ган ойим негадир кўз ёши ҳам қилиб олди. Нега, буни мен билмайман. Менинг ҳам юрагим ачишди. Ғалати бўлиб кетганим юрагим ачишгани бўлса керак-да. Аслида кўчага ўйнагани чиқмоқчи эдим-у, қалдирғочнинг ҳозирги қилиқларини кўриб, шумшайганимча туриб қолдим. Эшикка чиқиб тахтачадан апил-тапил уйча ясаб, шифтдаги михларнинг бирига илиб қўйдим. У эса мен қўйган инчага қайрилиб ҳам қарамади.
— Ойи, энди нима қиламан-а?— дедим бошим қотиб.
— Бу нима деганинг, ўғлим?— сўради ойим.
— Анаву қалдирғоч мен ясаган инга ётмаяпти-ю,— дедим.
— Ўзи билади.
Ойим мени юпатишни истамади шекилли қуриққина жавоб қилди.
Тонг отиши билан қалдирғоч дераза ойнасидан ташқарига учиб чиқиб кетди. Кеч кириши билан яна қайтиб кел­ди-ю, михга қўниб, қанотларини қисганича ғужурлай бошлади. Нега у ҳа деб шунақа қилади, билмайман. Нариги уйга келган қалдирғоч иккита-ку. Менинг қалдирғочим эса ёлғиз. Нариги уйдаги қалдирғоч ҳар куни теппа-тенг лой ташиш билан овора. Эрта-индин янги уйчалари ҳам битиб қолади.
Биласизми, бунинг ҳаммасига мен айбдорман. Ўшанда ҳам ҳозиргидек илк баҳор эди. Дам олиш куни ойим билан дадамга холамникига олиб борасизлар деб қаттиқ туриб олдим. Ойим билан дадам менинг айтганимга тез кўниша қолди. Аммо эрка ва тантиқ бола ҳеч кимга ёқмаганидек ўзингга ўзинг ҳам ёқмай қолар экансан. Ойимлар кўнглимга қараб, шаҳарга олиб кетишди. Қаранг, шаҳарда бир ҳафта қолиб кетсак-а.
Уйга қайтиб, кечқурун дастурхонда овқатланаётган эдик, Шу пайт ўртамизга бир нарса «топ» этиб тушса бўладими?, Хаммамиз чўчиб тушдик. Бундай қарасак қалдирғоч питирлаяпти. Дадам шошиб қолиб, уни кўлига олди-да, сув пуркади. Тумшуғини огзига тиқиб, сув ичирган бўлди. Авваллари мен қалдирғочни қувиб, ушлайман десам дадам кўнмас эди,
— Тегма, қулинг қалтироқ бўлиб қолади!— деб.
Хозир эса типирчилаётган қалдирғочни гоҳ у кафтига, гоҳ бу кафтига олиб пуфлайди. Бир оздан кейин эса қалдирғочнинг бўйни дадамнинг ўртанчи бармоғига осилиб қолди, Дадам эса бош чайқади.
— Нима бўлди, дадаси?— сўради ойим.
Ойимнинг саволига дадам жавоб қилмади. Уйга учиб кирган иккинчи қалдирғоч ўзини гоҳ шифтга, гоҳ токчаларга уриб, ғужурлар, потирлар, ғалати қилиб чийилларди, Ўшан­да қалдирғоч йиғлаган бўлса керак. Қуш тилини тушуниб бўларканми? Аммо дадам бир ҳафта уйда қамалиб қолиб кетган қалдирғочнинг сувсиз ва очликдан ўлишига ўзимиз сабабчи эканлигимизни айтмади.
Каникул тугаб, бу воқеани мактабда болаларга айтиб берганимда сочига сочпопук тақиб, баҳорни кўз-кўз қиладиган ўша қақажон қизлар мени айблай кетишди.
Сизлар қушларнинг дўсти эмас экансизлар,— дейишди бараварига.
Дадам билан ойимнинг айбдор бўлиб қолишини истамас эдим. Ахир улар шаҳарга кетаётганимизда дераза ойналаридан бирини очиб қўйишни унутган бўлсалар ҳам шаҳардаги холамларннкига оборасизлар деган мен эдим-ку.
— Мен айбдорман,— дедим ўшанда қизларга.
Кейин-чи. Болалар бир ҳафтагача мен билан гаплашмай юришди. Эҳ-ҳе, бизда ўзи шунақа. Ҳатто тутга ёки толга чиқиб, чумчуқ боласини олаётган биронтасини кўриб қолишгудай бўлса, ўша болани бошқа болалар дўппослашдан ҳам тойишмайди.
Ўшанда кўнглимга қандай фикр келганини билганингизда эди, менинг ўзимга ҳам ачинган бўлардингиз, қўлимни кесиб оғритгим, бир панжамни кесиб туриб панжа, қулоғимни кесиб бир қулоқ бўлиб қолгим келарди, бунинг эвазига эса қалдирғоч тирилиб қолса деб ўйлардим. Ўшанда балки бунинг иложи йўқлигига тушунмасам керак-да. Эҳтимол қалдирғоч тирилиб қолар деган фикрда бўлсам ажабмас япроқлар тўкилиб, дездешлар эртанги ҳосилни йиғиштиришга тушишди. Дарё тайёрлаб бўлиб, шифтдаги михга қўниб ётадиган қалдирғочга қараб ётадиган одат чиқардим, Аммо бир куни мактабдан қайтсам қалдирғоч уйга учиб келмапти. Эртасига ҳам кутдим, йўқ. Ниҳоят сабрим чидамади. Дадамнинг йуқлигини пойлаб ойимнинг пинжига кирдим.
— Қалдирғоч қани-а, ойи?
Унинг бошқаларга қўшилиб, иссиқ ўлкаларга учиб кетганга ўхшайди,— деди ойим бошимни силаб.
Қиш кириб, яхмалак отадиган кунлар ҳам бошланди, Мен энди аста-секин қалдирғочни унута бошлаган эдим, Аммо қалин қор ёғиб, уйимиз айвонида тупроқ титаётган чумчуқларга кўзим тушса, қалдирғочимни,. эслаб, уларга дон сепиб бериш одатини чиқардим.
Яна баҳор келди. Аммо бу баҳор қалдирғочимнинг ёлғиз қолганига ҳам, менинг кечирилмас гуноҳ қилиб қўйганимга ҳам иккинчи базҳор эди. Қалдирғоч уйимизда яна ғужурлай бошлади. Аммо бу гал ҳам у ёлғиз ўзи қайтган эди. Дарсимни тайёрлаб бўлишим билан унга қарайман. Тилини тушунмасам ҳам ўз тилимни қалтиратиб, ундан узр сўраган бўламан. Қалдирғочга жуда-жуда ўрганиб қолганман. Холдор деган бир ошнам бор. Шу қалдиргочни ҳам ўшандай яқин кўриб қолганимга, балки ишонмассиз. Лекин сузларимнинг ҳаммаси тўғри.
Мана, ёз ҳам тугади. Эрта-индин қалдирғочлар яна иссиқ ўлкаларга учиб кетишади. Менинг қалдирғочим ҳам қишни Жанубда ўтказади. Бироқ у учинчи марта ҳам қайтиб келармикан деган ташвишдаман. Агар яна қайтиб келса менинг айбимни кечирган бўларди. Балки у мени яна қизлардан бурун базҳор билан қаршилар...

ТОШДАГИ ҚЎШИҚ


Табиат жуда қизиқ сезасизми? Унга ҳатто кексалар ҳам ҳайрон қолишади. Тепамиздаги зангор қозон устида бир зумда пайдо бўлиб қолган қоп-қора лахта-лахта булут кўп ўтмай челаклаб ёмғир қуядида, кейин ўша булутлар ортига шириниб олган қуёш сирғалиб чиқиб келиб, майса ва япроқларга қўнган марварид томчиларни териб, олиб кетади. Ҳозирҳам ҳудди шундай бўлди. Эрталаб тумтайган осмон ишга жўнаётган одамларнинг ёпиғичини қўлтиқлатди. Тушга бормай эсса кун шунақаям қизиб кетдики, кўпчилик ҳудди бундай ҳароратни биринчи бор сезаётгандек ўзларини соя - салқинга уриб қолишди. Пастга энгашиб олган новдалардан ёмғиртомчилари эс-элас эсаётган шабададан дув тўкилди. Ердан бур тепага кўтарила бошлади. Очилларникига тўпланган болалар эса айвончадаги сўрида нима ҳақидадир тортишар, ташқарига тез-тез қараб қўйишиб, йилт этиб чиққан қуёшдан мамнундай жилмайиб қўйишди.


Мана, куёш ҳам чиқди. Анҳор бўйига чиқиб борсак ҳам оёғимиз лой бўлмайдиган бўлиб қолипти,— деди айвон нарироғидаги олма шохини силкиган сепкилли бола.
Анҳор бўйида нима қиламиз. Яхшиси тошлоққа борганимиз маъқул,— унинг сўзини бўлди Иброҳим.
Болалар Иброҳимнинг таклифини маъқуллашди.
Мол-қуйларимиз ўша ёқда яхшироқ ўтлайди, дейишди.
Болалар тарқалишди. Кўп ўтмай тошлоқ томонда мол- қуй ҳайдаган болалар кўринди.
— Хомит,— деди тошлоқ ўртасидаги кўм-кўк ўтлоққа етиб келишгандан сўнг Очил қўлидаги тол новдасини ерга «тарс-тарс» урар экан,— ҳалиги гапимизни давом эттирамиз- ми? Умуман ўша Волоколамск деганига боришимиз қийин шекилли. Йўл узоқ. Адашиб қолишимиз мумкин. Кейин йулкира.
— Сўз бердикми, охиригача етказайлик.
— Менда бир фикр бор,— деди ҳалидан бери гапга аралашмай қўлидаги тол новдасини йўниб, унинг пўстлоғидан қамчи эшаётган Қобил.
— Қанақа фикр, академик?— болалар унга яқинлашди.
Қобил ҳаммага бир-бир қараб қўйиб жим туриб қолди. У ўзи шунақа бола. Мактабда «менман» деган аълочилар ҳам у нима деса жимгина оғзига тикилишади. У отряд командиригина эмас, мактаб темурчилар командасининг ҳам командири. Аслида темурчиларнинг алоҳида тайинлаб қўйилган раҳбари бўлмаса-да, негадир ҳамма болалар уни шундай деб аташади. Кишлоқда уни танимаган бола йўқ. Ҳатто катталар ҳам уни кўрганда ҳа, оғайни, ишлар михдайми?», деб қўйишади.
— Қанақа фикр, Қобил? Тезроқ айтсанг-чи? —уни қистай бошлади болалар.— Нега ўйланиб қолдинг-а?
— Шу тошлоқда бир иш кўрсатмайликми-а?
— Қанақа иш, аниқроқ қилиб айт-да.
— Ҳа Жўрабой ака бригадирлик циладиган ерга ким борган?— суради К*обил,
— Мен борганман.
— Мен илгарилари уша томонда цуй боцардим.
Ўша ерда тошлоцца тупроц тукишиб, шоли экиш- япти.
— Экишяпти,— деди Очил.
Биз ҳам шоли экиб, унинг пулига Волоколамскига борсак-чи,— болаларга зимдан қараб қўйди Қобил.
Болалар бир зум жим бўлиб қолишди. Жимликни Иброҳим бузди:
— Бунинг жа қийин,
— Нимаси қийин?— чап кўзини қисиброқ сўради Қобил.
Шу пайт тошларнинг шириқлаши эшитилди. Ҳамма атрофига қараб олишди. Улардан 6—7 метрлар нарида кузда армиядан келган Ботир полвон турарди.
— Нима қидиряпсиз, Ботир ака?—сўради ундан Иброҳим.
— Ҳеч нима. Лекин сизларнинг нима ҳақда гаплашаётганларингизни эшитволдим. Аммо ростини айтсам уни ҳеч қийинчилиги йўқ, оғайнилар. Тош устига тупроқ сепасизлар - да, гупиллатиб уруғни сепаверасизлар.
Болалар елкасини қисишиб, бир-бирига қараб олишди.
Биз ўзимизча гаплашиб турувдик. Э, бунақа нарса бизнинг қўлимиздан келармиди,— ўз сирларини яшириш учун аввалги эҳтиётлигини ишлатмоқчи бўлди Кобил.
— Йўқ, бу ишни қилиш керак. Истасангизлар мен ўзим тупроқ ташиб бераман.
Ботир полвоннинг бу ундови болаларни ишга уюштириб қўйди. Айниқса полвоннинг «ўзим бошчилик қиламан», дейиши ёқди. Сизлар ҳайрли зарур ишга қўл урибсизлар, белни маҳкам боғланглар, деди полвон.
Икки кундан кейин Қобил бошлиқ болалар ишдан сўнг Ботир полвон тўкиб берган тупроқни тош устига ётқизиша бошлашди. Болаларнинг иши қизиб кетди. Мактабдан кейин тўғри тошлоққа йўл олишади. Баҳона тошлоқдаги оролчада мол-қўй боқиш. Мана, бугун роса ярим гектарча тошлоққа тупроқ ёзиб бўлишди. Эртасига эса Қобилни бош пионер вожатий чақиртириб қолди. Аввалига болалар Қобилга маъноли қараб қўйишиб сўрашди:
— Иш чатоқ бўлдимикин-а, академик?
— Билмадим, балки бошца гапи бордур-да.
Шу ҳам ишми,— Қобил хонага киргандан кейин негадир ўпкалаб хафа бўлди вожатий,— қўлларингдан келадиган иш билан шуғуллансангизлар бўлмайдими.
Қобилнинг юраги «шув» этиб кетди. «Иш ростдан ҳам чатоқ бўлипти-да» ўйлади Қобил.
— Нима қилибмиз?— ҳеч нима билмагандай деди Қобил, — Қамбар кампирнинг терагини кесиб берибсизлар. У терак ҳазиллакамми-а? Мен кўрмаган бўлсам экан. Терак йиқилаётиб биронтангизни босиб қолса нима қиласизлар? Унинг учун биз ҳам жавоб бериб ўтирамиз сен эмас, мактаб жавоб беради, билдингми?!
— Ҳа, шунақами.
—Қобилнинг юзига қизиллик югурди.
— Бу нима деганинг, ўртоқ Норов?
— Энди-да, биз кичик болалар эмасмиз-ку,
— Нега тағин гaп қайтарасан. Биз кичкина болалар эмасмиз эмиш. Бировнинг томини ёпиб бердинглар, бировнинг деворини уриб бердинглар. Сизлар фақат ўтин ёриб, сув келтирсангизлар ҳам ўзларингизнинг темурчилик бурчларингни бажарган бўловрасизлар, хўпми?
«Бу вожатий намунча бизни аяркин» кўнглидан ўтказди Қобил. Ҳали шоли экаётганимизни билса нима қилардийкин.
— Хўп, энди қилмаймиз,— деди Қобил бўшашиброқ
— Сен бўшсан.
— Ҳа, тинчликми?—Қобил ташқарига чиқиши билан хавотирга тушиб, уни пойлаб турган болалар ўраб олишди, Қобил қўл силтади, деярли ҳеч нарса.
Тошлоқда ҳар куни тушдан кейин қизгин иш борарди, ҳатто шолипоя поли ҳам олиниб бўлди. Ерни сувга бостириб, уруғ сепиш қолди холос. Аммо яна сир очилишига оз қолди.
Совхоз ерларини айланиб юрган директор тошлоқда терга тушиб ишлаётганларни кўриб, машинани ўша томонга бурди.
— Ҳорманглар, болалар!
Шундан кейингина болалар ёнларига машина келиб тўхтаганини, ундан совхоз директори Умарали аканинг тушиб келаётганини кўришди.
Нима қиляпсизлар, оғайнилар?— сўради директор.

  • Ер очяпмиз,— бошқалар учун ҳам Қобил жавоб қилди

  • Совхозгами?

Болалар жим қолишди.
Авваллари айрим кишилар тошлоқ чеккасидан ўзлари ер очиб, хусусий фойдаланишганди ҳам, Шунинг учунми, ди­ректор «совхозгами?» деб сўради,

  • Бари бир яхши иш қилибсизлар, — деди директор бир оз жимликдан сўнг.

  • Лекин кетмон чопиш сизларни толиқтириб қўярмикин-а, болалар?

  • Толиқмаймиз,— деди яна Қобил, — Бу ерга шоли экмоқчийдик. Биз ҳам бари бир шолисини совхозга топширамиз. Аммо эвазига-чи... Қобил.дудуқланиб туриб қолди,

  • Ҳа, эвазига нима?

Энди Қобил анча дадилланди:

  • Эвазига бизга Москвага бориб келадиган йул кира берсангизлар бўлди. Фақат 5 кишига, кўпмас.

Директор кулди.

  • Москвада нима қиласизлар, а?

  • Ишимиз бор,— гапга аралашди Очил.

  • Ишимиз бор? Қанақа иш?— таажжубланиб сўради директор.— Мен ҳам билсам бўловрадими?

  • Бўловради-ю, лекин қилаётган ишимиз овоза бўлмаслиги керак,— деди Қобил.

  • Қобил тўғри гапиряпти,— қўшилишди Хомит,— Бу жуда сир.

  • Мен фронтовикман,— бошини чайқаб қўйиб, кетмонни дум ерга ётқизиб, устига ўтирар экан деди директор.

  • Мендан яширадиган сир бўлмаса керак.

  • Қобил болаларга бир қараб қўйиб ҳаммасини гапириб берди. Директор анча ўйланиб туриб қолди, Бошини қайта- қайта чайқаб қўяр экан ўзининг болалиги эсига тушди, Кейин:

  • Бўпти, келишдик,—деди ўрнидан турар экан.

  • Аммо бир шартим бор. Аввало директорларингиз билан ўзим келишиб, ўқувчилар бригадаси тузамиз. Ҳали шолининг ўтоғи, суви бор. Ўзингизлар қийналиб қоласизлар. Бригада тузсак юқори синф ўқувчилари, тажрибали деҳқонлардан бирини қўшиб қўяман-у, ўқитувчиларингиз сизларга ёрдамлашса, ҳамма ишни эплаб кетасизлар, кейин. Қани келишдикми?

Ҳамма бир-бирига қараб қолди, лекин ҳеч ким индамади. Болалар Қобилниг оғзини пойлашаётган эди. Буни сезган Қобил директорнинг машинасидан кўзини олиб:

  • Майли деди ниҳоят.

Директор болалар билан қуюқ хайрлашар экан яхши ташаббус ва истакларига оқ йўл тилади.
Директор сўзида турди. Мактабда ўқувчи ёшлар шоликорлик бригадаси тузилди. Унга эса бир овоздан Қобил бошлиқ қилиб тайинланди.
Тошлоқдаги янги ўзлаштирилган ерда ҳар куни иш қайнарди. Шу орада ёзги каникул ҳам бошланиб қолди. Энди Қобил 20 дан ортиқ ёш деҳқонларга раҳбарлик қилаётганидан ўзича қувониб қўяр, ўзларига бириктирилган кекса шоликор Абдурайим чолдан ажралмай шолипояга сув оқаётган ариқ ўзанидан тез-тез хабар олиш билан кунни кеч қиларди. Кўм-кўк ниҳоллар эса кундан-кунга бўй чўзаётгандек кўринарди, унга.
Директорнинг сўзлари тўғри эканлигини Қобиллар кейинчалик билишди. Шоличилик пахта етиштиришдан ҳам қийин экан. Ноябрь ойида пастга эгилган сариқ бошоқлар ҳосил етилганлигидан дарак берди. Ўшандан кейингина Қобил қалбидаги ташвиш йўқолгандек бўлди. У бирор корҳол бўлиб, экинимиз яхши ҳосил бермай қолса-я, деган ўйдан бир зум бўшамаган эди.
Кунлар ўтди. Болалар етиштирган шоли йиғиб олинди, аммо болаларнинг бутун ўй-ҳаёли йўлга тезроқ чиқишда эди. Уларнинг бу нияти энди кўпчиликка сир бўлмай қолганди.
Янги йилга бир ҳафта қолганда мактабга совхоз директори келди. У жуда хурсанд эди. Унинг кўкрагидаги Олтин Юлдузни кўриб болаларнинг оғзи очилиб қолди. Кўпчилик директорнинг қаҳрамон эканлигини биринчи марта билиши эди.
Болалар линейкага саф тортишди. Таништиришдан кейин совхоз директори вақтни олмай аниқ мақсадга ўтди.

  • Қорадарёни кўп эшитгансизлар, кўргансизлар,— деди сўзлаётган совхоз директори.

  • Ўша ерда юзлаб гектар тошлоқлар бор. Авваллари ўша тошлоқ фойдаланилмай ётарди. Энди эса унга катта ҳужум бошланди. Ҳужумгина эмас, у ерда ҳам меҳнат қўшиғи бошланди. Шу қўшиқни биринчи бўлиб, сиз ўқувчилар бошладингиз.

  • Болалар бир-бирларига сирли боқиб қўйишди.

  • Директор сўзида давом этди.

  • Ана шу тошлоқни биринчи бўлиб ўзлаштиришга киришган ўша болалар ҳар гектар ердан 50 центнер ҳосил етиштиришди.

  • Кейин директор Кобил билан яна тўрт болани тилга олиб, уларга совхоз дирекцияси томонидан Москвага қишки каникулда ўйнаб келиш учун путёвка берилиши ҳақидаги қарорни ўқиб берар экан горн ва барабан садолари янграб кетди.

...Кўп ўтмай бутун мактаб ўқувчилари совхоз дирекцияси путёвка ваъда қилган пионерларни Волоколамскда жанг қилиб, ўша ерда ҳалок бўлган шу қишлоқлик қаҳрамонлар ҳақида ҳужжатлар йиғиб келиш учун Москвага кузатиб қўйишди. Улар ичида Қобил ҳам бор эди.

СЕРКА

Яйловга яқин қариндошлардан келса улоқ сўйиш одати бор. Шаҳардан тоғам келган куни отам ўтган кузда туғилган қopa улоқчани ағдармоқчи бўлиб турган экан, мен келиб қолдим. Тўрт оёғи богланган жониворнинг типирчилаши, тйнимсиз «ма-ма» сидан ўзимни қўярга жой топа олмай қолдим-у, отамнинг қўлидаги ўткир пичоққа ёпишдим:



  • Жон отажон, мени десангиз шу улоқчани сўймайсиз. Билсангиз эди, уни шунақаям яхши кўраманки...

Отамнинг жаҳли чиқмади. Қоп-қора улоқчанинг жон талвасасида типирчилаётганига қараб турди-да:

  • Тоғангга нимани сўйсак экан-а? —деб қўйди. Кейин оғилдаги боқилаётган кўйларнинг бирини олиб чиқди.

Ўша воқеадан кейин қора улоқчага астойдил меҳр қўйиб, боқа бошладим. Баҳор бошланиши билан яна яйловга чиқиб кетдик. Қора улоқчага ўзимча серка деб ном қўйиб олдим. Рост, у ҳақиқий серкага ўхшар, поданинг энг олдида бораётган шохдор оқ серканинг ортидан қолмай туну-кун эргашиб юрар, отардан ажралиб кетаётган қўй-қўзиларнинг ёнига югуриб борарди-да, уларни тумшуғи билан ниқтаб, пода ичкарисига ҳайдаб келарди.
Орадан вақт ўтиши билан оқ серка қариб, оёқдан қола бошлади. Унинг отар билан хайрлашиш вақти келиб қолган эди. Баъзан отам билан қирга чиқиб кетган вақтлар шаҳардан ўша тоғам олиб келган рубобни чертиб, ўзим асраб. қолган ёш серка билан кунни кеч қилардим. Унинг ростакам серкага айланиб қолганини кўрган отам қари серканинг ўзига қанчалар катта ёрдам берганини гапириб ўтириб:

  • Дидинг жойида экан, ўғлим. Ҳар қандай улоқ ҳам серка бўлавермайди,

  • деб мени мақтаб қўярди.

Ниҳоят подани бошқариш ёш серканинг ўзига қолди. У жуда чопқир, бир ирғиб юлғун ва саксовул учида турар, катта харсангтош тепасига чиқиб, ўтлаётган қўй-қўзиларни тергар эди. Узун шохлари пичоқ учидек ўткир бўлиб, юрганда соқоллари силкинар, ерга энгашиб, бир тутам ўтни юлиб оларди-да, тағин атрофга кўз-қулоқ бўлиб, бўйнига осилган қўнгироқни жиринглатганича тарқаётган қўйларни тўплаш учун чопарди.
Ҳали кун ёйилмай қирга ҳайдаган қўйларни қош қорайиши билан қўраларга ҳайдаб келардик. Авваллари подадан ажраган қўйлар қирда қолиб кутиб турарди. Менинг серкамга отарни бошқариш вазифаси юклангандан кейин бундай воқеалар негадир такрорланмай қўйди. Бу вақтда мен бешинчи синфда ўқиётган эдим. ёзги каникулни фақат отам ёнида, отарни қирга ҳайдаш билан ўтказардим.
Яйловга чиққан бўлсангиз ҳаво тез-тез айниб, сел келиш воқеасига дуч келасиз. Чўпонлар худди шу пайтларда ўз отарларини улгурганича қўраларга олиб келишга шошилишар ёки панароқ, паствам жойларга подани тўплаб, жала ўтиб кетгунча ўша жойларда қолиб кетишади.
Бир куни тўсатдан жала бошланди. Кун ҳали қайрилмаган эди. Отам ўзи миниб юрган бияни мендаги айғир билан алишди-да, отарни зўр бериб орқага
— овул томонга ҳайдашга тушди. Мен эса олдинда бораётган серка ёнида йўл бошловчи бўлиб, пастга томон тушиб борардим. Сел шунақаям кучайдики, ҳатто икки метрдаги нарсани кўриш имкони бўлмай, чопонимга бурканиб, биянинг қорнига оёғимни ниқтаб боравердим. Отамнинг тез-тез қўй-қўзиларни ҳайдаётган бақириқ-чақириқлари қулоғига чалиниб қолар, ўшандан кейин ортимдан отар келаётгани ёдимга тушиб, орқамга қараб қўярдим.
Ниҳоят қўрага етиб келиб, отарни жойлаштириб бўлганимиздан кейин мўридан тутун чиқиб турган рўпарадаги чодирга кириб, қалтироқларимизни босиш учун печканинг иссиқ тафтига ўзимизни урдик.

  • Ота, биронта қўй-қўзи адашиб қолиб кетмадимикин?— сўрадим бир оз ўзимга келганимдан сўнг.

  • Қайдам, серканг отар атрофида гирди-капалак бўлиб юрди,— деди отам ишонч билан. Айтмоқчи қўрада серкангни кўрдингми?

Эслай олмадим. Кўзим тушувди шекилли. Лекин ҳар гал қирадан қайтаётганда соқолини ушлаб, силаб қўядиган одатим бор эди. Бу гал совқотиб шошганимданми келаверибман. Отамга нима десам экан, деб ўйланиб қолдим. Анчадан кейин:

  • Эсимда йўқ,— дедим-у, ўзимни эшикка урдим. Ўпкамни қўлтиқлаб қўрага кирдим. Аммо серка қўрада йўқ эди. Йиғлагудек бўлиб, чодирга кирдим-да, кўзларимни пирииратиб отамга қарадим.

Отам афтимдан серканинг йўқолганига тушунган эди.

  • Ҳозир қидириб топишнинг иложи йўқ, ўғлим. Бунақа серкалар бўрига ҳам тенг келади. Қўявер, эртага битта нон бериб, мукофотлайсан,—деди отам ҳазил аралаш.

Ўша куни менда уйқу бўлмади. Ҳap икки томонимга ағдарилиб, тўлғонардиму, отамдан уялганимдан «пишиллаб» йиғлаганимни билдирмай, йўталиб қўярдим. Онам ўзимча йиғлаётганимни билмай «бола шўрлини шамоллатибсиз-да», деб отамдан хафа бўлиб, устимга oғиp пўстинни ташлаб, ўраб қўйди. Кейин ухлаб қолибман.
Отам яна тонгда уйғотди. Кечаги жаладан кейин ҳаво очилиб, кўк гумбаз тагида сонсиз оппоқ беғубор булутлар сузиб юрарди. Лекин мен ҳеч нарсага ҳам қарамай ўзимни қўрага урдим. Аммо серкамдан дарак йўқ эди. Отам билан отарни қирга ҳайдаб, серкани қидиришга тушдик. Аммо у на ерда, на кўкда топиларди. Орадан икки-уч кун ўтиб кетди. Отам мени баттар хафа қилишни истамади шекилли серка ҳақида оғиз очмади.
Орадан бир ой ўтди. Серка воқеаси унутилмаган бўлса ҳам рубобни қўлимга олиб, энди чертмоқчи бўлиб турган эдим, чап томонимиздаги Ёмонёр деб аталувчи жарликдан қандайдир қуннинг маъраши қулоққа чалинди. Ирғиб ўрнимдан турдим-да, қopa айғирга миниб, уни ўша томонга ниқтадим. Одам туша олмайдиган жарликдан ёлғиз қўйнинг маъраши яна эшитилди. Отам томонга отни чоптириб кетдим-у, воқеани тушунтирдим. Отам жар ёқасидаги харсангга арқон боғлаб, пастга осилиб тушди. Анчадан кейин арқонга боғланган қўйни тортиб олдим. Фақат унинг чап оёғигина синган, ўзи эса анча тетик эди. Отам тағин жарда йўқолиб кетди. Кейин арқонга осилиб, ғовори чиқди. Унинг кўринишидан пастда қандайдир воқеа. Юз берганини сезиш мумкин эди. Лекин менга ҳеч нима айтмади, мен ҳам сўрамадим.
Қўйларни ҳайдаб, қўраларга жойлаб бўлганимиздан сўнг отам қўлини аста елкамга қўйди-да:

  • Ўшанда серканггина эмас, мана шу оёғи синган қўй ҳам йўқолган эди. Буни сенга айтмаган эдим. Энди қулоқ сол. Серканг билан фахрлансанг бўлади. Битта қўйни сақлаб, битта йиртқични ўлдирипти,— деди,

— Серка ўзи қани?
Отам маъюсгина ерга қаради.

  • Шохини бўрига қадаганича қотиб қолипти,

Кўзимдан икки томчи ёш пастга юмалади.


БУРГУТ ПАРВОЗ ҚИЛАРДИ

Мактабда дарё тугаши билан тўс-тўполон кўтарган болалар уй-уйларига тез тарқалишар ҳам тушдан кейин ишлари бошидан ошиб-тошиб ётади. Биров қишлоқдан икки-уч чақирим наридаги қирга от йугуриб кетса, биров чорва қишлоғига ем-хашак тайёрлаш учун шаҳардан келган ҳашарчилар ёнига чопади. Купгина болалар эса тушликни шошиб-пишиб келадилар-да, мол-қўйларни яйловга ҳайдаб, ўзлари ҳар кун ўйлаб топадиган ўйинлари билан машғул бўлишади.


Тоғ бағридагн бу кичик қишлоқ тепадан қараган одамга табиатнинг кичик ҳовучига ўхшаб кўринади. Сел келиши би­лан тоғ-тошлардан оқиб тушадиган сув қирғоқни емириб, дарёда катта ўзан ҳосил қилган, Бундай нотинч дамларда отарларни қўраларга ҳайдаб келган чўпонлар иссиқ ўтовларда бир-бириникига кирди-чиқди қилишиб, кунни кеч қиладилар. Аммо кун йилт этиши билан бу ердан биронта эркак кишини қидириб, топиб бўпсиз. Фақатгина уларнинг қаёққа кетганларини болалар билишади. Хотинлар эса ўзларининг кир-чири билан овора бўлиб, елинини ҳозиргина тўлатиб келган сигирларни соғишга ҳам вақт топа олмай қолишади.
Фарруҳ қишловда туғилиб, овулда ўсди. Отаси Усмон ака баъзида ўзи севиб миниб юрадиган қорабайрни уйга ташлаб кетади. Ана шу кунларда Фарруҳнинг қувончи терисига сиғмай қорабайрни ювиб-тараб, бир боғлам бедани охурга ташлайди-да, уни еб битиргунча ўзи овқатланишга улгуради. Кейин белидан келадиган девор устига чиқиб, отни эгарлайди-да, узангига осилиб, миниб олади. Ўн икки ёшга кирган Фарруҳнинг от чоптириши ҳаммага яхши аён бўлиб қолган эди.
Бугун ҳам Фарруҳ отни эгарлаб, ола сигири билан тўқол эчкисини олдига солиб, болаларга қўшилди. Мол-қўйлар сойнинг саёзроқ кечигидан ўтиб, тоғ бағридан ўтлаша бошлади. Тепада оппоқ булутлар қўниб олган тор қояларига бир-бир назар ташлаган Фарруҳ ерга соя ташлаб учаётган бургутга кўзи тушди.

  • Бургут! Бургут!— бошқа томондан ҳам болаларнинг — Нима, илгарилари бургутни курмаганмидиларинг?!— деди Фарруҳ бошқаларнинг бақириқ-чақириқларидан норозидай.

— Мен ҳам кўриб туриппан.

  • У ҳалитдан бери айланаяпти,— деди паканадан келган сепкилли бола.

  • Ҳа, ҳалидан бери возиллаяпти,— қўшилди Фарруҳ.

Бургут тепада бесаранжом бўлиб, ҳамон чарх урарди.
Шу вақт ўзини жарга отдими бургутнинг бир зумда йўқ бў­либ қолганини ҳеч ким кўра олмай қолди.

  • Э, унинг шериги ўлган бўлса керак,— деди сепкилли бола Фарруҳга қараб.— Отам айтиб берувди бу ҳақда. Ше­риги ўлса шунақа қилармиш.

  • Ўргатмай қўяқол,— деди болалардан бири яқинроқ келиб.— Сен книга ўргатяпсан мишиқи. Шуниям биз билмаймизми-а, жуда биламиз-да.

  • У тўғри гапиряпти,— сепкилли боланинг тарафини олди Фарруҳ.— Шериги ўлмаган бўлса ҳам ҳойнаҳой жарликда бир гап бор, Мен ўз кўзим билан кўрдим, ҳозир бургут ўша ерда.

  • Фарруҳ ўз сўзини тасдиқлатиш учунми жарлик томон илгарилаб юрди. Роса қирғоққа келганда бўйнини пастга чўзди. Тепадан игнадек пастга санчилаётган қуёш нури жарликни ёритиб турарди. Пастни диққат билан кузатган Фарруҳ бақирди:

  • Ана ҳалиги бургут, ана!

  • Болалар унга яқинроқ келишди. 30—40 метрлар чамаси чуқурликда бургут аллақандай қора нарсани тумшуғи билан тортарди. Лекин у нима эканлигини аниқлаб бўлмас эди.

  • Тулки ёки қуён,— биров Фарруҳнинг биқинини туртди

  • Бекор гап, Бургут ўлик нарсани емайди,— деди Фарруҳ.

  • Тўғри, ўлик эмас шекилли қимирлаяпти,— унинг гапини қувватлади сепкилли бола.— Аммо уни аниқлагани пастга тушадиган мард топилмайди-да.

  • Гапингни қapa-я,— деди новча бола сесканиб.— Бургут билан ҳазиллашиб бўларканми, оғайни.

  • Шуям юрак бўлди-ю,— афтини бужмайтирди Фарруҳ.— Нима, шўттан пастга тушишга қўрқасанми, а?

  • Аълочиликка юраги дов бермаганларни эҳтимол бу ишларга юраги дов берса керак,— сариқ кўйлагининг ёқасини лаби билан тишлаб турган бола ёнидаги шеригини туртиб қўйди.

  • Жа, катта кетма, новвот. Биз ҳам уч олмаяпмиз. Лекин сени юрагингдан юрагим бутунроқ. Ду, Бадал,— у сепкилли болага юзланди.— Қани арқонни опкечи.

  • Нега арқонни опкеларканман, сенга,— бурнини жийирди сепкилли бола.

  • Сен опкеласан, пастга мен тўшаман. Бўлмаса мен опкелай, сен туш.

  • Келишдикми?

  • Бўпти, опкеламан. Узулса тўлаб берасан.

  • Сен нима, арқон узилиб мени пастга думалаб кетишимни истайсанми?

  • Узилса тулайсан эмиш. Бор, опке!

  • Бўпти,— яна тўнғиллади сепкилли бола.— Узилса ўзингдан кўр,— деди-ю, шошилмай бориб, анча олисда ўтлаб юрган ола сигирнииг шохига ўралган арқонни ечиб келтирди.

  • Тушма Фарруҳ!

  • Тушаман. Таваккал. Бургутлар ўзига ёрдам берадиганларни яхши билади. Ахир биз уясига чиқиб, боласини олмаяпмиз-ку, —Тўғри,— дейишди бошқа болалар.

Жарликка дўлана ва ёввойи толларнинг шохини ушлаб тушса ҳам бўларди. Аммо бу анча хавфли. Фарруҳ яхши билади. Агар пастга тушаётганда бургут яна тўполон қилиб қолгудай бўлса орқага қайтаман, ўйлади Фарруҳ. Лекин шу пайт кутилмаган нарса юз берди. Бургут тепага кўтарилиб, жар атрофини бир-икки айланди-да, кўздан ғойиб бўлди.
Фарруҳ арқонга осилиб ҳамон пастга тушиб борарди. Ниҳоят пастга етиб бориб, қанотидан яраланган бургут бо­ласини аниқ кўрди. Эгнидаги чопонни ечиб бургут боласининг устига ташлади. Уни маҳкам ўраб, тепага кўтарилди. Иш ўзи ўйлаганчалик енгил кўчган эди.

  • Қани тўнингни тепасига олчи? – дейишди болалар унинг мардлигига қойил қолишгандай яқинроқ келиб:

  • Йўқ кўнмади Фарруҳ.

Онаси қайтгунча кетиш керак.
Фарруҳ бургут боласини уйга олиб келгандан кейин отасидан бу хавфли иш учун бир-икки дакки еган бўлса ҳам унинг ярадор қанотига дори қўйиб, боқа бошлади. Ростдан ҳам қаноти қаттиқ лат еган экан. Бирга мол-қўй боқадиган болалар ҳам Фарруҳнинг уйига анча серқатнов бўлиб қолишди. Мактабда эса ўқитувчиларидан тортиб ўқувчиларгача: «Бургутинг парвоз қилай деяптими?»— деб сўрашади. Бу савол учун у аччиқланмайди. Бургут боласини мактаб жонли бурчагига бир-икки марта «совға қилсаммикин?» деб ўйлади-ю, бу фикридан қайтди. Ҳозирча бир одамнинг қўлидан парвариш топгани яхши деб қўйди. Аммо гапнинг очиғи кўзи қиймаган эди.
Баҳорнинг илиқ кунлари тугаб ёз бошланди. Яйловдаги ўт-ўланларга қиров тушди. Шаҳардан ёрдамчилар келиб, ем-хашак йиққани совхозга ёрдамлаша бошладилар. Мактабда ўқиш тугаб, каникулга чиқилди. Яна беш-олти кундан кейин Фарруҳ лагерга жўнаб кетади. Ўтган йили отамга ёрдамлашаман деб лагердан қолди. Бу сафар бормаса иложи йўқ. Фарруҳнинг ўзи ҳам мактаб ўқувчилари томонидан аптекаларга йиғиб бериладиган доривор ўсимликларни йиғишда қатнашмади.
Фарруҳ бургутни олиб кетишни ёки ташлаб кетишни билолмас эди. У сиз негадир ғалати бўлаётгандек туюла бошлади. Бир куни мактаб директори уни қўшнисидан чақиртириб юборганини эшитиб, шошиб-пишиб, мактабга етиб келганида директор ёнида бир рус киши ҳам турарди.

  • Э, Жабборов, келдингми? Ҳалидан бери сени кутамиз. Айтгандай бургутинг соғайиб кетганми?— директор худди ўзининг қалин одамидай Фарруҳ билан қуюқ сўрашди.

  • Ҳа, шундай. — Фарруҳ директорнинг ўзига нисбатан жуда ҳушмуомалалигини кўриб, елка қисди.

Директор рус кишига бир назар ташлаб қўйиб, Фарруҳ нинг елкасини қоқди:
— Катта одамларни сенга иши тушиб қопти. Шу дейман, бургутингни мактаб жонли бурчагига топшириш ниятинг борлигини эшитувдим. ё ундаймасми, а?

  • Шундай,— деб мингиллади Фарруҳ. Аммо товуши чиқдими чиқмадими ўзи ҳам билолмади. Шундай, азамат. Шаҳардаги зоопаркка бургут керак экан. Мактабга бургутингни берганинг билан беш юзга яқин одам кўради, холос. Зоопаркка бериб юборсанг минглаб кишиларни хурсанд қилган бўлардинг. Қани, бу амакингни гапига кўнасан, а? Кўнасан, албатта. Шаҳардан атайлаб шунинг учун келибди.

Фарруҳ бошинн пастга осилтирганича жим турарди. Директорнинг ҳар бир саволига:

  • Билмадим,— деб қўя қоларди.

Рус киши эса:

  • Тўлаймиз пул, бўпти. Текин эмас,— деди ўзбекчалаб.

Директорнинг сўзини ерда қолдирса... уят. Қайтариб бўлмайди. Нима қилиш керак?

  • Уйда турипти. Ўзи бориб опкелаверсин,— деди ниҳоят тилга кирган Фарруҳ хўрсиниб.

  • Ма пул. Отангга берасан ё китоб оласан, рус киши унинг кўлига 5 сўмликдан 3-4 тани қистирди.

  • Йўқ, омайман,— пулни қўли билан итарди Фарруҳ.

  • Омайман.

Рус киши елка, қисган эди директор:
— Ол, ол! Бир уй китоб сотволасан,— деди қистаб.

  • Олмайман. Бургутнй опкетовринг. Уйгаям ҳозир бормайман,

Фарруҳ бошқа гап айтмади. Директор билан рус кишининг «тўхта» сига ҳам қулоқ солмай кўздан ғойиб бўлди. У уйга келганда бургутни олиб кетишган эди. Ўшанда Фарруҳнинг кўз олдига осмонда тўполон қилиб, қанот қоқаётган она бургут билан бир тўп одамларга томоша бўлиб турган бургутча келди-ю, томоғига бир нима тиқилгандай ютиндн. Кейин:
Ҳозир бургутча парвоз қиларди,— деди қўлидаги тошни зарб билан қаёққадир ирғитиб юборар экан...



Download 355.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling