Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Умумий масалалар


-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раёсати


Download 0.95 Mb.
bet14/49
Sana02.06.2024
Hajmi0.95 Mb.
#1833727
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
судлар тўрисидаги қонун

34-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар судининг раёсати
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари]
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раёсати шу суднинг судьяларидан иборат таркибда иш юритади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раёсати мажлислари заруриятга қараб, лекин ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатлидир.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раёсатининг қарорлари овоз беришда иштирок этган раёсат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва тегишли суднинг раиси томонидан имзоланади.
35-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раёсатининг ваколатлари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари]
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раёсати:
суд амалиётини умумлаштириш ва обзорлари, суд статистикаси таҳлили материалларини кўриб чиқади;
раис ўринбосарлари — судлов ҳайъатлари раисларининг судлов ҳайъатлари фаолияти ҳақидаги маърузаларини эшитади;
туманлараро, туман, шаҳар судлари раисларининг шу судлар фаолияти тўғрисидаги ва қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳақидаги маърузаларини эшитади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раёсати қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling