38-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.04.00 Қорақалпоғистон Республикасининг жиноят ишлари бўйича Олий суди;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари]
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари:
тегишли судлов ҳайъати ишини ташкил этади;
тегишли судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилади;
суд раёсатига тегишли судлов ҳайъати фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этади;
жисмоний шахсларни, юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари йўқлигида унинг ваколатлари ушбу суд раиси томонидан тегишли суд раисининг бошқа ўринбосари зиммасига юклатилиши мумкин.
4-боб. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди. Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди. Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди
39-модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судининг, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судининг, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судининг таркиби
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.07.00 Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.08.00 Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.09.00 Туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.18.00 Суд ижрочилари]
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди раис ва судьялардан иборат бўлади.
Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар суди раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.
Туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий суди раис ва судьялардан иборат бўлади.
Таркиби олти судьядан ортиқ туманлараро, туман, шаҳар судида суд раисининг ўринбосари лавозими жорий этилади.
Бир таркибли туманлараро, туман, шаҳар суди суд раисидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |