Оила психологияси
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30 баллдан кам бўлса
- 31 дан 65 баллгача
- 65 баллдан кўпи
Тест натижалари таҳлили: 30 баллдан кам бўлса: балким сиз учун дўстона муносабатлар унинг шахсидан муҳимроқдир.Балким сиз уни етарли даражада билмасдирсиз, аниқроқи унинг ташқи кўринишидан қониқасиз холос. «Мана қандай ғалабага еришдим, кимни ўзимга ром қилиб олдим!», — дэгандек. Баъзан бундай ҳолат ёқимли ҳамдир, бироқ еҳтиёт бўлинг, ахир Сиз бировлар учун эмас, балки ўзингиз учун жуфт танлаяпсиз! 31 дан 65 баллгача: Идеал севги шунақа: Сиз ўз танлаганингизнинг ташқи кўринишини ҳам, характерини ҳам севасиз, унинг нафақат афзалликларини, яхши хислатларини қадрлаб қолмай, балки яхлитлигича қабул қиласиз. Сиз уни билишга ва тушунишга интиласиз. Албатта, сизга ўз ҳаётингизни бажонидил баҳам кўришни истаган одамингиз билан қизиқмасангиз, яна бошқа ким билан қизиқасиз. Сиз икковингиз ҳамма нарсага қодир эканлигингизни ҳис қиласиз. 65 баллдан кўпи: Севги — ажойиб нарса! Фақат у агар икковлон севгининг ўзини эмас, балки бир-бирлари севса узоқ давом этиши мумкин. Сиз ўз предметингиз билан шу қадар машғул бўлиб кэтгансизки, одамнинг ўзини кўрмайсиз, балким у ҳақидаги ўз тасаввурингизга асосланасиз. Балким сиз ўз севгилингизда, агар уни ўз фантазиянгизда яратилган идеал образгагина асосланиб қолмай, уни яқиндан билишга интилсангиз пушаймон бўлмайсиз. Севги барча туйғулар ичида энг қудратлисидир, шунинг учун ҳам у ақл-у хаёлни, қалб ва вужудни эгаллаб олади. Ф.Волтер. 4-ТЕСТ. «СЕВГИ-МУҲАББАТГА ЛОЙИҚМИСИЗ?» ТЕСТИ. Ўзбекистоннинг таниқли ёзувчиларидан бўлган Пиримқул Қодиров таъкидлаганидек «Севги — бу шундай бир улуғ ва илоҳий сўздирки, кимдир бу сўзни бир гап билан, кимдир кўп гап билан, ва яна кимдир айтолмай қолади». Қуйида таклиф етилаётган тест биз оилавий ҳаёт кечиши ёки кимгадир кераклилик ҳисси бўлиши учун шахснинг ўзи бу ҳисга лойиқлигини аниқлаш имконини беради. Бунинг учун сиз қуйидаги гапларни «ҳа» ёки «йўқ» сўзлари билан тасдиқлашингиз керак бўлади. 1. Эркак киши, менимча, ҳамиша аёлга нисбатан фаолроқ бўлиши керак. 2. Мен севимли кишимга ҳатто арзимас сабабга кўра ҳам шодлик бағишлашни яхши кўраман. 3. Бегона кишилар орасида севимли, мулойим бўлишдан ўзимни йўқотиб қўяман. 4. Севимли кишимга ўзимни ниҳоятда зарур, деб ҳисоблайман. 5. Ҳамкорликдаги ҳаётнинг 15 йилидан кейин хислатлар асосий нарсага айланади. 6. Мен осонлик билан ўз ҳис-туйғуларимни намоён етаманва улар ҳақида бамайлихотир гапира оламан. 7. Фарзандларим, уйим, хислатларим бўлмаганида ҳаётимни ўзгартирардим. 8. Тақдирим билан боғлиқ бўлган киши мен учун энг азиз ва меҳрибон инсон саналади. 9. Очиғини айтганда, севги нима эканини айтишга қийналаман. 10. Мен севадиган инсон билан орамизда юз бераётган нарсалар жуда муҳим ва асосан ўзим учун. 11. Мен севгилимни соғинишдан кўра, уни кўпроқ рашк қиламан. 12. Тақдир мени боғлаган инсонни жуда севаман. 13. Айрим пайтлари севган инсондан чарчаб кетаман. 14. Ҳар доим суюкли кишини шод этишга ҳаракат қиламан. 15. Баъзи ҳолларда бир-биримизни тушунмаётгандек ва турмушимизни турлича тасаввур етаётгандек туюлади. 16. Оилавий ҳаёт муваффақиятли бўлиши учун муҳим қарорларни эр-хотиндан бири қабул қилиши лозим. Тест натижаларини баҳолаш: Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling