Оила психологияси


Download 360.17 Kb.
bet67/79
Sana10.11.2023
Hajmi360.17 Kb.
#1762112
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79
Bog'liq
portal.guldu.uz-Оила психологияси

Мавзу юзасидан саволлар:
1. Давлатнинг оилани мустаҳкамлаш сиёсати ва уни асосий тамойилларини изоҳланг.
2.Ўзбекистонда оилаларнинг мустаҳкамлигига қаратилган қандай ижтимоий-демографик тадқиқотлар олиб борилмоқда?

3.Миллий ғоя ва шахс тарбиясида оиланинг роли қандай?



ЁШЛАРНИ ОИЛАГА ТАЙЁРЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ТЕСТЛАР


1- ТЕСТ. «СЕВГИ ВА ЁҚТИРИШ МАЙЛИ ШКАЛАСИ» ТЕСТИ

Оила қуриш мотивларидан бири севги-муҳаббат ҳисобланади. Оилавий муносабатларнинг қайдаражада кечиши кўпинча шу мотивга боғлиқ. Лекин ҳар қандай инсон ўз ҳис-туйғуларининг севги обекти, яъни танлаган кишисига нисбатан қандай эканлигини билиб олиши керак. Қуйида келтириладиган тест шахсдаги ҳис-туйғуларидан севги ва ёқтиришнинг даражасини аниқлашга ёрдам беради. Бунинг учун шу 14 та тасдиқларнинг ушбу жавоб вариантларидан бирини белгилайсиз: а) ҳа, бу шундай; б) еҳтимол шундайдир; д) у қадар бўлмаса керак; е) бутунлай ундай эмас. Бунда иложи борича тез ишлашга ҳаракат қилинг. Бу тасдиқларнинг тоқ ва жуфт ўринда турганларининг балларини суммасини ҳисоблаш орқали ўзингиздаги ҳиссиёт турини аниқлашингиз мумкин. Бунинг учун тоқ ва жуфт тасдиқлар бўйича олган балларингизни ҳисоблаб чиқинг. Яъни тоқ сондаги тасдиқлар орқали севги даражасини, жуфт сондаги тасдиқлар эса ёқтириш (майли) даражасини билдиради. Қайси шкала бўйича балларингизнинг кўп эканлиги, сизнинг муносабатингизда шу ҳис-туйғу турининг устунлигини кўрсатади. Муҳаббат энг қадимий ва навқирон тушунча. У шу кунгача қариган эмас, бундан кейин ҳам қаримайди. У ҳамиша — Оила психологияси


Т а с д и қ л а р
1. Мен унга мутлақо ҳамма нарсани ишонишим мумкин. 4 3 2 1
2. Бирга бўлган вақтларимизда бизнинг кайфиятимиз доимо мос тушади. 4 3 2 1
3. У фақат меникидир деб айта оламан. 4 3 2 1
4. У жуда ақлли киши. 4 3 2 1
5. Унинг учун мен мутлақо ҳамма нарсага тайёрман. 4 3 2 1
6. Кўпчилик ҳолларда, у одамлар билан танишган вақтларимизда уларга ёқа бошлайди. 4 3 2 1
7. Ўзимни нохуш (ёмон) ҳис қилган вақтларимда фақат у билан суҳбатлашгим,
ҳасратлашгим келади. 4 3 2 1
8. Биз у билан қалбан ўхшашмиз деб ўйлайман. 4 3 2 1
9. Агар, усиз яшашга тўғри келиб қолса, унда менга жуда оғир (қийин) бўлар эди. 4 3 2 1
10. Мен унга ўхшаган бўлишни хоҳлар эдим. 4 3 2 1
11. Унга доимо яхши бўлиши учун мен ўзимни жавобгар деб ҳис қиламан. 4 3 2 1
12. У менга нисбатан яхши муносабатда эканлигига ишончим комил. 4 3 2 1
13. Унинг бошқалардан кўра, менга кўпроқ ишонишини ҳис қилиш менга ёқади. 4 3 2 1
14. У мен билган қизлар (йигитлар) орасида энгжозибали (ёқимлидир). 4 3 2 1



Download 360.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling