Оила психологияси
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15 баллдан кам
- 28 баллдан юқори
- 3-ТЕСТ. «СИЗ УНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА СЕВАСИЗ» ТЕСТИ
Тест натижалари таҳлили: 15 баллдан кам: Ўзингизни ва уни алдашингиз беҳуда, сиз уни севмайсиз. 15—28 балл: Сизнинг ўйлашингизча, Сиз уни севиб қолгансиз, лекин буни аниқ ишонч билан айтиш асосли эмас. 28 баллдан юқори: Сиз ҳақиқатан ҳам уни севасиз. Агар севсанг, муҳаббатингга арзийдиганни сев. Севилган одам Птоломей ёки Афлотун даражасида бўлиши шарт эмас, лекин оз бўлса-да, идрок эгаси бўлмоғи керак. «Қобуснома»дан. 3-ТЕСТ. «СИЗ УНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА СЕВАСИЗ?» ТЕСТИ Қуйидаги тест орқали севги обектингизга нисбатан сиздаги ҳисссиёт даражасини билиб олиш мумкин бўлади. Бунинг учун қўйилган саволга жавобларнинг учтасидан бирини танлашингиз зарурдир ва танлаш жараёнида узоқ ўйламаслик керак бўлади. 1. Сиз одамни бир марта кўрибоқ, шу оннинг ўзида севиб қолиш мумкинлигига ишонасизми? а) нимага бўлмас экан, аслида шунинг ўзи ҳақиқий севги; б) бунақаси бўлмайди, бу севги эмас; д) баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради. 2. Агар Сизнинг дўстларингиз унга шубҳа, нафратли муносабатда бўлишса, сиз уни севган бўлармидингиз? а) сўзсиз; б) ўйлайманки, ҳа. д) ҳеч қачон. 3. Сиз у билан олдин кўрган филмингизни яна қайтадан кўргани борармидингиз? а) агар у буни илтимос қилса (сўраса) борган бўлардим. б) буни қилишдан бахтиёр бўлардим. д) Сиз кинодан сўнг ҳам учрашишингиз мумкин. 4. Агар у сизнинг дўстларингизга ёқмаса, унда Сиз нима қилган бўлардингиз? а) дўстларим билан муносабатларимни аниқлаб олган бўлардим; б) тўғри танлаганлигимдан шубҳаланардим; д) бунақасини тасаввур қила олмайман. 5. У ҳақда гапираётган вақтингизда даставвал нимани эслайсиз? а) қадди-қоматини, ёқимли юзини, баъзан чиройли сочини; б) ақлини, маълумотлилигини, тарбияланганлигини, ўзини тута билишлигини, гаплашганликдаги тетик манерасини, баъзан самимийлигини. д) нима тўғри келса шуни, чунки ўзим танлаганлигимнинг барча афзалликларини мен санаб ўтишга қодир эмасман. 6. Сизлар бирга бўлмаган вақтларингизда, у нима билан машғул бўлишлигини биласизми? а) ҳозирча Сиз ўзингизнинг рақибингиз (рақибангиз) йўқлигига ишонасиз, шунинг учун бунақа арзимаган нарсалар билан бошингизни қотириб ўтирмайсиз; б) ҳа, чунки биз доимо охирги учрашувимиздан сўнг ўтган вақтларда ҳар биримиз билан нима ҳодиса рўй берганлигини бир-биримизга гапириб берамиз; д) биз иккаламиз ҳам еркинмиз, шунинг учун у нима хоҳласа шуни қилиши мумкин. 7. Бир кунмас бир кун Сизларнинг муносабатларингизга якун ясалишини тасаввур қила оласизми? а) мен бу ҳақда ўйлашга журъат эта олмайман; б) эрта ми кечми, бу, албатта рўй беради. д) биз бир-биримизга шу қадар боғланиб қолганмизки, бундай бўлиши мумкин эмас. 8. Ҳаёт сўзсиз гўзал, фақат икковлон бўлса? а) агар одам севган бўлса, акс ҳолда у буни тасаввур ҳам қила олмайди; б) ҳа, ёлғизликда зерикарли бўлади; д) биргаликдаги ҳаёт, фақат бир-бирини ҳақиқатан севувчи икки қалб учун гўзал. 9. Агар Сизлар икковингиз ёлғиз қолган бўлсангиз, ҳаётнинг «буюк» масалалари ҳақида гаплашасизларми? а) бунга деярли вақт етмайди; б) нимага керак? д) ҳа, кўп гаплашамиз. 10. Сизда у билан танишган вақтингиздагига қараганда бошқа одам бўлиб қолганлиги ҳақидаги тасаввур борми? а) Сиз уни қандай тасаввур қилганигизча қолди; б) у бошқача одам бўлиб чиқди, бироқ у шундайлигича сизга яна ҳам кўпроқ ёқади; д) албатта, у дастлабки дақиқаларда тасаввур этилганидан идеал эмас. Тест натижаларини баҳолаш: а б д . а б д
Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling