Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

қуйидаги тавсияларни келтириш мумкин: 
‒ 
академик лицей, касб-ҳунар коллежи, институт ва университетларда 
мафкуравий тарбия изчиллигини таъминлаш зарур. Мафкуравий тарбия ёшлар 
тарбиясида улуғвор мақсад ва вазифаларни ўз олдига қўяди. Шунинг учун бу 
соҳадаги масъул ходимлар ўқувчи-талабаларни мафкуравий тарбиялаш мазмуни ва 
ўзига хос жиҳатлари, мафкуравий тарбиянинг услуб ва воситалари, мафкуравий 
тарбиянинг миллий ва хорижий тажрибалари ҳақида тушунчаларга эга бўлишлари 
лозим; 
‒ 
профессор-ўқитувчилар ғоявий-тарбиявий ишларни кучайтириш
йўллари, талаба-ўқувчиларнинг ёшига мос равишда миллий ғояни сингдиришнинг 
педагогик-психологик хусусиятлари ҳақида чуқур билимга эга бўлиши талаб 
этилади. Ғоявий тарбияни ёшлар онгига сингдиришда, уларнинг ишонч ва 


эътиқодига айлантиришга янгича услуб, ёндашув ва технологияларни қўллаш 
муҳим; 
‒ 
ғоявий тарбияни ёшлар онгига сингдиришда эркин мавзулар танлаш ва 
тақдимотини ўтказишга эътибор қаратиш лозим. Миллий ғояни тарғиб этишда 
роликлар, видеоклиплар, ижтимоий рекламалар, “Виртуал саёҳатлар”, 
“Мультимедия” дастурларидан фойдаланиш лозим; 
‒ 
мамлакатимизнинг бой тарихий-маънавий меросидан, тарихий 
обидалари, музейларидан фойдаланишга ҳам эътибор қаратиш керак. Фидойи 
инсонлар ҳаёти, дунёнинг ахборот майдонида бўлаётган ўзгаришлар, ОАВ, интернет 
маълумотлари ҳақида тўғри тушунчалар шакллантирилиши ўқувчи-талабларда 
тўғри хулосалар чиқара олиш кўникмаларини шакллантиришга замин ҳозирлайди; 
‒ 
ғоявий-тарбиявий ишларда ўқувчи-талабаларда мустақил фикрлай олиш 
кўникмаларини шакллантиришга қаратилган баҳс, мунозараларга алоҳида эътибор 
бериш мақсадга мувофиқ. Мавзуларни иложи борича ҳаёт билан боғлаб ташкил 
қилиш яхши самара беради; 
‒ 
Республикамизда 
бевосита 
фуқаролик 
жамияти 
асосларини 
мустаҳкамлашга қаратилган қонунлар қабул қилинган. Аммо мазкур қонунларни 
ёшлар томонидан англаш ва ҳаётда қўллай олиш кўникмалари ҳозирча 
кўнгилдагидек эмас. Бунда ёшларнинг қонунлар тўғрисида билим ва кўникмаларини 
изчил ривожлантириш талаб этилади; 
‒ 
фуқаролик жамияти асосларининг пировард мақсади – инсон ҳаётини 
муайян маънавий маромда мувофиқлаштириш, ҳар бир шахснинг инсоний 
потенциалини юзага чиқаришдан иборатдир. Зеро, ҳуқуқий маданияти юксак бўлган 
жамият мустаҳкам бўлади ва миллат бирлиги кучаяди. Ҳар қандай жаҳолатдан 
инсонни маърифат қутқаради. Шуни ҳисобга олиб, ёшларга “Жаҳолатга қарши 
маърифат” тамойили моҳиятини тушунтира бориш лозим; 
‒ 
ёшлар тарбиясига таъсир этаётган ижобий (ғоявий-тарбиявий ишлар, 
ОАВ, оила, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари, санъат, маданият ва ҳ.к.) ва айрим 
салбий (диний экстремизм, терроризм мафкураси, миссионерлик, прозелетизм, 
лоқайдлик, бефарқлик, тарбиявий ишларда учраётган камчиликлар ва ҳ.к.) омиллар 
очиб берилиши, улардан огоҳлантириш зарур; 


‒ 
ижобий 
омиллар 
самарадорлигини 
ошириш, 
фаолиятини 
мувофиқлаштириш, салбий омиллар таъсирини бартараф этишнинг йўналишлари, 
метод ва воситаларидан ғоявий-тарбиявий ишларда самарали фойдаланиш лозим; 
‒ 
ёшларни огоҳлик, ҳушёрлик ва ғоявий курашувчанлик руҳида 
тарбиялаш, эгоцентризм (ахлоқсизлик) ғоясини ёйиб, халқни мафкуравий жиҳатдан 
бузишга интилаётган ёт ғояларга қарши курашда ёшлар фаоллигини ошириш бўйича 
ўтказиладиган диний-маърифий кураш борасидаги тадбирларга диний идоралар 
вакилларини доимий жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling