Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

339 таколлежлар 163 та, техникумлар 214 тани ташкил 
этади.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 
159 та, шу жумладан, Тошкент 
шаҳрида 
72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан: 
университет 
28 та, институт 47 та, академия 3 та, консерватория 1 та, филиаллар 26 
та, хорижий ОТМ ва унинг филиаллари 30 та, нодавлат ОТМ 24 тани ташкил этади.
Ўзбекистондаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган 
талабалар жами 
571,5 минг нафарни ташкил этган. Шундан, ОТМларда таълим 
олаётган талабаларнинг 
311,5 минг нафарини ўғил болалар, 260 минг нафарини қиз 
болалар ташкил этмоқда
4

Юқоридаги далилларнинг келтирилишидан мақсад мамлакатимизда соғлом ва 
баркамол авлод тарбияланаётганлиги, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал 
4
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021–2022-ўқув йилидаги статистик 
маълумотлари. 2021 йил. 


салоҳияти рўёбга чиқаётганлиги ҳамда жамиятимизнинг доимий ва узоқ истиқболга 
мўлжалланган устувор дастури ўз вазифасини ўтаётганлигидан далолат беради. 
Болаларни баркамол инсон қилиб етиштиришда таълим муассасасини оила 
билан мустаҳкам боғламаcдан, тарбия соҳасидаги бутун ишларни муваффақиятли 
амалга ошириб бўлмайди. Шу мақсадда ота-оналар ўртасида таълим-тарбияга оид 
ташвиқот ишларини кенгайтириш, уларни таълим муассасасининг фаол 
ёрдамчиларига, талабаларнинг барча ишларида ҳар томонлама фойдали 
ташкилотчиларига айлантириш зарур. 
Ҳар бир ўқувчи-талабани яхши инсон қилиб тарбиялашдан устоз-мураббий 
ҳам, ота-она ҳам манфаатдор. Мақсад бирлиги устоз-мураббийни ота-оналар билан 
боғлаб туради. Ўқувчи-талаба қандай характерга эга бўлишидан қатъи назар унинг 
ота-онаси билан доимий алоқада бўлиб туриш устоз-мураббийнинг вазифасига 
киради. Устоз-мураббийнинг ота-оналар орасидаги обрўси кўпинча ўқувчи-
талабанинг фикри, мулоҳазалари асосида ҳам шаклланади. Шунингдек, устоз-
мураббийнинг ота-оналар тўғрисидаги фикри ҳам ўқувчи-талабанинг суврати ва 
сийратидан олган таассуротларига асосланади. Устоз-мураббийнинг одоби жамоада
 
ҳам, ота-оналарда ҳам нотўғри фикр, таассурот қолдирмаслигини тақозо қилади. 
Ҳар бир ота-она мазкур таълим муассасасида олиб бориладиган барча 
тадбирлардан хабардор бўлиши учун таълим муассасалари билан ҳамкорликни 
кучайтиришда 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling