Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

1,55 бараварга, тўгарак раҳбарларининг иш ҳақи 1,5 бараварга оширилди. 
Инструктор-услубчилар ва услубчилар иш ҳақи тўгарак раҳбарлари базавий таъриф 
ставкалари миқдорига тенглаштирилди. 
Ўқувчиларни “Баркамол авлод” болалар мактабларига қамраб олиш даражаси 
(умумтаълим мактабларидаги ўқувчилар сонига нисбатан) 
10,5 фоизга ҳамда 2024 
йилга қадар давлат-хусусий шериклик асосида робототехника ва инженерлик 
тўгараклари улуши (жами тўгараклар сонига нисбатан) 
10 фоизга етказилади. 
Шунингдек, “Болалар кутубхоналари” ва мактаб кутубхоналари учун жаҳон ва 
миллий адабиёти дурдоналарига кирувчи асарларнинг аудиокитоб шакли яратилади. 
Олиб борилган кузатишлар натижасида қуйидаги 
хулосаларни чиқариш 
мумкин: 


– Оилавий тарбия самарадорлигини ошириш омилларидан бири бола шахсини 
камолотга етказиш учун уни ҳар томонлама ўрганиш, шунингдек, оилавий тарбия 
усуллари ва шаклларига ижодий ёндашиш, уни такомиллаштиришдир. Ўқувчи-
талабаларни ҳар томонлама ўрганиш уларни ўқишга, меҳнатга, ўз-ўзига, ўраб турган 
муҳитга, инсон камолоти учун зарур бўлган сифатлардан энг муҳимларини ажрата 
олишга ўргатиш имконини беради. 
– Ота-оналар ўртасида тарбияга оид билимларни тарғиб қилиш, айниқса, оилавий 
тарбияда қийинчиликка учраётган ота-оналарга жамоатчилик ёрдамини кучайтириш 
лозим. 
– Оилавий тарбияда ижобий ютуқларни қўлга киритган ота-оналарнинг 
тажрибаларидан фойдаланиш учун уларни таълим муассасининг кенгайтирилган 
йиғилишларига, ота-оналар қўмиталарининг мажлисларига таклиф этиш ва ўз 
тажрибалари билан ўртоқлашишни йўлга қўйиш ниҳоятда муҳимдир. Улардан 
унумли фойдаланиш учун таълим муассасаларда ташкил этилган ота-оналар куни 
ишини жонлантириш. 
Ота-оналар 
қўмиталари 
раҳбарларининг 
бевосита 
бошчилигида
радиоалоқаларни ташкил этиш. Бунда “Ота-оналар – илк тарбиячи”, “Ота-
оналарнинг бола тарбиясидаги шахсий намуналари ва уларнинг аҳамияти”, 
“Ёшларни меҳнатга, ҳаётга, турмушга ўргатиш ва тайёрлашда таълим 
муассасасининг ўрни” бўйича эшиттиришларни тайёрлаб, изчил ўтказиш зарур. 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling