Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари. Узлуксиз таълим 
ва тарбия тизимининг бу бўғинида мафкуравий тарбиянинг ўзига хос босқичи 
амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим 
муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаган ҳолда янги ўқув йилига 
тайёргарликнинг бориши, 
11 йиллик ўрта таълим тизимини жорий этиш, ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, янги очилган олий 
таълим муассасалари, филиаллар фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар 


ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида мутассадди вазирлар ва уларнинг 
ўринбосарлари билан учрашув ўтказди. 
Учрашувда барча вазирларга бугунги кун талабидан келиб чиқиб, таълим 
тизимини янада такомиллаштириш учун ахборот коммуникация технологияларини 
жорий этиш ва таълим сифатини яхшилаш каби масалалар муҳокома қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги 
“Олий 
таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш 
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сон қарорига 
мувофиқ, 2017

2018-ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати 
икки йил
этиб белгиланган ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига
 юклатилган. 
2020–2021-ўқув йилида 
Республикада жами олий таълим муассасалари 
тасарруфида 
69 та академик лицейлар ўз фаолиятини олиб бориб, шундан Тошкент 
шаҳрида – 
24 та ва бошқа вилоятларда – 45 тани ташкил этади. Уларда ўқувчиларга 
аниқ фанлар, табиий фанлар, хорижий тиллар ҳамда ижтимоий-гуманитар фанлар
 
таълим йўналишларида чуқурлаштирилган ҳолда таълим берилади. 
Касб-ҳунар мактаби 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling