Оиланинг маҳалла ва таълим муассасалари билан ҳамкорлигини кучайтириш истиқболлари


Мактабдан ташқари таълим муассасалари


Download 328.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/13
Sana24.12.2022
Hajmi328.38 Kb.
#1054281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ОИЛА МАҲАЛЛА МАКТАБ ҲАМКОРЛИГИ 221213 172714

Мактабдан ташқари таълим муассасалари. Мактабдан ташқари таълим ва 
тарбия муассасалари ушбу масалада алоҳида имкониятларга эга. Чунки улар бир 
томондан, ўсмирларнинг бўш вақтларини тўлдириб, бекорчиликдан асраса, иккинчи 
томондан, ўсмирларга миллий мафкурани сингдириш улар қизиққан касб-ҳунар, фан 
тўгараклари иши, йўналиши билан уйғунлаштирилади. Учинчидан, натижада бу 
ўсмир ёшлар онгига ёт мафкуралар таъсирини чеклайди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ таълими 
тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2021 йил 27 майдаги
“Мактабдан ташқари таълим тизимини 
такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-331-сон 
қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги техник ижодкорлик
бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология бўйича “Баркамол авлод” Республика 
болалар марказлари негизида Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби, 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) 
“Баркамол авлод” болалар марказлари негизида ҳудудий “Баркамол авлод” болалар 
мактабларини ташкил этиш белгиланди. 
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва 
вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари 
негизида “Болалар кутубхоналари” ташкил этилди. 
Бундан ташқари, болалар туризмини тизимли ривожлантиришга алоҳида 
эътибор қаратилиб, 2020–2023-йилларда Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, 


Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари 
ҳузурида 
100–200 ўринли “Болалар сайёҳлик базалари” ташкил этилди. 
Қарорнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, унда Ўзбекистон Республикаси 
Халқ таълими вазирлигининг мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш бўйича 
асосий вазифалари билан бирга 2019–2021-йилларда халқ таълими тизимидаги 
мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича 
“Йўл харитаси”, 2020–2024-йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция 
қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган “Баркамол авлод” болалар мактаблари 
ҳамда 2020–2023-йилларда янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва 
мукаммал таъмирланадиган “Болалар кутубхоналари”нинг асосий параметрлари 
тасдиқланди. 
2020–2021-ўқув йилидан бошлаб, барча “Баркамол авлод” мактабларида 
“STEAM – таълим” (Science – табиий фанлар, Technology – технологиялар, 
Engineering – муҳандислик, Art – санъат, Mathematics – математика) дастури жорий 
этилиб, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчилар қизиқишига кўра “Баркамол 
авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ташкил этилди. 
“Баркамол авлод” болалар мактаблари ходимларини ижтимоий ҳолатини 
яхшилаш, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун шарт-шароит яратиш 
мақсадида, 2020 йил 1 январдан бошлаб директор ва директор ўринбосарларининг 
иш ҳақи 

Download 328.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling