Oilashunoslik ta’lim yo‘nalishi: Gumanitar fanlar


-Mavzu:Bolalarni vatanparvarlik va insonparvarlik ruhida tarbiyalash


Download 0.52 Mb.
bet37/43
Sana04.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1165513
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   43
Bog'liq
oila majmua

34-Mavzu:Bolalarni vatanparvarlik va insonparvarlik ruhida tarbiyalash.
Reja:
1.Оилада бола маънавиятини шакллантиришнинг асосий йўллари
2. Bolalarnivatanparvarlikruxidatarbiyalash.
3. oilada ota- onaning o’rni.
Оилада бола маънавиятини шакллантиришнинг асосий йўллари ва шарт-шароитлари нималардан иборат? Уларнинг фақат айримларини санаб ўтамиз:
1. Оиладаги меҳр-муҳаббат муҳити. Ушбу туйғудан маҳрум бўлган киши ўз яқинларини, ватандошларини, Ватанини ҳурмат қилишга қодир бўлмайди, одамларга яхшилик қила олмайди. Оиладаги меҳр-муҳаббат ва самимият, оила аъзоларининг бир-бирига эътиборлилиги ва ғамхўрлиги болалар руҳиятига кучли таъсир қилади, боланинг ҳис-туйғулари намоён бўлиши, унинг маънавий эҳтиёжлари шаклланиши ва амалга ошиши учун кенг имкониятлар беради. Бизларнинг барчамиз ўз ишлари билан банд бўлган ва бир уйда яшайдиган одамларнинг алоҳида бир гуруҳига мансуб бўлишгина эмас, балки яқин кишиларимизнинг олдимизда эканлигини ҳис этишга, ўз индивидуаллигини, такрорланмаслигини, ўзининг алоҳида хусусиятини, ўз анъаналарини яратадиган оиланинг умумий муҳитидан нафас олишга эҳтиёж сезамиз.
2. Самимийлик муҳити. Ота-оналар ҳаётнинг муҳим аҳамиятли ҳолатларида болаларга ёлғон сўзламаслиги керак. Бола ҳар кандай ёлғон, алдаш, сохтакорликни фавқулодда ўткирлик билан тез сезади; уни пайқаб
саросима ва васвасага тушади, шубҳа-гумонга ғарқ бўлади. Агар бирор гапни болага айтиш мумкин бўлмаса, у ҳолда бемани гапни ўйлаб топиб, сўнгра каловланиб қолгандан ёки ёлғон сўзлаб алдагандан, буни бола билиб қолганидан
кўра ҳамма вақт яхшиси тўғри жавоб беришдан кочиш ёки болага билдиришнинг маълум бир чегарасидан нарига ўтмаслик лозим. Ҳеч қачон «Буни билишга ёшлик қиласан» ёки «Буни сен барибир тушунмайсан», демаслик керак.
Бундай жавоблар боланинг юрагидаги кизиқувчанлик ва худбинликни кўзлайди. Яхшиси «Мен буни сенга айта олмайман: ҳар бир киши маълум бир сирларни ўзида сақлашга мажбурдир, ўзгаларнинг сирига аралашиб ҳадеб
сўравериш одобдан эмас ва камтарликка кирмайди», деб
жавоб берган маъкул. Бу билан тўғрилик ва самимиятга зиён етмайди, бурч, интизом ва одоблиликдан аник сабоқ берилади.
3. Тушунтириш. Сўз билан таъсир кўрсатиш. Сўз билан гарбиялаш учун сўз тарбияланувчининг фикрида ва калбида из қолдириши керак. Бунинг учун эса сўзларнинг маъносига тушуниб етишни ўргатиш лозим. Фақат ана шундагина ҳиссий таъсир килишга умид қилишимиз мумкин. Тарбиячи аник фактлар, вокеалар, ҳодисалардан умумий ҳакикатларни, хулқ-атвор принципларини очиб беришга ўз вақтида ўтиши керак. Ўсмирлар мулоҳаза қилишни ёқтиришади, бироқ ота-оналар уларнинг балоғатга етмаганлигини таъкидлаб, буни улар ҳали кичкина эканлиги ва шу сабабли улар ўз фикрини билдиришга кичиклик қилиши билан изоҳлаб кўпинча уларнинг мулоҳазаларини бўлишади. Бироқ, айнан мана шу мулоҳазалар орқали ўсмирлар маънавий-аҳлоқий тушунчаларни англаб оладилар.
4.Боланинг кўз ўнгида меҳнат билан шуғулланиш. Бола катталарнинг ишини мунтазам равишда кузатиб бориб, буни ўйинда амалга оширишга ҳаракат кила бошлайди, сўнгра ёрдамчи сифатида меҳнат жараёнига кириша бошлайди, ва, ниҳоят, ишни мустақил бажаришга киришади.
5. Бола ҳаётидан дабдаба, қашшоқлик, ҳаддан ташқари
мазахўрлик, алкогол сингари ҳолатларни истисно килиш зарур.
6. Болани ахлоқсиз одамлар билан мулоқотга киришишдан эҳтиёт қилиш зарур. Имитация (тақлид килиш) билимлар ва тажрибани эгаллаб олишнинг муҳим усули ҳисобланади. Имитация инстинкти болани ўз атрофидаги барча одамларнинг барча хатти-ҳаракатларини қайтаришга мажбур қилади. Бола фақат 7 ёшга тўлгандан кейин ўз аҳлоқий асосларини шакллантиради ва атрофдаги одамларнинг хулқ-атвори ва қилмишига баҳо бериши мумкин. Шу сабабли болани севадиган ва унга яхшилик тилайдиган катта ёшдагилар ўзларининг ахлоқсиз хатти-ҳаракатлари билан болага намуна бўлмаслик учун ўзларининг ҳар бир қадамини қатъий назорат қилишлари зарур.
7. Ота-оналар оилавий муносабатларнинг софлигига эътиборни қаратишлари зарур.
Демак, оила бир канча функцияларни бажарадиган ижтимоий институт ҳисобланади. Бу функциялар ичида муайян бир мафкура доирасида мустаҳкамланган ғоялар, қадриятлар, ғоялар тизими асосида дунёқарашни шакллантириш функцияси ҳам бор.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling