Oilashunoslik ta’lim yo‘nalishi: Gumanitar fanlar
Download 0.52 Mb.
|
oila majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 32- Mavzu:Фарзандликбурчинингмаънавийасослари.
Tаyanch tushunchаlаr:
1. Аlimеnt-vоyagаеtmаgаn, shuningdеkvоyagаеtgаnmехnаtgа lаyokаtsiz, yordаmgа muхtоj shахslаrgа tа’minоt bеrish mаjburiyati 2. FХDYO - fukаrоlik хоlаti dаlоlаtnоmаlаrini yozish 3. ОITS – оdаm immunitеti tаkchilligi vа virusi 32- Mavzu:Фарзандликбурчинингмаънавийасослари. Reja: Ota –onaning farzand oldidagi burchi. Farzandning ota- ona oldidagi burchi. Фарзанднинг бурчи ва масъулияти масаласи миллий ва диний анъаналарда, давлат томонидан қабул қилинган қонунлрда ҳам ўз ифодасини топган. Ўзини халқ олдида бурчли, масъулиятли деб билиб, ота-онасини унутган шахсни маънавиятли инсон деб бўлмайди. Умуман инсон зоти ватанга, жамиятга, халқига, ҳурмат ота-онага бўлган ҳурматдан бошланади. Ота-онага ҳурматсизлик иймонсизликнинг белгисиди р. Жамият тараққиётининг барча даврларида шахснинг обрў-эътибори ўз ота-онасига муносабати билан белгиланиб келинган. Ота-онани қаровсиз қолдирган, уларга азоб бериб ҳақоратлаганлар “оқпадар” дейилган. Ўзбекларда “оқпадар” деган сўз жуда оғир ҳақоратдир, жамиятнинг нафратига дуч келишнинг ифодасидир. Оқпадарлардан ота-онагина эмас, балки барча қариндош-уруғлар, бутун жамоатчилик юз ўгиради. Имом ал-Бухорий Расули Акрамнинг фарзандлик бурчи ҳақида қуйидаги фикрларини келтиради: “Қайси бир мусулмон фарзанди эрталаб савоб умиди билан ота-онасини зиёрат қилса, Оллоҳ Таоло унга жаннатнинг иккита эшигини очади. Агар уларнинг бирини зиёрат қилса, Оллоҳ Таоло унга жаннатнинг бир эшигини очади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Оллоҳ Таоло ундан рози бўлмайди”. Ота-она дунёдан кўз юмаётганида биздан рози бўлганини айтишади. Лекин биз ҳамма вақт ҳам ота-она олдидаги бурчимизни тўла бажара олмаганимиздан афсусланамиз. Ота-онани хурсанд қилиш учун қўлимиздан нима келса қиламизки, қандайдир армонлар юрагимизда қолиб кетади. Бу ҳам инсон қалбида чуқур ўрин олган иймон ва виждонниг садосидир. Ота-она меҳри шунчалик чексизки, ноқобил фарзандларидан кўп азоб-уқубат кўрган ота-оналар ҳам ўлар чоғида “Мен сендан розиман, болам”, дейишади. Бундай чексиз меҳрнинг маънавий илдизларини ўзимиз ота-она бўлганимиздан кейин чуқурроқ тушунамиз. Ота-онага яхши муносабат фарзандларимиз учун катта тарбия мактабидир. Расули Акрамнинг қуйидаги фикрлари ибратли: “уч тоифа одамларнинг дуоси ҳеч шубҳасиз Оллоҳ Таоло олдида мақбулдир: мазлум кишининг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг (фарзандга қилган) дуоси”. Баъзи ёшлар қариган ота-оналарини кексалар уйига олиб бориб қўядилар. Бундай ҳол ўзбеклар орасида аввал бўлмаган бўлса ҳм ҳозир учраяпти. Одамлар бундай ишлардан олдин нафратланса, ҳозир бироз кўникиб қолганга ўхшайди. Баъзилар кексалар уйида яшаш анча тинч, у ерда шифокорлар тез-тез хабар олиб туришади, дейишади. Бу фикрлар миллий маънавиятимизга, диний қадриятларимизга бутунлай зиддир. Кексайган одамга яхши кийим, етарли озиқ-овқат эмас, дарди учун фарзандларнинг меҳр-оқибати керак. Кексаларнинг дарди учун фарзандларнинг ширин сўзи-ю, набираларнинг кулгусидан, шўхлигидан ортиқроқ шифо бўлмаса керак. Одам кексайган чоғида ўзини яккаланган, жамоат эътиборидан четда қолган киши сифатида ҳис қила бошлайди. Улар кўпроқ эътиборга, ширин сўзга, меҳр-оқибатга эҳтиёжманд бўладилар. Тўғри ҳаётда ҳамма ота-она бир хил эмас. Шундайлар ҳам борки, улар ҳаётни беш кунлик маишат, роҳат-фароғт деб тушунадилар. Бундайлар фарзанд кўрсалар ҳам уларни боқиш ва тарбиялашни ўзлари учун оғир юк деб ўйлайдилар. Улар ота-она эмас, балки қалбида шафқат туйғуси, меҳр-оқибат бўлмаган одамсифат маҳлуқлардир. Фарзандлар-чи? Болалар уйига ташлаб кетилган гўдак доим онасини, ўз онасини кутади. Бу меҳр уруғи гўдак қалбига илоҳий қудрат икритган кучдир. Онасиз қолган гўдакларга бошқа аёллар қанча меҳрибонлик кўрсатсалар ҳам бу ҳеч вақт туққан она меҳри ўрнини босаолмайди. Етимлик дрдини етим бўлиб, она-онанинг мга ташна бўлганлар яхши билади. Фарзандлар ота-онадан ёмонлик кўриши мумкин. Лекин бу ёмонликка ёмонлик билан жавоб бериш шарт эмас. Кечиримлилик туйғуси фарзандларга хос бўлиши даркор. Бу ҳам оддий бурч эмас, балки инсон қалбидаги туғма маънавиятдир. Фарзандларнинг жамият ва халқ олдидаги бурчи тўғрисида кўп китоблар ёзилган. Лекин уларнинг ичида ота-она олдидаги бурч тўғрисида ёзилган асарлар кам. Жамиятни ўйлаб, ота-онани унутиш ҳам ўзбекона маънавият мезонларига тўғри келмайди. Ота-онани рози қилган фарзандлардангина эл рози бўлади. Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари «Қобуснома»да зикр этилишича, «...фарзандга яхши от қўйиш, фарзандни яхши дояга топшириш, суннат қилиш, тўйтомоша бериш, нлм ва касбҳунар ўргатишдан иборатдир». Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида ҳам ота-она бурчи ҳақида шундай дейилади: «Ўғил, қиз туғилса яхши билки бас, Уйда тарбия қил, бошқа ердамас. Устознинг яхшисин танла албатта, ўғил, қиз пок ўсар, ёмондан четда. Ўғил, қизга ўргат, билим ҳам одоб, бахтга ёр бўлур у, бўлмағай хароб, ўғилга хотин, қизни эрга бер, қайғу ғамсиз яна, аё қутли эр. Ўғил топсин санъат ҳунарда камол. Бу ҳунар билан у тера берар мол, ўғилни тергаб тур: бўш қўйма зинҳор. Бенаф, бебош бўлар, югурар бекор». Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ота-она фарзанд тарбиясида жамият олдида ҳам жавобгардирлар. Ҳар томонлама етук фарзанд тарбиялаш ота-онанинг асосий, мажбурий бурчидир. Ота-онани ҳурмат ва иззат қилиш, кексайганда моддий таъминлаш, улар насиҳатига қулоқ тутиш ва уни сўзсиз адо этиш фарзанднинг ота-она олдндаги бурчи ҳисобланади. Фарзанд элюрт олдида отгона обрўсн, қадрқимматинн кўтариши лозим. Фарзанд, анниқса, отани ҳурмат қилишга, топшириқларини бекаму-кўст бажаришга мажбур. Унинг кўнглини оғритиш асло мумкин эмас. Оқил фарзанд ота қадрини юксак тутади. Халқимиз «Ота қарғиши ўқ», - деб бежиз айтмаган. Уламою фузалоларимиз фикрига кўра: ота фарзанд уйидаги истаган нарсани олиши мумкин экан. Фарзанд эса ота уйидан унинг рухсатисиз ҳеч нарсани олишга ҳаққи йўқ экан. Бордию, шундай қилса ва бундан ота кўнгли оғриса, бу фарзанднн ота номидан Оллоҳ оқ қилар экан. Шунингдек, фарзанд онанинг тунда бир лаҳзалик уйқусидан туриб, оқ сут берган қарзини умр бўйи онасини елкасида кўтариб юрса ҳам узолмас экан. Мана, фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи нима билан белгиланади! Оилада келиннинг ҳам қайнона-қайнота олдидаги бурчи фарзанд бурчи демакдир. Халқимизнинг маънавий мероси ҳисобланадиган меҳнатсеварлик, меҳр-оқибатлилик, биродарлик, инсонпарварлик, мардлик, ҳалоллик, иймон-эътиқодлилик каби фазилатларни, Абу РайҳонБеруний, Нажмиддин Кубро, Аз-Замахшарий, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Аҳмад ал-Фарғоний, имом ал-Бухорий, имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд ва шу каби мутафаккирларимизнинг маънавий меросини авайлаб-асраш, асрлар давомида қадрият даражасига кўтарилгаи миллий маънавий меросни келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг жамият олдидаги, инсоният олдидаги, келажак авлод олдидаги бурчимиздир. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling