Ustavi (yangi tahrir) умумий қоидалар
Download 32.32 Kb.
|
Устав нев 26.05.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ
- ЖАМИЯТНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ
- ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ
- ТАЪСИСЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Таъсисчининг 2022 йил 26 майдаги 3 қарори билан «ТАСДИҚЛАНГАН» «WORLD SHEROBOD» Mas'uliyati Cheklangan Jamiyatining USTAVI (YANGI TAHRIR) УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Масъулияти чекланган жамиятининг (бундан буён матнда «Жамият» деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган. Жамиятнинг ягона Таъсисчиси - Ўзбекистон Республикаси фуқароси QILICHEV BEHZOD BAXRITDINOVICH (паспорт маълумотлари: АD0012094, ИИВ 26277 2021 йил 05 январда берилган, Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Марказ-13, 8 уй, 10 хонадонга доимий рўйхатга олинган). Жамиятнинг тўлиқ расмий номи: Давлат тилида - «WORLD SHEROBOD» Mas’uliyati cheklangan jamiyati, қисқача номланиши - «WORLD SHEROBOD» МChJ; Рус тилида - Общество с ограниченной ответственностью «WORLD SHEROBOD», краткое наименование - ООО «WORLD SHEROBOD». Инглиз тилида- «WORLD SHEROBOD» Limited Liability Company, short – «WORLD SHEROBOD» LLC. Жамиятнинг жойлашган жойи (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, г.Термиз ,Алпомиш МФЙ,5-кичик даха,дом. 2,ком 33 . Жамият чекланмаган муддатга ташкил этилади. ЖАМИЯТНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига асосан юридик шахс ҳисобланади. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади. Жамият ўз фаолиятини мазкур Устав ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ амалга оширади. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради. Жамиятнинг таъсисчиси унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган хиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Жамиятнинг ўз хиссасини тўла қўшмаган Таъсисчи Жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир Таъсисчи хиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. Жамият ўзининг фирма номи билан штамп ва бланкаларга, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўз эмблемасига, товар белгисига эга бўлишга ҳақли. Жамият ўз эгалигида мустақил балансда ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга, ўз номидан ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. ЖАМИЯТНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ ВА ВАКОЛАТХОНАЛАРИ Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ваколатхоналар ва филиаллар ва бошқа алоҳида бўлинмалар тузишга ҳақли. ЖАМИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАН МАҚСАД ВА ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИ Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад турли хил тижорат хизматларини кўрсатиш, озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат товарлари билан чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш, турли махсулотларни ишлаб чиқариш натижада таъсисчининг манфаатлари учун фойда олиш. Жамият қуйидаги асосий фаолият турлари билан шуғулланиши мумкин: сайёхлик фаолияти (79120); товар ёки махсулотлар ҳақида турлича мақолалар, шархлар тайёрлаш хизматларни кўрсатиш; брендларни ҳамда товар белгиларини оммалаштириш бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш; расмий учрашувларни, конференцияларни ва кўргазмаларни, корпоратив тадбирларни ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш, рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш фаолиятини амалга ошириш; бизнесни ривожлантиришга оид консалтинг ҳамда маркетинг хизматларни кўрсатиш; кўргазмаларни ва конференцияларни ташкил қилишда воситачилик хизматларини кўрсатиш; бизнес режа ва бизнес лойиҳаларни тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш; ЭҲМ учун яратилган дастурларни ишлаб чиқариш; чет эл ва миллий мутахассиларни (тренерларни) таклиф қилиб, турлича тренинглар ўтказиш; товар ёки махсулотлар ҳақида турлича мақолалар, шархлар тайёрлаш хизматларни кўрсатиш; брендларни ҳамда товар белгиларини оммалаштириш бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш; маркетинг хизматларини амалга ошириш; тантанали маросимларни ташкил этиш хизматларини (тўй, юбилей, туғилган кун, тақдимот, очилиш маросимлар, корпоратив тадбирлар ва ҳоказолар) кўрсатиш; тўй, юбилей, тақдимот, очилиш маросимлар, корпоратив тадбирлар ва бошқа тантаналарнинг мавзули режаларини (сценарийларини) ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ҳамда концерт хизматларини кўрсатиш; саҳналаштириш ва режиссёрлик ишларни бажариш; видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматларини кўрсатиш; дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари шунингдек рассомлик санъатини амалга ошириш; қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа ҳар қандай фаолият турлари. Амалга оширилиши учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият тегишли махсус рухсатнома (лицензия) олинганидан кейингина амалга оширилади. ТАЪСИСЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ Жамият таъсисчиси қуйидагиларга ҳақлидир: Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш; қонун ҳужжатларида ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш; фойдани тақсимлашда ва унинг тегишли қисмини олишда иштирок этиш; Жамиятнинг устав фондидаги ўз улушини ёҳуд унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида ва Жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда учинчи шахсларга сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг тасарруф этиш; Қонун ҳужжатларида ва Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда Жамият таъсисчилари таркибига янги таъсисчиларни киритиш; Жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг тўлиқ ёки бир қисмини ёҳуд унинг қийматини олиш; Жамият Таъсисчиси Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга хам эга бўлишлари мумкин. Жамият Таъсисчисининг мажбуриятлари: Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга амал қилиши; Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда хисса қўшиши; Жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмаслиги шарт. Жамият таъсисчисига Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин. Download 32.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling