Ustavi (yangi tahrir) умумий қоидалар


ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ


Download 32.32 Kb.
bet3/3
Sana28.12.2022
Hajmi32.32 Kb.
#1019277
1   2   3
Bog'liq
Устав нев 26.05.2022

ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ

  1. Жамият томонидан белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.

  2. Жамият барча солиқларни ва мажбурий тўловларни тўлаганидан кейин унинг ҳисобида қолган маблағлар Жамиятнинг фойдасини ташкил этади.

  3. Жамият йилнинг хар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

  4. Жамият устав фондининг 15% миқдорида захира фондини шакллантириши мумкин. Жамиятнинг захира фонди унинг зиёнларини қоплаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда Жамиятнинг устав фондидаги улушни (улушнинг қисмини) сотиб олиш учун мўлжалланган.




  1. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

  1. Жамиятнинг бошқарув органлари бўлиб:

-Таъсисчининг якка тартибда қабул қилинган ва ёзма равишда расмийлаштирилган қарори - Жамият олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор деб ҳисобланади.
- Директор жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиши мумкин.
13.2. Жамиятда кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкин.



  1. ТАЪСИСЧИ ТОМОНИДАН ЯККА ТАРТИБДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ВА ЁЗМА РАВИШДА РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН ҚАРОРИ

  1. Жамиятнинг олий бошқарув органи бўлиб Таъсисчининг якка тартибда қабул қилинган ва ёзма равишда расмийлаштирилган қарори ҳисобланади.

  2. Қуйидаги масалалар бўйича фақат Таъсисчининг якка тартибда қабул қилинган ва ёзма равишда расмийлаштирилган қарори қабул қилинади:

  • Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • Жамиятнинг уставини тасдиқлаш;

  • устав фондининг миқдорини белгилаш ва ўзгартириш;

- таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

  • ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

  • йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;

  • Жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);

  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;

  • бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

  • тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш.

Кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича қарорлар Таъсисчи томонидан якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.



  1. ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАН

  1. Жамиятнинг ижро этувчи органи бўлиб Жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарликни амалга оширувчи Директор ҳисобланади.

  2. Жамиятнинг Директори Таъсисчи томонидан тайинланади ва худди шундай тартибда лавозимидан озод қилинади.

  3. Директор лавозимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси тайинланиши мумкин. Директор билан тузилган меҳнат шартномаси Жамият номидан Жамият Таъсисчиси томонидан имзоланади.

  4. Директор Таъсисчининг қарори билан ўз лавозимидан озод қилиниши мумкин.

  5. Жамиятнинг Директори:

  • Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, унинг манфаатларини Ўзбекистон Республикаси давлат органларида ва бошқа давлатлар органларида, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ифодалайди ва, шунингдек битимлар тузади;

  • Жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради, банкларда ҳисоб-китоб рақамлари, шу жумладан валюта ҳисоб-китоб рақамлари, ва бошқа ҳисоблар очади;

  • Жамиятнинг ташкилий тузилмасини ва штат жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

  • Жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор килади, ходимларга нисбатан рағбатлантириш чораларини ва интизомий жазоларни қўллайди;

  • Жамиятнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруклар ва фармойишлар чиқаради;

  • Таъсисчи қарорини тузиш ва бажаришни ташкиллаштиради ва уларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;

  • Жамият бўйича ҳисоботлар тақдим этилишини ташкиллаштиради;

  • Таъсисчи томонидан унга юклатилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Директор Таъсисчига ҳисобот беради ва унинг олдида Жамият фаолиятининг амалга оширилиши ҳамда унга юклатилган вазифа ва топшириқларнинг бажарилиши учун жавобгардир.

  2. Директор Жамият мол-мулкини тасарруф этиши ва Таъсисчининг қарори бўйича йирик битимлар тузиши мумкин.




  1. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ

  1. Жамиятда алоҳида назорат килувчи органнинг тузилиши кўзда тутилмаган.

  2. Жамиятнинг молиявий-хужалик фаолияти устидан назорат Таъсисчи ёҳуд мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.




  1. ЖАМИЯТНИНГ ТИЖОРАТ СИРИ

  1. Жамиятнинг тижорат сири дейилганида тарқатилиши (бериш, узатиш) унинг манфаатларига зарар етказувчи, Жамиятни бошқариш, режалаштириш, молиялаштириш ва бошқа фаолияти билан боғлиқ бўлган услубий ахборот, маълумотлар тушунилади.

  2. Ҳар бир ходим Жамиятнинг молиявий ва бошқа фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай, шу жумладан тасодифан олинган маълумотнинг тарқалиб кетмаслик чораларини кўриши ва бундай ахборотнинг тарқатилишидан огоҳлантириш шарт.

  3. Тижорат сири тарқатилган ҳолда Директор ахборотнинг тарқалишидан огоҳлантириш учун барча чораларни кўради ҳамда айбдор шахсга нисбатан уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача бўлган чораларни қўллайди.




  1. ЖАМИЯТНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

  1. Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49-55-моддаларида ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49-55-моддаларида назарда тутилган тартибда қайта ташкил этилади ёки тугатилади.

  2. Жамиятни қайта ташкил этиш Таъсисчининг қарори бўйича қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва қайта тузиш шаклида амалга оширилади.

  3. Жамиятни тугатиш Таъсисчининг қарори ёки Хужалик судининг қарори асосида амалга оширилади.

  4. Жамиятни давлат рўйхатига олган томонидан ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилган вақтдан бошлаб тугатиш тугалланган, Жамият эса уз фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.




  1. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

  1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар ўзаро келишув йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари асосан ҳал қилинади.

  2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар Ўзбекистон Республикасининг хўжалик суди орқали ҳал қилинади.




  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Мазкур Устав Жамият Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

  2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа холлар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.

Таъсисчи
/_______________/_________________________________________________________________
Download 32.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling