Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Download 5.36 Mb. Pdf ko'rish
|
internet ma\'lumot
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
психологик таҳлил этиш ва уларга амалий жиҳатдан кўмак бериш, мазкур йўналишда ҳеч бўлмаганда содда ва бажарилиши осон бўлган амалий машғулотлар ўтказиш кўникма ва малакаларига эга бўлишимизни талаб этади. Бу жуда мураккаб ишлардан бири ҳисобланади. Агрессив хулқли болаларнинг ота-оналари тез-тез болага нисбатан ёқимсиз ҳиссиётни бошдан кечирадилар ва болага ёрдам бериш учун эмас, балки болани «юввошлантириш» учун психологик консультацияга мурожаат қиладилар. Улар боланинг тинчлантирилишини ва бола уларни хафа қилувчи ишларини тугатишини истайдилар. Кўп ҳолларда агрессив хулқли боланинг ота-онаси тушкунликка тушган ва ҳаётидан норози одамлар бўлишади. Кўпинча собиқ агрессив хулқли болалар ўзларининг психологик қийинчиликларини ўз болаларига ўтказадилар. Шу сабабли психолог биринчи навбатда боланинг ота-онаси билан психотерапевтик иш олиб бориши лозим. Психолог қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим. Биринчидан, ота-онанинг қадр – қимматига негатив таъсир этишдан қочиш лозим (Сиз ўз болангизнинг шахси бузилиши ҳақида ҳеч нима билмайсиз, ҳозир мен сизга тушинтириб бераман). Ота-онанинг шахсиятига тегмаган ҳолда вазиятни аниқлаб олиш лозим. Ота-оналар баъзан ўзлари ҳаётида эришолмаган нарсаларига фарзандлари эришишини ҳохлайдилар ва ундан талаб қиладилар (Масалан, мен таниқли рассом, врач ёки бирор бошқа касб эгаси бўла олмадим, болам бўлиши керак). Иккинчидан, ота-она болага бўлган установкасини ўзгаритириши лозим. Улар агрессив хулқли болани ношукур деб ҳисоблашади. Ўзларининг жаҳли ва таъна маломатларига жавобан боланинг айбдорлик туйғусини ҳис қилишини, афсусланишини, кечирим сўраши ва уларни тинчлантиришини кутадилар. Бу юз бермаганидан улар аччиқланади ва болани «беъмани, бузилаган, ёмон» ҳисоблашади. Ота-онани болага ачинишга чақириш лозим ва кўрсатиб ўтиш керакки, ҳар доим агрессив бола биринчи навбатда бахтсиз бола. Ота-онага |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling