Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
Download 5.36 Mb. Pdf ko'rish
|
internet ma\'lumot
Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази
психолог ғазабнинг намоён бўлиш механизмларини ва яна агрессивликни эмоционал бузилиш сифатида кўрсатиб ўтиши лозим. Учинчидан, ота-онага ўзларининг болалик хотираларини, ўша даврдаги агрессив қилмишларининг сабабларини эслатиш керак. Балки бу кўпгина шахсий комплексларни очиши мумкин. Бу ҳолатда уларга психик ёрдам кўрсатиш ва шахсиятини барқарорлаштириш керак бўлади. Болалар муаммоси ҳар доим оилавий муоммоларни кўтаради. Болани ўраб турган одамлар ёрдамисиз унинг ўзига алоҳида ёрдам кўрсатиш деярли мумкин эмас. Боланинг ўзини алоҳида ажратиб олиб ёрдам кўрсатилганда ҳам бу яхши самара бермайди, чунки оиладаги муаммолар агрессиянинг яна қайтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Тўртинчидан, бола туғулгунча ва чақалоқлигининг биринчи ойларида ота- онанинг унга бўлган муносабатини аниқлаб олиш лозим. Баъзан бола онанинг «мажбурий» ёки «тасодифий» хомиладорлиги асосида дунёга келган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ота-она қаттий бир қарорга келиши лозим. Агар бола уларнинг ҳохишисиз туғилган бўлса ҳам барибир ота-она унга ғамхўрлик қилишга бурчли. Мабодо ота-она унинг дунёга келишини хоҳлаган бўлсалар ҳам, аммо у «жаҳлдор, қулоқсиз, чидаб бўлмайдиган бўлиб қолганидан кейин унга бўлган муносабатини ўзгартирган бўлсалар, уларнинг шахсиятини ерга урмаган ҳолда шуни кўрсатиш керакки, бола ўзининг хулқи билан уларнинг ҳаракатларига жавоб беряпти холос. Агрессив хулқни «ёмон» билан бир хил ҳисоблаш мумкин эмас. Оғир, хавфли вазият пайдо бўлганида агрессивлик ҳимоя, баъзида эса вазиятни бартараф этувчи функцияни бажаради. Агрессив хулқ айниқса болада ёшга хос бўлган ўтиш даврида кузатилади. Бу шундан далолат берадики, ёш даврлари кризиси пайтида боланинг яшаши қийинлашади, ҳар қандай мураккаб вазиятда бола қийинчиликни ҳис қилади ва шу сабабли агрессив хулқнинг элементларини кузатиш мумкин. Бу нормадаги болага ҳам, агрессив хулқли болага ҳам бирдек тегишли. Аффектив бузилиш бўлганида агрессия одатий ҳодисага айланади, ҳатто хулқ-атворнинг бирдан бир шакли бўлиб қолади. Бироқ бунга қарамасдан, бола хулқида агрессивликнинг бор бўлиши улар билан ўзоро муносабатда қийинчилик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling