Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
йўл қўяётган хато ва камчиликларини кўрсатиш лозим. Шунингдек, ижтимоий 
психологик ҳимояга муҳтож ўқувчиларнинг ота-оналарига психологик маслаҳат 
ишларини ҳам ташкиллаштириш керак.
Ушбу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, мактаб педагогик жамоасининг 
ҳамкорликдаги ишларни ташкиллаштиришларида қуйидагиларни тавсия этиш 
мумкин: 
1.Ўқувчиларнинг 
ижтимоий 
малакасини, 
ижобий 
қизиқишларини 
ривожлантиришга ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга ёрдамлашувчи 
тадбирларни ўтказиш. 
2. Ҳуқуқбузарлик, дарс қолдириш, ўзлаштирмаслик муаммолари бўйича 
сўровномалар ўтказиш (ташхис қўйиш ва б.). 
3. Мутахассисларни жалб қилган ҳолда ижтимоий, тиббий, психо-педагогик 
ёрдамга муҳтож болалар ва оилаларни аниқлаш. 
4. Ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида ҳуқуқий тартиб масалалари бўйича 
тушунтириш ишларини кучайтириш. 
5. Мактабда оила ва маҳалла ҳамкорлигида ўсмирлар билан олиб 
бориладиган тарбиявий профилактика ишларини такомиллаштириш.
6. Фарзандининг ўқиши ва тарбиясида муаммолар бўлган оилаларга ёрдам 
бериш. 
7. Боланинг давомати ва ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатаётган 
сабабларни бартараф этишга кўмаклашиш. 
Мактаб психологлари билан бир қаторда маънавий-маърифий ишлар бўйича 
директор ўринбосарлари, синф раҳбарлари ижтимоий психологик муаммолари 
мавжуд бўлган болаларнинг оилавий аҳволини ўрганиши, мактаб билан ота-она 
ўртасида узвий алоқани ўрнатиши, ўқув фанлари ўқитувчилари билан алоқани 
мустаҳкамлаши, ўқувчининг дарсга қатнашини кузатиши, дарсдан ташқари 
фаолиятини назорат қилиши, турли сўровномалар, савол-жавоблар ўтказиш 
орқали тарбияси оғир болалар билан ишлаш дастури ва режаларини белгилаб 
олишлари лозим деб биламан. 


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
Оилаларда психологик мухитни яратиш учун ота-она ва фарзанд уртасидаги 
психологик мухитни тугри ташкил этиш зарур.Бунинг учун аввало оилада ота-
она узаро муносабатларини тугри йулга куйишлари зарур. Фарзандини тугри 
тушуна олиши усмир ёшдаги фарзандларини уларда кечадиган психологик 
жараёнларни аниклаб, улар билан якин муносабатда булишлари зарур.Ота-она 
фарзандини доим буш вактини назорат килиб бориши, уларнинг кизикишлари 
ички кечинмалари билан сухбатлашиб боришлари лозим.

Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling