Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
туғдиради. Агрессив тенденцияларни тасодифий салбий ҳолат деб баҳолаб 
бўлмайди. 
Шуни эсда тутиш керакки, аффектив тараққиёт жараёнида бола активлиги 
қонуний равишда ошиши мумкин. Одатда, катталар ёрдамида ўтказилган 
психокоррекциянинг бу зарурий босқичида бола ўзини қуршаган реаллик билан 
нисбатан адекват турдаги мулоқотни ўзлаштириши мумкин.
Бола агрессиясини коррекция қилишни унинг сабабини аниқлашдан 
бошлаш лозим. Агар агрессия эмоционал мотивацион сферанинг бузилиш сабабли 
бўлмаса коррекцион фаолиятни уни йўқотишга эмас, балки салбий оқибатларга 
олиб келувчи агрессив хулқни юмшатиш ва унинг намоён бўлишига йўл 
қўймасликка қаратиш лозим. Шу билан бирга катталарни унинг агрессив 
реакциясига адекват идрок қилишга тайёрлаш лозим. 
Бошқа ҳолатда, яъни агрессия эмоционал мотивацион сферанинг 
бузилишини намоён бўлиши бўлса, психолог ёки тарбиячи ҳаракати боланинг 
мустаҳкамланмаган агрессив ҳаракатига йўналтирилиши лозим. 
Коррекцион методиканинг қўлланиши тўлиқлигича агрессив хулқнинг 
сабабига боғлиқ бўлади. Коррекция методи конкрет ҳодиса ва конкрет болани 
ҳисобга олган ҳолда танланади. Бу қуйида шарҳланган коррекция методларини 
диққат билан кўриб чиқишни тақозо этади. 
1.Агрессияга мойилликни эътиборга олмай қўйиш, унга атрофдагиларнинг 
диққат қаратмаслиги. 
2.Агрессив ҳаракатларни ўйин мазмунига киритиш ва унга янги эмоционал 
мазмун бериш. Бу орқали боланинг атрофдагиларга зарар етказмаган ҳолда 
агрессив мойиллигини чиқариб юбориш (масалан, қароқчи ва казаклар ўйинида 
агрессив хулқли болага қароқчи ролини бериш). 


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
МАКТАБ ВА OИЛАЛАРДАГИ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК 
МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ТАКЛИФ ВА 
ТАВСИЯЛАР 
 
Raxmonova Aziza Shirinovna 
Yunusobod tumani 122-maktab psixologi 
 
Тарбия узлуксиз жараён бўлиб, инсон дунёга келишидан бошлаб, то 
умрининг охиригача давом этиб боради. Бу жараён давомида атроф-муҳитдаги 
воқеа-ҳодисаларнинг шахсга салбий ёки ижобий акс таъсир этиши унинг инсоний 
фазилатлари 
қай 
даражада 
шаклланганлигини 
белгилайди. 
Бугунги 
куннингдолзарб муаммоларидан бири ёшлар тарбиясига масъулият билан 
ёндашиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, комил инсон сифатида 
шаклланишини таъминлашдан иборатдир. 
Ҳозирги давр ривожланиш динамикаси, ижтимоий андозалардаги чуқур ва 
кескин ўзгаришлар нафақат катталар, балки болалар олдига ҳам юқори 
талабларни қўймоқда. Буларнинг барчаси оиладаги талабга жавоб бермайдиган 
тарбиявий таъсир, ошкора ва яширин қаровсизлик, қадриятларнинг бузилиши, 
болалар хулқида ноижтимоий, яъни жамиятга ёт бўлган ҳолатларнинг пайдо 
бўлиши каби руҳий жароҳат берувчи ижтимоий омилларнинг кучайишига олиб 
келади. Бунинг сабаблари эса оиладаги келишмовчиликлар, бола тарбиясига 
лоқайдлик, оиладаги носоғлом муҳит, бола фикрини тингламаслик, уни қўллаб-
қувватламаслик ва бошқа шу каби ҳолатлар боланинг эмоционал-руҳий ҳолатига 
таъсир кўрсатади. 
Мактабдаги иш тажрибаларимиз шуни кўрсатадики, ўқувчилардаги 
тарбияси қийинлик оиладаги ва таълим тизимидаги педагогик қаровсизлик 
натижасида юзага келади.Бу муаммони бир қанча ташқи сабабларга боғлаш 
мумкин, яъни, ҳозирги вақтда ахборот оқимининг юқорилиги (узлуксиз телевизор 
кўриш, компьютердаги ҳар хил ўйинлар эпизодларига тақлид қилиш, интернет
тизимидаги норасмий сайтлар орқали ҳар хил номақбул ахборотларни 



Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling