Ойбекдиссер


Download 474 Kb.
bet27/39
Sana24.03.2023
Hajmi474 Kb.
#1291376
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39
Bog'liq
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari

Уйин техникаси. Волейбол уйинида уйинчилар туп билан киска вакт ичида харакат килишлари лозим. Шу сабабли у ёки бу уйин шароитида уйинчи туп билан уйнаши учун юкори тайёргарлик куриши талаб этилади. Шу максадда турли харакат усулларини бажариш учун турлича харакатни эгаллаши керакчиқарилади, бармоқлар овал шаклини хосил қилган бўлади.
Қўллар тўп билан юз тепасида тўқнашади. Бунда бош бармоқ асосий юкламани қабул қилади, кўрсаткич бармоқлар эса зарба беришда асосий хисобланади. Ўрта бармоқ камроқ равишда, номсизва жимжалоқ асосан тўпниён томондан ушлаб туришга хизмат қилади. Тўпни йўналтиришда қўл, оёқ ва гавда мушакларини кучланиши ўзаро биргаликдаги яхлитлик билан изохланади. Бунда гавданинг умумий оғирлик маркази бирмунча юқорига-олдинга кўчади вагавда оғирлиги икки оёқнинг ўзига тушади. Қўллар тўпни узатиш охирида тўлиқ тўғирланган холатда бўлади.
Мураккаб хужум комбинацияларини ташқил қилишда, тўп баланд берилганда ёки тўпнинг учиш вақтини камайтириш мақсадида сакраб тўп узатитиш усулидан фойдаланилади. Бу холатда қўллар бош устидан бир оз баланд кўтарилади ва қўлларни фаол ишлаши хисобига сакрашнинг юқори нуқтасидан тўп узатилади. Худди шу холатда қисқа тўп узатишда асосий харакат қўл бармоқларининг фаол ишлаши хисобига амалга оширилади.
Волейболда тўпни қуйидаги усуллар орқали узатилади:
Пастдан тўғридан, юқоридан тўғридан, ёндан юқоридан, сакраб юқоридан. Бу усулларни бажаришда тўга зарба бериш турли тарздаги кетма-кетликда бажарилади. Бу усулларни бажаришда қўшимча қилиб тўпга айланма харакат бериб хам тўпни узатиш мумкин.
Пастдан тўғри тўп киритиш. Ўйинчи олдинга энгашиб, оёқларини тизза қисмидан буккан, бир оёғини олдинга чиқарган холатда туради.
Тўп тирсак қисмидан бир оз букилган холда бел баробарида ушлаб турилади. Тўп гавдага нисбатан 20-30 см ораликда ташланади. Зарба берувчи қўл қатъий равишда орқада харакатлантирилади. Зарба пастдан юқорига-тўғрига бажарилади. Ўйинчи бир вақтнинг ўзида орқа оёқни тўғирлайди ва гавданинг оғирлигини олдинги оёққа ўтказади. Зарбадан сўнг харакати тўпни кузатиб бориш билан тугалланади. Пастдан тўғри тўп киритиш аниқлиги асосий учта омил билан аниқланади: қўлни силкиш йўналиши билан – у қатъий орқага бўлиши керак; тўп ташлаш баландлиги – баланд бўлмаслиги керак; тўпга зарба бериш – у тахминан бел баробарида амалга оширилиши зарур.

Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling