Ойбекдиссер


Download 474 Kb.
bet30/39
Sana24.03.2023
Hajmi474 Kb.
#1291376
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
bolalar va osmirlar sport maktabida yosh volejbolchilarning mashgulot samaradorligini oshirish usullari

Якка ҳаракатлар: Ҳимоя тўсиқлари қўйишда якка ҳаракатлар деб ўйинчининг якка ҳолда ҳимоя тўсиғи қўйиши тушунилади. Бу ҳаракатда у жой танлаши тўп қабул қилиши ва ҳужум уришларини тўсишидан иборат бўлади. Жой танлаши ўйинчининг чапга, ўнга, олдига ва орқага силжиш ҳаракатлари билан амалга ошади. Шу билан бирга ўйинчи қайси зонадан ҳужум уюштирилиши ва ҳужум кучи ёки алдов ҳаракатлари бўлишини назорат қилиб туради. Ҳимоя тактикасида асосий вазифани биринчи тўпни қабул қилиш ҳисобланади. Жамоада биринчи тўпни доимий қабул қилувчи ўйинчи бўлиши мумкин. У биринчи тўпни қабул қилиб ҳужум учун шароит яратиши керак. Ҳужум уришларида тўпни тўғри қабул қилиш ҳамда ўйинни давом этказиш ҳимоячиларнинг асосий вазифасидир. Ҳимоячилар ҳужум уришлари қандай масофада бажарилди, тўпнинг учиш тезлиги, йўналиши, алдов ҳаракатлари ҳамда ҳимоя тўсиқларини ёриб ўтишини ҳисобга олиши керак.
Ҳимояда гуруҳ ва жамоанинг ҳаракатлари. Ҳимояда 2-3 ўйинчини ўзаро келишилган ҳолда ҳаракатланиши барча ўйин линияларида бажарилиши мумкин. Бу ҳолат ҳимоя тўсиқлари қўйишда ҳамда алдов ҳаракатларини бартараф этишда аниқ намоён бўлади. Ҳимоячиларнинг гуруҳ бўлиб ҳимоя тўсиғини қўйиши ҳужум уришларини кўп қисмини бартараф этади. Шунга қарамай кучли урилган ҳужум уриши ёки алдов ҳаракатлари тўсиқни ёриб ўтади. Бунда қўшимча ҳимоячининг ўз жойида туриши ёки хиояланиш жойига ўз вақтида етиб келиши муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда волейбол ўйинини мураккаблашиб бориши ва волейболчиларниинг жисмоний техник ва тактик жиҳатдан такомиллашганлиги ҳар қандай ҳимоя тўсиғи қўйишга рухсат беради.

Ҳужум тактикаси: бу тактик усуллар ҳужум уришлари, якка ҳолдаги ҳужум ҳаракатлари ва ҳужумда гуруҳ, жамоа ҳаракатларига бўлинади.


Якка тактик ҳаракатлар: ўйинчини ҳужум уютириш ва ҳужум уришларини амалга ошириш учун мақсадга мувофиқ бўлган, қулай жойларни танлаши ва тўп билан ҳаракат тушунилади. Жой танлаш деганда ўйинчини жамоадошлари ва рақиблари ҳолатини яхши кўриш, майдонда жойлшшиши, тўрга масофаси ҳамда тўпни ҳаракатланиш тезлиги ва йўналишини аниқлай олиш ва баҳолаш тушунилади. Ўйинчи жойни ўзгартириш давомида келгуси бажарадиган ҳаракатларини режалаштиради ёки ҳужум ва тўсиқ қўйишларни амалга оширади. Тўпни ўйинга киритишда ўйинчи бир неча масалаларни ҳал этиш керак. Тўпни қандай тезликда ва йўналишда узатиш, кимга ёки очиқ жойшга узатиш, рақиб ўйинчилари туриш ҳолатини, ҳимоясини ҳамда ўзининг жисмоний ҳаракат малака ва кўникмаларини ҳисобга олиши керак. Тўпни ўйинга киритишни ҳамма турдаги усуллари ҳам самарали. Шунинг учун ўйинчилар тўпни ўйинга киритишни барча усулларини билиши ва ҳар хил йўналишда ва ҳар хил тезликда тўп узатиш малакаси ва кўникмасига, жисмоний кучга эга бўлиши керак.

Download 474 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling