Олашнинг рейтинг мезонлари


Умумиқтисодий категориялар


Download 1.7 Mb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1545581
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
1 маъруза

Умумиқтисодий категориялар - булар иқтисодий тараққиётнинг ҳамма босқичларига хос категориялар, масалан, эҳтиёж, меҳнат, ишлаб чиқариш, маҳсулот, иш кучи, ресурс, истеъмол, жамғариш каби тушунчалар. Булар иқтисодиётнинг умумий жиҳатларини изоҳлайди, улар ҳар қандай тузумга нисбатан қўлланади.
  • Айрим ижтимоий-иқтисодий тизимга хос категориялар. Масалан, товар, пул, талаб, таклиф, нарх, кредит, эмиссия, инфляция каби тушунчалар бозор тизимга хос бўлиб, булар ҳам таҳлилда қўлланади. Иқтисодиёт янгиланиб борганидан уни таҳлил этишда янги категориялар бу фанга киритилади. Масалан, ресессия, интеграция, глобализация, инфраструктура, конверсия, приватизация деган тушунчалар иқтисодиёт назариясига янгидан киритилган категориялардир.
  • Иқтисодиёт назариясида иқтисодий ҳодисаларни белгиларини умумлаштириш асосида қонунлар таърифланади. Иқтисодий қонунлар — иқтисодий жараёнларнинг турли асосий томонлари ўртасидаги муҳим такрорланиб ва юзага келиб турадиган узвий, иқтисодий заруратни тақозо этувчи сабаб-оқибатни билдирувчи ўзаро боғланишлардир.
  • Умумиқтисодий қонунлар - жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида, иқтисодиётнинг аниқ шаклидан қатоий назар амал қилувчи қонунлар. Булар жумласига меҳнат тақсимоти, жамғариш, меҳнат унумдорлигининг ўсиб бориши, эҳтиёжларнинг юксалиши, меҳнат турларининг ўрин алмашуви қонунлари кабилар киради.
  • Айрим иқтисодий тизимарга хос қонунлар, булар - махсус иқтисодий қонунлар — фақат муайян социал-иқтисодий тизим доирасида амал қилувчи, шу тизимнинг ўзига хос хусусиятларини ифода этувчи қонунлар. Масалан, талаб қонуни, таклиф қонуни, меоёрий нафлик қонуни рақобат қонуни бозор тизимига хос бўлиб, улар ъам назарияда ўрганилади.
  • Билиш вазифа
  • Амалий вазифа
  • Услубий вазифа
  • МАЪРУЗА БЎЙИЧА ХУЛОСА
  • 1. ИҚТИСОДИЁТНИНГ БОШ МАСАЛАСИ - Э Ҳ Т И Ё Ж Л АР Н И Н Г ЧЕКСИЗ ЎСИБ БОРИШИ ВА ИҚТИСОДИЙ РЕСУРСЛАРНИНГ ЧЕКЛАНГАНЛИГИ ЎРТАСИДАГИ ЗИДДИЯТ ВА УНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИНИ ИЗЛАБ ТОПИШДАН ИБОРАТДИР. БУ ЗИДДИЯТЛИ ҲОЛАТНИ ЕЧИШ ЗАРУРИЯТИ КИШИЛАР ОЛДИГА ҚУЙИДАГИ МУАММОЛАРНИ ҚЎЯДИ:
  • ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг оптимал вариантларини (энг зарур ва тежамли турларини) танлаб олиш ва ресурсларни кўпроқ ишлаб чиқаришга жалб қилиш;
  • мавжуд ресурсларнинг ҳар бир бирлигидан тежаб тергаб, самарали фойдаланиш;
  • фан-техника ютуқларини ва янги технологияларни жорий қилиб, янги энергия, материал, хомашё турлари, уларнинг манбаларини топиб, фойдаланишга жалб қилиш, ресурслар унумдорлигининг ошишига эришиш;
  • кишиларнинг чуқур иқтисодий билимларга эга бўлиши.
  • 2. «Иқтисодиёт назарияси» фан сифатида шакллангунча босиб ўтган йўл ва унда вужудга келган ғоялар, оқимлар жуда мураккаб, кўпинча бир-бирига зид ва қарама-қаршидир. Шу билан бирга айтишимиз керакки, ҳеч қайси иқтисодий мактабнинг назарияларини мутлоқ ва доимий хақиқатга эга деб бўлмайди. Шундай бўлсада, улар бир-бирини тўлдиради.
  • 3. «ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» ФАНИ БАРЧА ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСИДИР. У ФУНДАМЕНТАЛ ФАН БЎЛИБ, ОДАМЛАРНИНГ ҲАЁТ ФАОЛИЯТИГА ЙЎНАЛТИРИШ БЕРАДИ, УЛАРНИ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ БИЛИМ БИЛАН ҚУРОЛЛАНТИРАДИ.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling