Олди-сотди шартномаси шартнома тузилган ҳудуд
Download 69 Kb.
|
Шартнома-Сотувчи-ва-Харидор 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Товарнинг номи Улчов бирлиги Миқдори
- 3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
- ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
- ШАРТНОМАНИ УЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР КИЛИШ ТАРТИБИ
- НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ
- 8. ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ.
- _________________ Сотиб олувчи корхона ҳақида маълумотлар Сотиб олувчи корхона раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси_______________
ОЛДИ-СОТДИ ШАРТНОМАСИ Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана Шартнома рақами Сотувчи корхонанинг номи ва юридик шакли «Сотувчи» деб юритилади, Низом асосида ҳаракат қилувчи раҳбари Сотувчи корхона раҳбарининг Ф.И.О. номидан, бир томондан Сотиб олувчи корхонанинг номи ва юридик шакли Устави асосида ҳаракат қилувчи, кейинги ўринларда «Сотиб олувчи» деб юритилади Сотиб олувчи корхона ходимининг лавозими Сотиб олувчи корхона номидан ҳаракат қилувчи ходимнинг Ф.И.О. номидан, иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар: 1.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ Сотувчи ўзига тегишли товарни Сотиб олувчига мулк килиб топшириш, Сотиб олувчи эса ушбу товарни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Товар ҳақида маълумотлар: Ушбу шартноманинг 1.3 кисмидаги № 1 жадвалида кўрсатилган. 1.3.
1.4. Товарнинг умумий бахоси Товарнинг умумий бахоси сумни ташкил этади. 2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ 2.1. Ушбу шартнома бўйича тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади: Шартнома икки томон ўртасида имзоланганидан сўнг Олдиндан тўлов қилиш муддати банк куни ичида Сотувчига олдиндан Олдиндан тўланадиган пул миқдори % миқдорида пул тўлайди. 2.2. Тўлов шакли: Пул Сотувчининг хисоб рақамига ўтказиш йули билан амалга оширилади. 3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ Сотувчининг мажбуриятлари: Шартноманинг 2.1 банди Сотиб олувчи томонидан бажарилган санадан бошлаб товарни Товарни топшириш муддати банк кун ичида Сотиб олувчига топшириши шарт. Товарни ва унга оид ҳужжатларни ушбу шартнома шартлари асосида Сотиб олувчига топшириш. Товарни шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда ва сифатда, ташиш жараёнида унинг бузилиши, синиши ёки йўқ булиши мумкинлигини истисно қиладиган даражадаги идишларда ва жойлаштирилган холда топшириш. Сотиб олувчининг мажбуриятлари: Товарни Товар кўздан кечириш муддати кунлик муддатда кўздан кечириш. Товарнинг мазкур шартнома талабларига мос келмаслиги аниқланган тақдирда, Сотиб олувчи шу муддатда Сотувчига аниқланган номувофикликлар ҳақида маълумотларни акс эттирувчи хабарнома (рекламация) юборади. Сотувчи сифати лозим даражада бўлмаган товарлар юборилганлиги ҳақида хабарномани олган пайтдан бошлаб Товарни алмаштириш учун муддат кун ичида сифати лозим даражада бўлмаган товарни сифатлисига алмаштириш. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг Товар етказилмаган тақдирда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосининг Тўланадиган пенянинг максимал миқдори фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни коплашдан озод этмайди. Агар етказиб берилган товарлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун ҳужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошка мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи товарларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар қийматининг Етказилган товарнинг сифати ёмон бўлганда ундириладиган жарима миқдори фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади. Етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг Ўз вақтида амалга оширилмаган тўлов учун тўланадиган пеня фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг Тўланадиган пеняни энг юқори миқдори фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Тарафларнинг жавобгарлик ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги» Қонуни бўйича амалга оширилади. ШАРТНОМАНИ УЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР КИЛИШ ТАРТИБИ Ушбу шартномага хар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра, етказилган зарар қопланган ҳолда йўл қўйилади. НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ Ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ёзма талабнома билдириш тартибига риоя қилинган холда ҳал этилади. Билдирган талабномасига қонунда белгиланган бир ойлик муддат ичида жавоб олмаган ёки талаблари қаноатлантирилмаган тақдирда, хуқуқи бузилган деб ҳисобловчи тараф низони ҳал қилиш учун даъво аризаси билан жавобгар жойлашган хўжалик судига мурожаат килишга ҳакли. БОШҚА ШАРТЛАР Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи хам бир хил юридик кучга эга деб ҳисобланади ва тарафларга бир нусхадан берилади. 7.2. Шартноманинг амал килиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати ойга қадар. 7.3. Қўшимча шартлар: Қўшимча шартлар. 8. ТАРАФЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ.
Download 69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling