Ёшлар сиёсати йўналишида
49.
|
Ўзбекистонда йиллар давомида ёшлар масаласига катта эътибор берилган. Чунки ростдан ҳам ёшлар давлатда кўп, халқнинг ярмини ташкил этади. Буни муҳимлигини билсак ҳам, барибир, “ура-ура”дан ташқари, амалда кўп иш қилинмаган. Боғча, мактаб, ВУЗ, иш жойи ёшлар учун муаммолигича қолаверган. Шунга кўп ёшлар чет давлатларга ишлашга ва ўқишга чиқиб кетишга ҳаракат қилган.
|
Энди ёшлар масаласида ёндашув кескин ўзгарди. Давлат ўзининг яхши ривожланишини ёшларга боғлиқлигини тушунди ва, шу боис, уларга шароит яратишни, ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, уларнинг жамият ва давлат ишларида иштирок этишини қўллаб қувватлаш бўйича ўзига мажбуриятларни олмоқда.
(79-модда)
|
|
ОАВ ва Интернет йўналишида
|
50.
|
Олдинлари оддий инсоннинг ҳаётида ОАВларнинг роли умуман сезилмаган, улар жунёга “барчаси гўзал” принципи асосида қарарди. Кейинчалик очиқлик ва сўз эркинлиги пайдо бўлди.
Лекин айрим давлат органлари ва мансабдорлар бу каби очиқлик ёқмади, журналистларга сакраган айрим мансабдор шасхлар ҳам топилди. Чунки журналистлар уларнинг қинғир ишларини ёки ваколатларини нормал бажармаётганлигини кўрсатиб берганди.
|
Сўз эркинлиги, оммавий ахборот воситалари, очиқлик – булар Конституциянинг энг муҳим жойларидан. Давлатга улар иқтисодий ривожланиш, танқидий қарашлари ва жамиятга диагноз қўйиш учун жуда керак. Шунга давлат уларнинг эркин фаолиятини кафолатлайди ва турли тўсқинлик, аралашувлардан ҳимоя қилади, ОАВлар эса ўз фаолиятида ишончлиликни таъминлайди.
(81- ва 82-моддалар)
|
|
51.
|
Ҳозирги ҳаётда кўп нарса Интернетга боғлиқ бўлиб қолди. Ўзаро мулоқот “Телеграм”, “Фэйсбук” орқали, видеолар “Youtube” ва “Инстаграм”да. Одамлар онлайн заказлар бера олади, ёшлар таълим олади, аҳоли янгиликларни кузатиб боради. Шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида, сал бўлсада ривожланган қишлоқларда-ку Интернет яхши ишлайди.
Лекин чекка қишлоқлардачи? Уларда ҳатто Телеграмдан келган оддий расмни очиш учун ё уйнинг томига чиқиш керак, ёки қўшни қишлоққа бориб келиш керак.
|
Интернетни ривожлантиришни давлат Конституция даражасида кафолат бермоқда. Давлат фақат шаҳар ва марказларда эмас, республиканинг бутун ҳудудида Интернетдан фойдаланишга шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини бўйнига олган. Бунга қанча расход қилиниши керак бўлса, ҳаммаси давлат зиммасида.
(33-модда)
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |