Олдинги ҳолат Киритилаётган ўзгариш


Download 54.33 Kb.
bet1/12
Sana25.04.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1397849
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
55 жайдарича тезислар (жадвал)




Олдинги ҳолат

Киритилаётган ўзгариш




Инсон ҳуқуқлари йўналишида

1.

Суд жараёни иштирокчилари яхши билишади – судларда қораловчи-прокурор ўзини худди вазиятнинг эгасидек тутар, судья ҳам асосан прокурор талаб қилган жазони белгиларди.
Судланувчини оқлаши керак бўлган адвокат эса ёки номига қатнашар, ёки ҳар қанча жон куйдиргани билан унинг гапи кўпам инобатга олинмасди.
Бунинг сабабларидан бири – адвокатнинг фаолияти ва ижтимоий ҳимояси КОНСТИТУЦИЯ ТОМОНИДАН ҲИМОЯЛАНМАГАН эди.

Энди адвокатура, ҳам, суд ва прокуратура билан тенг мақомда бўлади. Яъни, адвокатни, унинг шаънини, иш бўйича фаолиятини ДАВЛАТ ҳимоя қилади.
Тергов-ми, суд-ми, фарқи йўқ, адвокат энди бемалол, тенгма-тенг терговчи ва судья билан тортишолади.
Давлат адвокатга ўзи ҳимоя қилаётган одам билан тўсиқларсиз, ёлғиз қолиб учрашиши учун шароит яратиб бериши шарт.
(141-142-моддалар).




2.

Баъзан давлат билан оддий одамлар (масалан, тадбиркорлар) ўртасида қанақадир келишмовчилик юз бериши мумкин. Агар зиддият судгача борса, ва кўриладиган иш бўйича қонун ҳужжатларида бир-бирига қарама-қарши хулосалар бўлса, суд шу пайтгача ишни доим давлат фойдасига ҳал қилган. Одамларнинг манфаати эса 2-даражали бўлган.

Бундан буён инсон билан давлат органлари ўртасида юзага келадиган қонунчиликдаги ҳамма зиддиятлар, ноаниқ ҳолатлар давлат эмас, инсон фойдасига кўриб чиқилади.
(20-модда).




3.

Ҳозирги пайтгача одам бирор ҳуқуқбузарлик қилса, суд унга моддий жазо, жарима белгилаганда, бу жазо келтирилган зарардан кўра анча баланд ва оғир бўлиши мумкин эди. Масалан, давлатга 10 сўм зарар келтирган тадбиркорнинг бўйнига 100 сўмлик жарима қўйилиши мумкин эди.

Энди давлат органлари қўллайдиган чоралар қилинган ҳуқуқбузарликка, келтирилган зарарга мутаносиб, яъни мос бўлиши талаб қилинади. Одам 10 сўм зарар келтирдими, шунга лойиқ, уни қийнаб қўймайдиган жарима тўлайди.
(20-модда).




4.

Ўзбекистонда Олий жазо – ўлим жазоси бекор қилинган. Баъзилар шуни тиклашни таклиф қилишяпти. Аммо суд ҳам, прокуратура ҳам тирик инсонлардан ташкил топган. Ҳар қандай одам эса хато қилади. Биргина хато кимнингдир умрига зомин бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланганлиги энди Конституцияда кўрсатилади. Чунки ҳатто давлат ҳам инсонни ҳаётига нуқта қўйиши мумкин эмас.
(25-модда).




5.

Қандайдир мақсадлар учун одамларга нисбатан қийноқ, зўравонлик ишлатиш, уларни камситиш, ҳақорат қилиш - бор нарса. Буни бекитишдан бефойда. Айниқса, жазони ижро этиш муассасаларида бунақа усулларни тез-тез қўллаб туришарди.



Бундан буён инсонни камситишга ҳеч қанақа вазият баҳона бўлолмайди. Ҳатто энг оғир жиноятда гумон қилинаётган одамни тергов қилишда ҳам бундай усулларни қўллаш тақиқланади. Ҳеч кимга тирик инсонни қийноққа солиш, зўравонлик қилиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳуқуқи берилмайди.

Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling