(42-модда)
|
|
21.
|
Олдинги даврда давлатга “ёқмай қолиб”, чет элга чиқиб кетган фуқароларни қайта Ватанга киритмаслик учун махсус “қора рўйхат”га туширилган.
Яна бир масала: айтайлик, қайсидир юртдошимиз чет элда бирор жиноятга аралашди. У Ўзбекистонга қайтганда қўлга олинди. Бошқа давлат уни жазолаш учун уларга беришни талаб қилди. Хўш, бу вазиятда нима бўлган?
Агар иккита давлат ўртасида ўзаро битим имзоланган бўлса ёки Ўзбекистон экстрадиция тўғрисидаги халқаро конвенция, шартномаларга қўшилган бўлса, ўша одамнинг нариги давлатга берворилиш эҳтимоли катта бўлган.
|
Энди бундай бўлмайди. Ўзбекистон фуқаросини давлатдан ташқарига чиқарвормаслик ёки бошқа давлатга бервормаслик шарти Конституцияга киритилгани учун бу борада халқаро конвенция ва шартномаларни бажаришга мажбур эмасмиз. Экстрадиция қилиш бу мажбурият эмас, ҳуқуқ. Бу ҳуқуқдан давлат фойдаланиши ёки фойдаланмаслиги мумкин.
Жиноят содир бўлган давлат бизнинг фуқарони уларга беришни сўраса ҳам, давлатимиз фуқароларимизни ҳимоясига олади ва экстрадицияга йўл қўймайди. Лекин бу жиноятчи жазосиз қолади дегани эмас. Чет элдан ҳужжатлар келиши билан ўзимизни органлар ўша фуқарога “дело” қўзғаши мумкин.
(23-модда)
|
|
22.
|
Миллионлаб ўзбекистонликлар дунёнинг ҳал хил бурчакларида иш, ўқиш ва бошқа мақсадларида яшаб келмоқда. Чет элга чиқиб кетганларга узоқ йиллар худди душманга қаралгандек қаралган, уларга совуқ муносабатда бўлинган. Мигрантлар-ку, умуман, “дангасалар” ҳисобланган, улар билан давлатнинг умуман иши бўлмаган.
|
Вазият ўзгарди. Давлат хорижда яшаган ватандошларнинг уйга қайтиб, бемалол ишлашига тўсқинлик қилмайди, аксинча, шароит яратади.
Шунингдек, чет элда яшаётган, ишлаётган фуқаролари билан алоқаларни кучайтиради, айниқса, мигрантларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди, уларга ёрдам беради ва доимо ҳимоялайди.
(23-модда)
|
|
23.
|
Ногиронлиги бўлган инсонлар ҳам бошқаларга ўхшаб ҳамма жой ва хизматлардан бемалол фойдалана олиши керак. Лекин кўп ҳолатларда бунга шароит йўқ. Бунақа вазиятда ушбу шахслар ўзларини камситилгандек ҳис қилади. Эътибор беринг, амалдаги Конституцияда ногирон сўзи бир марта учрамайди.
|
Бундан буён ушбу муаммолар биринчи навбатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масала сифатида Конституция даражасида ҳал этилади. Давлат ногиронларнинг ҳар хил биноларга тўсқинликсиз киришини таъминлаш, таълим олиш, транспорт коммуникациялари, алоқа ва ахборотдан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларини таъминлашни энг олий қонун билан кафолатлаяпти.
(57-модда)
|
|
24.
|
Ўзбекистонда гендер камситиш йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз. Хотин-қизларни камситиш, уларнинг меҳнатини қадрламаслик ёки тан олмаслик ҳолатлари жуда ачинарли. Баъзи хонадонларда аёлларга зулм қилиш, таҳқирлаш одатий ҳолга айланиб қолган.
Аёлларга ўз устида ишлаши, ўсиши учун эркаклар билан тенг имконият етишмаслиги бунинг асосий сабаблардан биридир.
|
Энди гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масаласи Конституция даражасида мустаҳкамланмоқда. Яъни, давлат ҳамма соҳада эркаклар билан аёллар тенглигини таъминлашни кафолатлаяпти, ва бунда ўзининг ролини оширмоқда.
(58-модда)
|
|
25.
|
XXI асрда яшаётганимизга қарамай, ҳалиям ғалати удумларимиз бор. Масалан, катталар ўзаро келишиб, фарзандлари тўйини белгилаш ҳолатлари учраб туради. Қиз ёки йигитнинг хоҳиши, розилигини муҳим эмас. Ёшлар яшаб кетса-ку, яхши, лекин ўхшамаса, дод-вой қилиб, арзимаган сабаблар билан оила бузилиб кетади.
|
Давлат оиланинг тенг ҳуқуқлилик асосида қурилишини таъминлаб, мустаҳкамлигини муҳофаза қилиб, тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратиш мажбуриятини зиммасига оляпти.
(76-модда)
|
|
26.
|
Биз “роса болажон халқмиз” деб мақтанамиз. Лекин савол туғилади: кўп йиллар давомида болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари қанчалик эътиборга олинган? Шу ўринда биринчи хаёлга келадиган нарса – пахта теримига олиб чиқилган ёш болалар, чекка қишлоқларда тузукроқ боғча, замонавий мактаб, поликлиникаларнинг камдан-кам учраши, вояга етмаган болаларнинг уйда ёки кўчада баъзи ярамас катталарнинг зулмига дуч келиши.
|
Энди булар давлатнинг қаттиқ назоратида бўлади. Конституцияда болаларнинг ҳимояси, тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчи, деб “михлаб” қўйилди.
Шундагина бола юртини яхши кўради, ҳақиқий ватанпарвар бўлиб ўсади.
(78-модда)
|
|
27.
|
Олдинлари давлат ишига жойлашишда биринчи навбатда таниш-билишчиликка қараларди. “Фалончи акани жияни экан”, “кимсан пистончиевлардан” каби қарашлар муҳим эди, “тузукроқ жойда камбағални боласига нон йўқ” деб ҳисобланарди.
Бундан ташқари, бир одамнинг қайсидир қариндоши судланган бўлса, ўзиям “қора рўйхат”га тушиб, давлат хизматига олинмасди.
|
Бунақа ҳолатларга чек қўйилмоқда. Давлат очиқ танлов тизимини киритяпти, ҳаммага тенг имконият берилади. Энди ишга жойлашишда қозонда бори чўмичга чиқади, билими борми – ишга олинади.
Одамнинг келиб чиқиши, насл-насаби, уруғ-аймоғи кимлигининг аҳамияти бўлмайди.
(37-модда)
|
|
28.
|
Олдинги даврда бирор одам катталарга (давлатга) ёқмай қолса, “қора рўйхат”га тиқилган, иши судда кўриладиган бўлса, албатта унга қарши ҳукм чиқарилган.
Давлат идоралари ёки амалдорлар устидан шикоят қилиш кўпинча фойдасиз эди. “Онангни қози сўкса, додингни кимга айтсан?!” мақоли жуда замонага мос келарди.
Бунақа вазиятда одам ўзимизда адолат тополмагани учун халқаро ташкилотларга мурожаат қилса, кўпинча аҳволи баттар оғирлашади. Шунинг учун инсон ҳуқуқларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиши, халқаро шартнома, конвенция ва бошқалардан фойдаланиши даражаси жуда паст эди.
|
Энди вазият ўзгаряпти. Суд тизими халқчил бўляпти.
Давлат органлари, мансабдор шахсларнинг қонунга тўғри келмайдиган қарорлари ёки у-бу ҳаракатларини деб кимгадир зарар етадиган бўлса, одам етказилган зарарни қоплашни давлатдан сўраб олишга ҳақли бўлади.
Агар Ўзбекистоннинг ҳамма ҳуқуқий имкониятлардан фойдаланиб ҳам натижага эришолмаса, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қиладиган халқаро органларга мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
(55-модда)
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |