(68-модда)
|
|
36.
|
Яқин-яқинда ҳам одамлар хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга, чет элликлар эса мамлакатимизга инвестиция киритишга қўрқарди. Ўша даврларни яхши эслаймиз. Чунки, истаган пайтда арзимаган баҳона билан бизнеслар ёпилиб, тадбиркорнинг ўзи жазоланиши ҳам мумкин эди.
|
Энди давлат томонидан инвестиция ва ишбилармонлик учун қулай муҳитини таъминлаш Конституция билан кафолатланади.
Тадбиркорлар қонунга ҳилоф бўлмаган ҳар қанақа фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлади
(67-модда)
|
|
37.
|
Бозор шароитида йилдан йилга нарх-наво ошиб боради. Бу эса ўз навбатида аҳоли учун қийинчилик пайдо қилади. Шундай шароитда меҳнат қилиб, оила боқаётган инсонларга арзимаган иш ҳақи бериб, агар ишчи норози бўлса ёки иш берувчига нимасидир ёқмай қолса, катта кўчага ҳайдаб юбормайди, деб ким кафолат бера олади?
|
Албатта давлат кафолатлайди! Бунинг учун Конституцияга ҳар бир ходим ўзи ва оиласи учун муносиб турмуш тарзини таъминлайдиган, заруратга кўра озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой олишга етадиган қониқарли ҳақ олиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида қатъий талаб киритилмоқда.
(42-модда)
|
|
38.
|
Яқин йилларгача солиқ тизимида кўп тушунарсиз ҳисоб-китоблар, ноаниқликлар бор эди. Солиқ ставкалари инсофли солиқ тўловчиларга қарши ишларди. Натижада кўпчилик ҳар хил йўллар билан солиқ тўлашдан қочишга ҳаракат қиларди. Ва бу давлат бюджетига миллиардлаб сўм зарар келтирарди.
Ҳаммасига сабаб – солиқларнинг адолатли белгиланмаганида. 2018 йилда солиқ тизими қайта кўриб чиқилиб, халқ учун енгиллаштирилди.
|
Ўзбекистонда бундан буён солиқ ва йиғимлар янада адолатли бўлади. Чунки ҳар қандай ҳолатда ҳам солиқлар одамларнинг елкасидаги оғир юк бўлмаслигига давлат Конституция даражасида кафолат бермоқда.
Солиқ ва йиғимларни белгилашда уни тўлашга қурбингиз етадими-йўқми шу инобатга олинади. Ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилади. Бундан кейин солиқ сиёсати йилдан йилга соддалаштирилади, одамлар учун манфаатли бўлади.
(63-модда)
|
|
39.
|
Тадбиркорлик билан шуғулланиш бизда жуда оғир бўлган. Давлат ҳоҳлаганда бизнесни ёпвориши мумкин эди. Шунинг учун чет элликлар ҳам мамлакатимизга инвестиция киритишга қўрқарди.
Кимни “танкаси” зўр бўлса, ўшани бизнеси зўр юриб кетган.
|
Энди “танкалар” фойда бермайди. Давлат ҳамма тадбиркорларга бир хил имконият бериши керак бўлади. Асосий мақсад – аҳолининг фаровонлигини ошириш учун бозор муносабатларини ривожлантиришга, ҳалол рақобатга шароит яратилади.
Мулкдорни ҳеч ким суд қарорисиз (ва қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари ҳолатда) мол-мулкидан маҳрум қилолмайди.
(65-модда)
|
|
40.
|
Яқин-яқингача мол-мулк олиб қўйилмаслигига, даҳлсизлигига умуман “гарантия” бўлмаган. Айрим давлат органлари, мансабдорлар, ўзбошимча, суднинг қарорисиз одамларни мол-мулкидан маҳрум қилишганига ўхшаган воқеалар жуда кўп бўлган. Буни интернет орқали кўп билган эдик, кўрган эдик.
|
Энди бунга умуман йўл қўйилмайди. Давлат хусусий мулкка ҳеч ким тега олмаслигини кафолатлаяпди, уни дахлсизлигига “жавоб” беряпди. Бу ёғига ҳар қанақа мансабдор мулкингизга ўзбошимча тега олмайди, бу масалани фақат суд жараёни ва судни қарори ҳал қилади.
(65-модда)
|
|
41.
|
Чет элда, ривожланган давлатларда тадбиркорлик энг зўр касб ҳисобланади. Улар эркин ўзлари истаган фаолият билан шуғулланади.
Бизларда яқин-яқингача тадбиркор ишига аралашиш оддий ҳол бўлиб келган, ҳаттоки уни нима қилиши керак эканлигича “диктовка” қилиниб келган.
|
Энди вазият тамоман бошқача бўлади. Бу ёғига давлатнинг бўйнига тадбиркорлик учун шароит яратиш илинмоқда, у энди четда туриб, тадбиркорнинг ишига аралашмасдан, унинг қандай ва қай даражада ривожланишини кузатади, холос. Тадбиркор эса давлат томонидан тақиқланмаган ҳар қандай иш билан шуғулланиши мумкин
(67-модда)
|
|
|